Қисқартирилган номлар
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- БУРҒИЛАШ ИШЛАРИ
Эслатма: Рудани магазинлаб қазиб олиш ва тиргак мустаҳкамлагич ўрнатиш, қатлам ва нимқават қулатиш, рудани қазиб олганда ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдириш билан ва мустаҳкамлагич ўрнатиш тизимлари ёрдамида рудани қазиб олишда ҳамда кўп йиллик музлоқ шароитида конларни қазиб олишда пўстидан тозаланмаган ёғоч мустаҳкамлагич материалларни қўллаш мумкин.
Ер ости усулида руда, норуда ва сочма конларни қазиб олишнинг хавфсизлик ягона қоидалари талабларига мувофиқ кон лаҳимларини сақлаш, таъмирлаш ва текшириб чиқиш амалга оширилади. Кон лаҳимларини қайта қуриш, тиклаш махсус лойиҳалар билан амалга оширилади. Лаҳимларнинг шипида катта бўшлиқлар ҳосил қилиб, қулаб тушган тоғ жинси уюмларига вақтинча мустаҳкамлагичлар ўрнатиб, уни алоҳида қисмларга бўлиб тозаланади. Қулаб тушган тоғ жинслари уюми таркибидаги руда ва пуч тоғ жинслари мустаҳкамлагичлар ҳимоясида лаҳимдан олиб кетилади. Кўрсатилган ишлар комбинат ёки бошқа компания бош муҳандиси тасдиқлаган махсус лойиҳа асосида амалга оширилади. Лаҳимнинг қулаб тушган жойи шипида нотурғун ва сочилувчи тоғ жинслари бўлса, лаҳим қоқиладиган мустаҳкамлагичлар ўрнатиб қайта мустаҳкамланади. БУРҒИЛАШ ИШЛАРИ Бурғилаш усули, бурғилаш жиҳозлари ва асбоблари тоғ жнслари физик-механик хусусиятлари, шпур ва қудуқларни диаметри, чуқурлиги ва йўналиши,ишлаш шароити ва бошқа омилларни ҳисобга олган равишда танланади. Бурғилаш ишларида энг кенг кўламда ўзи юрар (каретка, станоклар) бурғилаш жиҳозларини қўллаш лозим. Ҳар бир конда ҳамма тоғ жинслари бурғиланувчанлик кўрсаткичи бўйича амалдаги таснифини аниқ туркумига тааллуқли бўлиши керак ва тоғ жинсларининг ҳар бир туркуми учун тажрибалар ўтказиш йўли билан қўлланаётган жиҳозлар ва асбоблар учун бурғилашнинг мақбул тартиби аниқланиши керак. Ҳар бир кон, шахта, комбинат ҳозирги замон технологик жиҳозлари ўрнатилган устахонасига эга бўлиши керак. Ҳар бир устахонада бурғилаш асбобларини ясаш ва тиклаш технологик йўриқномалари бўлиши керак. Кон ва шахталарда бурғилаш жиҳозларини текшириш, ювиш, мойлаш ва жорий таъмирлаш учун ер юзаси ёки ер ости перфоратор устахоналарини ташкил қилинади. Перфоратор устахоналари сони, жойлашиши лойиҳада аниқланади. Ҳар бир кон ва шахтада бурғилаш пўлатини ва қаттиқ қотишма чиқиндиларини йиғиш ва топширишни ташкил қилиниши керак. Бурғилаш ишларини олиб бориш учун кераклича иш майдони тайёрланиши керак, ишчи жойи эса ушбу ТФҚ 8 параграфида баён қилинган талабларга қўшимча равишда қуйидагиларни таъминлаши керак: а) соз ишчи ва кераклича заҳира жиҳозлар (перфоратор, электросверло, автоподатчик, тебранишни ўчирувчи каретка ва бошқалар) билан; б) соз бурғилаш асбоби комплекти (бур, коронка, штанга, уловчи муфта, хвостовик, ключлар ва бошқалар) билан; в) қудуқларни йўналиши тўғрилигини ва чуқурлигини назорат қилиш учун асбоб билан; г) қудуқлардаги ҳалокатларни бартараф қилиш учун асбоблар билан; д) керакли узунликда соз шланг ва эгилувчан кабел билан; е) босими бурғилаш жиҳози паспортида кўрсатилган миқдорга тўғри келадиган сиқилган ҳаво билан, агарда электр юритмали машиналар қўлланилса ишчи кучланиш билан; ж) шпур (қудуқ) лар бурғиланганда сув ишлатилса, сув учун сиғим ёки жумрак ўрнатилган сув қувури билан; з) зич ёпиладиган идишда мойлаш учун кераклича мой заҳираси билан; у) тўсиқлар ёки вақтинча мустаҳкамлагичлар ўрнатиш учун, ёғоч материаллар заҳираси билан; к) шпур ва қудуқлар тўпламини жойлаштириш паспорти билан; л) қуруқ чангни сўриб олувчи билан бурғилашда чанг сўрувчи қурилмаси билан; м) лаҳимнинг ковлаш жойи, шипи ва ёнларидан тушиб кетиши мумкин бўлган тоғ жинсларини тушириш учун махсус асбоб билан. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling