Қисқартирилган номлар
ТЎДИРГИЧ БИЛАН ТЎЛДИРИБ БИР ҚАТЛАМ БИЛАН ЁППАСИГА ВА УСТУНСИМОН ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- РУДАНИ КАМЕРАЛАР БИЛАН ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ТЎЛДИРГИЧ БИЛАН ТЎЛДИРИШ ТИЗИМИ
ТЎДИРГИЧ БИЛАН ТЎЛДИРИБ БИР ҚАТЛАМ БИЛАН ЁППАСИГА ВА УСТУНСИМОН ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ.
Тўлдиргич билан тўлдириб ва руда жисмини қалинлигини бир қатлам билан ёппасига ва устунсимон қазиб олиш тизимларини ётиш бурчаги ётиқ ёки қия (қиялик ётиш бурчаги 35 градус гача) қалинлиги 3 метргача ҳар қандай турғунликдаги, рудани қамраб олган тоғ жинслари эса турғун бўлган, руда жисмларини қазиб олиш учун қўлланилади. Ёппасига қазиб олиш тизими қўлланилганда панел (қават)ни бутун кенглиги (баландлиги) бўйича, устунсимон бўлганда эса устун (нимқават) ларга бўлиб қазиб олинади. Руда жисми чўзилган томони бўйлаб лавалар билан ёки руда жисми ётишининг юқори томонига қараб йўлаклар билан тозалаб қазиб олиш йўли билан амалга оширилади. Тозалаб қазиб олиш бўшлиқ (йўлак) кенглиги руда ва тоғ жинслари турғунлигига ҳамда қўлланилаётган жиҳозларга мос равишда лойиҳада белгиланади. РУДАНИ КАМЕРАЛАР БИЛАН ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ТЎЛДИРГИЧ БИЛАН ТЎЛДИРИШ ТИЗИМИ Рудани камералар билан қазиб олиш ва кейинчалик ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдиргич билан тўлдириш тизимини руда жисми қалинлиги ўртача ва ўртачадан юқори, ётиш қиялик бурчаги ҳар қандай бўлган руда ва рудани қамраб олган тоғ жинслари камерани тозалаб қазиб олиш ва тўлдиргич билан тўлдириш вақти турғунлигини таъминласа қўллаш тавсия этилади. Тизим ёнғиндан хавфли фойдали қазилма конларини ёки қимматбаҳо рудаларни қазиб олишда, ҳамда ер юзасини сақлаш зарурияти бўлганда қўлланилади. Блок (тозалаб қазиб олиш панели) маълум кетма-кетликда жойлашган рудани тўлиқ тозалаб қазиб олишни ва руда устки томонида ётган тоғ жинси массивини сақлашни таъминловчи бир неча камералар билан қазиб олинади. Аниқ кон-техник шароитига мос равишда камералар сони, уларнинг ўлчамлари, қазиб олиш кетма-кетлиги ва тўлдиргич билан тўлдирилиши блок лойиҳасида белгиланади. Руда ва рудани қамраб олган тоғ жинслари турғунлигига мос равишда камераларда тозалаб қазиб олишни очиқ тозалаб олинган бўшлиқли тизимларнинг биронтаси ёки рудани магазинлаштириш тизимини қўллаб амалга ошириш мумкин. Бундай ҳолатда қўлланилаётган тизимга қўйиладиган талаблар бажарилиши керак. Ўзи қотар тўлдиргич қўлланилганда рудани массивдан ажратишни, диаметри кичрайтирилган, чуқур қудуқлар билан амалга ошириш тавсия этилади. Портлатиш қудуқларини жойлаштирилиши, таркиби, портлатилиши ва бир вақтда портлатиладиган ПМ миқдори тўлдирилгич билан тўлдирилган массивнинг ёрилиб қулаш ҳолатларига олиб келмаслиги керак. Ўзи қотар тўлдиргичлар қўлланилганда камераларни қаватлараро (панеллараро) целиклар қолдирмасдан қазиб олиш мумкин. . Ўзи қотар тўлдиргичлар қўлланилганда ёнма-ён жойлашган камераларни қазиб олишда рудани камерадан чиқаришнинг энг кўп миқдорини ва руда сифатсизланишининг энг кам миқдорини таъминлаш учун камера деворлари мумкин қадар тўғри ва тик бўлиши керак. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling