РУДАЛАРНИ ТОЗАЛАБ ҚАЗИБ ОЛГАНДА ҲОСИЛ БЎЛГАН БЎШЛИҚҚА МУСТАҲКАМЛАГИЧ ЎРНАТИБ ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Бу тизимларда мустаҳкамлагичлар руда ёки тоғ жинсларидан ташкил топган целиклар, қисман рудани магазинлаштирилиш билан ёки тўлдиргичлар билан биргаликда қўлланиши мумкин.
Ер юзасини сақлаш зарурияти бўлганда, рудани тозалаб қазиб олганда ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдиргич билан тўлдириб ва мустаҳкамлагич ўрнатиб қазиб олиш тизимини қўллаш керак.
ТИРГАК МУСТАҲКАМЛАГИЧЛИ ТИЗИМ
Тиргак мустаҳкамлагичли тизимини руда ва рудани қамраб олган тоғ жинслари турғун ва ўртача турғун, қалинлиги 3 метргача, ётиш қиялик бурчаги ҳар қандай бўлган руда жисмларини қазиб олишда қўллаш мумкин.
Баландлиги уч қатламдан ортиқ бўлмаган рудаларни тўсиқларда қисман магазинлаштиришга рухсат берилади.
Зарурият бўлган ҳолатларда кучайтирилган тиргак мустаҳкамлагичлар ўрнатилади.
РОМ МУСТАҲКАМЛАГИЧЛИ ТИЗИМ
Ром мустаҳкамлагичли тизимни рудани қамраб олган, тоғ жинслари нотурғун руда жисми шакли мураккаб ва ер юзасини сақлаш зарурияти бўлган нотурғун қимматбаҳо рудаларни қазиб олишда қўллаш мумкин.
Ром мустаҳкамлагичли тизимни ётиш бурчаги кескин қия, қалинлиги кичкина бўлган руда жисмларини қазиб олишда хам қўллаш мумкин.
Тозалаб қазиб олинган бўшлиқни тўлдиргич билан тўлдирилганда, қалинлиги кичкина бўлган, ётиш қиялик бурчаги ҳар хил бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун бу тизимни қўллаш мумкин.
Тўлдиргич билан тўлдирилган ва ром мустаҳкамлагичли тизими руда юқоридан пастга қараб қазиб олинганда, қалинлиги 3 метрдан ортиқ, ётиш қиялик бурчаги ҳар қандай бўлган руда жисмларини қазиб олишда қўллаш мумкин.
ЁППАСИГА ВА УСТУНСИМОН БИР ҚАТЛАМ БИЛАН ҚАЗИБ ОЛИШ ВА МУСТАҲЛАГИЧ ЎРНАТИШ ТИЗИМИ.
Бир қатлам билан бутун руда жисми қалинлигини мустаҳкамлагич ўрнатиб ёппасига ва устунсимон қазиб олиш тизимини, ётиши ётиқ ва қия (ётиш қиялик бурчаги 35 градусгача), қалинлиги 3 метрдан кам, руда турғун ва ўртача турғун, рудани қамраб олган тоғ жинслари турғун ва ўртача турғун бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун қўллаш мумкин.
Ёппасига қазиб олиш тизимида панел (қават) ни бутун кенглиги (баландлиги) бўйлаб, устунсимон тизимда-устун (нимқават) ларга бўлиб қазиб олиш керак. Тозалаб қазиб олишни руда жисми чўзилган томони бўйлаб, ётиш қиялиги юқори томонига ва пастки томонига қараб ёки радиал йўналиш бўйлаб амалга ошириш мумкин. Руда ёппасига, лава ёки йўлаклар билан қазиб олинади.
Руда ва уни қамраб олган тоғ жинслари турғун бўлганда, массивдан ажратилган рудани портлатиш кучи билан рудани етказиш лаҳимларига тозалаб қазиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |