Қисқартирилган номлар
РУДАЛАРНИ МАГАЗИНЛАШТИРИБ ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- РУДАНИ БЛОКЛАРДА МАГАЗИНЛАШТИРИШ ТИЗИМИ
РУДАЛАРНИ МАГАЗИНЛАШТИРИБ ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Рудани магазинлаштириб қазиб олиш тизимини қалинлиги ҳар қандай бўлган ётиш қиялик бурчаги магазинлаштирилган руданинг ўзи оқиб тушишини ва блокдан чиқишини таъминловчи руда жисмларини ҳамда қалинлиги жуда қалин бўлган, ётиш қиялик бурчаги ҳар қандай бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун қўллаш мумкин. Руда турғун бўлиши, оксидланиш ва ёпишишга мойил бўлмаслиги керак. Рудани қамраб олган тоғ жинслари ўртача турғундан турғун холатигача бўлиши керак. Ёнғиндан хавфли руда жисмларини магазинлаштириб қазиб олиш тизими қўллашга магазинлаштирилган руданинг ўзидан ўзининг ёниш имкониятини йўқ қиладиган жадал қазиб олиш, хамда шип ва блок целикларини қазиб олиш бошланганига қадар рудадан тозаланган камераларни инерт материаллар билан тўлдирилган шароитда рухсат берилади. Бу тизимни қўллашдан олдин руданинг ўзидан ўзи ёниш даражаси текширилиши керак. Одатда ётиш қиялик бурчаги кескин бўлган руда жисмларини қазиб олишда камералар руда жисмларнинг чўзилган томони бўйлаб жойлаштирилади. Агарда руда жисмлари қалинлиги камераларнинг рухсат этилган чегаравий кенглигидан катта бўлса, унда камералар руда жисмининг чўзилган томонига кўндаланг жойлаштирилади. Жуда қалин ётиқ ва қия ётган руда жисмларини қазиб олишда камераларни руда жисмининг чўзилган томони бўйлаб, унга кўндаланг ва қиялик ётиш бурчаги юқори томони бўйлаб жойлаштирилишига рухсат берилади. РУДАНИ БЛОКЛАРДА МАГАЗИНЛАШТИРИШ ТИЗИМИ Рудани блокларда магазинлаштириш тизимини ётиш қиялик бурчаги кескин қалинлиги ҳар қандай бўлган, лекин тозалаб қазиб олиш бўшлиқ кенглиги бир метрдан кам бўлмаган ва ётиш бурчаги ҳар қандай бўлган жуда қалин руда жисмларини қазиб олишда қўллаш мумкин. Юпқа ва кам қалинликдаги руда жисмларини рудани блокларда магазинлаштириб қазиб олиш тизимида целиклар қолдирмасликка рухсат берилади. Қолган ҳолатларда рудани қазиб олиш блоклараро (камералараро) целиклар қолдириб олиб борилади. Ёриқлари кўп ва ўпирилишга мойил бўлган тоғ жинслари ичида ётган, қалинлиги юпқа ва кам қалинликдаги, ётиш қиялик бурчаги кескин бўлган руда жисмларини қазиб олишда блокларни узунлиги бўйича юқориловчи лаҳимларни барпо этиш билан калта участкаларга бўлиб олиб борилади. Бунда ҳар бир участка мустақил ётиш қиялиги юқориси томонга қараб ёппасига қазиб олинади. Қазиб олишнинг қўшни участкага нисбатан олдинлашиши 4-6 метрни ташкил қилади. . Кам қалинликдаги, ётиш қиялик бурчаги кескин, руданинг турғунлиги ўртача ва рудани қамраб олган жинслари турғун бўлганда блокдаги рудани қазиб олиш юқориловчи лаҳимлардан бурғуланган қудуқ ва шпурлар билан рудани массивдан ажратиш қатламма-қатлам амалга оширилади. Юқориловчи лаҳимлар орасидаги масофа қабул қилинган қудуқ (шпур) чуқурлиги (узунлиги) билан белгиланади. Ётиш қиялик бурчаги ва қалинлиги бир тарзда бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун рудани массивдан ажратишда чуқур қудуқлар қўлланилади. Бурғилаш портлатиш ишларини олиб бориш ва тозалаб қазиб олиш билан боғланиш учун блок юқориловчи лаҳимлари блокни тўлиқ қазиб олгунга қадар сақланиши керак. Юпқа руда жисмларини қазиб олганда массивдан ажратилган рудани саралаш ёки руда ва тоғ жинсини массивдан ажратишни алоҳида қазиб олиш тавсия қилинади. Руда магазинлаштирилган блокдан пуч тоғ жинсларини олиб чиқариш учун пуч тоғ жинсини туширувчи лаҳим барпо этилади. Юпқа ва кам қалинликдаги руда жисмларини қазиб олишда рудани тозалаб қазиб олиш жойлари билан боғланиш магазинлаштирилган руда ичида барпо этилган юқориловчи лаҳим орқали амалга оширилиши мумкин. Рудани қазиб олишни шиппоғона ёки қатламма-қатлам амалга оширилади. Бунда магазинлааштирилган руда ва руда массиви орасида блокнинг бутун узунлиги бўйича одамларнинг эркин юриб ўтиши таъминланиши керак. Магазинлаштирилган руда устки юзасидан руда массивигача бўлган энг кўп масофа қўлланилаётган жиҳозлар, тозаланаётган бўшлиқларни назорат қилиш воситалари ва бурғилаш портлатиш ишлари ўлчамларига мос равишда белгиланади. Шпурларни бурғилаш, узунлиги 3,5 метрдан кам бўлмаган тахтадан ясалган мосламадан, амалга оширилиши керак. Рудани магазиндан чиқариш жараёнида руданинг осилиб қолишлари рўй берса, унда руданинг осилиб қолишини бартараф қилгунча рудани блокдан чиқариш тўхтатилади. Рудани массивдан ажратиб олиш тўлиқ томомлангандан кейин магазинлаштирилган руданинг блокдан бир текисда тўлиқ чиқарилиши амалга оширилади. Бунда руданинг блокдан тўлиқ чиқарилиши устидан назорат ўрнатилиши керак. Руда чиқарилишини кузатиш целикларда ўтилган ва блок юқориловчи лаҳимини рудадан тозаланган бўшлиқ билан туташтирувчи йўлаклардан ёки бошқа лаҳимлардан амалга оширилади. Блокдан руда чиқариш натижасида хосил бўлган бўшлиққа рудани тўлиқ чиқариш вақтида ва ундан кейин хам кириш ман қилинади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling