Қисқартирилган номлар


РУДАНИ ҚАЗИБ ОЛГАНДА ҲОСИЛ БЎЛГАН ОЧИҚ БЎШЛИҚЛИ ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ


Download 0.86 Mb.
bet13/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

РУДАНИ ҚАЗИБ ОЛГАНДА ҲОСИЛ БЎЛГАН ОЧИҚ БЎШЛИҚЛИ ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Рудани қамраб олган тоғ жинслари ва рудалар турғун ва жуда турғун бўлганда рудани қазиб олганда ҳосил бўлган очиқ бўшлиқли қазиб олиш тизимлари қўлланиши мумкин. Бунда қўлланаётган тизимлар элементлари, белгиланган ўлчамлари, блокларни ёки участкаларни қазиб олиш муддатини ва ишларнинг хавфсизлигини таъминлаши керак.
Камераларни, руда ва рудани қамраб олган тоғ жинслари характери ва мустаҳкамлигидан қатъий назар, жадал равишда қазиб олиш керак.
ЁППАСИГА ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМИ
Ёппасига қазиб олиш тизимини қиялиги 35 градусгача бўлган, қалинлиги кичкина ва ўртача (10 метр гача) бўлган руда жисмларини қазиб олишда қўлланилади.
Ёппасига қазиб олиш тизимида руда жисмиларини блокларга бўлмасдан қазиб олиш амалга оширилади.
Кичкина руда жисмларини целиклар қолдирмасдан қазиб олиш мумкин. Қолган ҳолатларда целикларни тартибсиз, керакли жойларда қолдириб қазиб олиш амалга оширилади. Целикларни кўп холатларда камбағал рудалар ва бўш тоғ жинслари участкаларида қолдирилади. Целиклар шакли ва ўлчамлари, ҳамда улар орасидаги масофа бўшлиқнинг шипи турғунлигини таъминлаши керак.
Қиялик бурчаги 35 градусгача бўлган руда жисмларини қиялик йўналиши бўйича юқори томонига, пастки томонига ва руда жисми чўзилган томони бўйлаб қазиб олиш мумкин.
Кўчма жиҳозлар қўлланилганда руда жисми қалинлиги 4 метргача бўлганда поғоналарга бўлмасдан қазиб олишга рухсат берилади.
Ўзи юрар жиҳозлар қўллланилганда руда жисми қалинигини поғоналарга бўлмасдан қазиб олиш қўлланилаётган машиналарнинг техник характеристикаси билан чекланади.
Катта қалинликдаги руда жисмларини қатламлаб, шип поғона ёки таг поғона ёрдамида қазиб олиш амалга оширилади.
Одамларнинг юриши ва материалларнинг етказилиши хавфсиз ҳолатда сақланадиган, олдиндан белгиланган маршрут орқали амалга оширилади.
ШИП ПОҒОНАЛИ ТИЗИМИ
Шип поғона тизимини қалинлиги 3 метргача бўлган кескин қияликда ётган руда жисмларини қазиб олиш учун қўлланилади. Тиргак мустаҳкамлагичлар бу тизимда асосан тозалаб қазиб олиш жойларида ишчи тўсиқларни барпо қилиш учун хизмат қилади.
. Юпқа қалинликдаги (2 метргача) руда жисмларини блоклараро целиклар қолдирмасдан қазиб олиш мумкин. Бундай ҳолатларда блоклар орасига кучайтирилган мустаҳкамлагичлар ўрнатилади.
Блокларни тайёрлаш ва қазиб олишни штрек усти целиклар қолдириб ёки қолдирмай қазиб олиш мумкин. Биринчи ҳолатда штрек усти целикда туйнуклар билан жиҳозланган руда чиқарувчи лаҳимлар ўтилади. Иккинчи ҳолатда штрек устида туйнуклар билан жиҳозланган кучайтирилган мустаҳкамлагичлар ўрнатилади.
Блокни қазиб олаётганда юқоридаги штрекни сақлаб қолиш зарурияти бўлса, шип целиги (патоличина) қолдирилади ва юқори горизонтни тугатиш вақтида қазиб олинади.
Шипни кўздан кечириш ва осилган, парчаланган тоғ жинсларидан шипни тозалаш учун поғона баландлиги уч метрдан ошмаслиги керак.
Қиймати баланд рудаларни қазиб олаётганда портлатишдан олдин ҳар бир поғона тагида зич тўшама ўрнатилади. Тўшама рудаларни навларга ажратиш зарурияти ва руда туширгичгача рудани етказиш усулига мос равишда горизонтал ёки қия бўлади. Ажратилган рудани тахталар билан қопланган руда туширгич билан ёки риштаклар ёрдамида етказилади.
Қиймати паст бўлган рудалар қазиб олинганда ҳосил бўлган бўшлиқларда рудаларнинг ўзидан-ўзи оқиши билан харакатланишига рухсат берилади.
Массивдан ажратилган рудани қазиб олинган жойида навларга ажратилса, пуч тоғ жинслари ҳосил бўлган бўшлиқда жойлаштирилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling