Қисқартирилган номлар
ТЎЛДИРГИЧ БИЛАН ТЎЛДИРИБ ГОРИЗОНТАЛ ҚАТЛАМЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМИ
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
ТЎЛДИРГИЧ БИЛАН ТЎЛДИРИБ ГОРИЗОНТАЛ ҚАТЛАМЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМИ
Горизонтал қатламларни тўлдиргич билан тўлдириб қазиб олиш тизимини ётиш бурчаги кескин қия қалинлиги ҳар қандай ва энг қалин, ётиш бурчаги ҳар қандай, руда турғунлиги ўртача (кам қалинликдаги руда жисмлари) ва рудани қамраб олган тоғ жинслари турғун ва ўртача турғун бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун қўллаш мумкин. Қалинлиги 3 метргача, ётиш бурчаги кескин (тик) қия, турғун рудаларни, ҳамда энг (жуда) қалин ва пуч тоғ жинслари ичидан ўтказилган лаҳимлар билан тайёрланган руда жисмларини қазиб олишда камералараро (блоклараро) ва қаватлараро целиклар қолдирмасдан блок (камера)лар ёрдамида қазиб олишни амалга ошириш мумкин. Бир вақтда, ораларида целиклар қолдирмасдан икки ва ундан кўп блокларда иш олиб борилганда, ёнма-ён блокларда лойиҳада кўрсатилган ковлаш жойи олдинлаш чизиғига амал қилиш керак. Камера (блок) да рудани қазиб олиш горизонтал қатламлар билан лойиҳа асосида кон-техник шароитига мос равишда юқоридан пастга ёки пастдан юқорига қараб амалга оширилиши керак. Нотурғун рудаларни қазиб олиш, албатта ўзи қотар тўлдиргич қўлланиб, қатламлар юқоридан пастга қараб амалга оширилиши керак. Блок(камера)га тўлдиргичларни юқори горизонт орқали одатда блок (камера) ўртасида жойлаштирилган тўлдиргич учун мўлжалланган юқориловчи лаҳим орқали келтирилади. Тўлдиргични қатламда жойлаштиришни механизм (скреперли лебедка, тўлдиргич машинаси, ўзи юрар жиҳозлар ва бошқалар) ёрдамида, ёки ўзи оқиб тушиши (гидравлик ўзи қатор тўлдиргич бўлганда) йўли билан бажарилади. Кам қалинликдаги руда жисмларини қазиб олишда рудадан тозаланган бўшлиқни тўлдиришни ушбу мақсад учун ётиш ёки осилган ёнбошида махсус ўтилган лаҳимлардан қазиб олинган пуч тоғ жинслари билан тўлдирилиш амалга оширилади. Горизонтал қатламларни тўлдиргич билан тўлдириб қазиб олиш тизимида рудани тозалаб қазиш ишлари юқориловчи лаҳим ва руда туширгичдан кесувчи қатламни қазиб олиш билан бошланади. Агарда руда ва рудани қамраб олган тоғ жинслари турғунлиги бир вақтнинг ўзида қатламни бутун майдони бўйича кесишга йўл қўймаса, руда қазиб олишни тик қисмларга бўлиб кесиш йўли билан амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ёнма-ён жойлашган иккитадан ошмаган тик қисмларда рудани кесиш ишлари олиб борилади. Бир тик кесиш қисмининг иккинчи тик кесиш қисмидан орқароқда қолиши ишнинг хавфсиз олиб борилишини таъминлаши керак. Қуруқ ва гидравлик тўлдиргич ишлатилганда кесувчи қатлам тагида ёки штрек мустаҳкамлагич устида зич ётқизиқ барпо этилади. Ўзи қатор тўлдиргич қўлланилганда ётқизиқ барпо этилиши шарт. Қалинлиги кам руда ва уни қамраб олган тоғ жинслари турғун бўлган руда жисмларини қазиб олганда руда қисман магазинлаштирилиши мумкин. Қуруқ ёки гидравлик тўлдиргич қўлланилганда массивдан ажратилган руданинг тўлдиргич билан рудани массивдан ажратиш ва рудани руда туширгичга етказишда тўлдиргичнинг руда билан аралашиш имконини йўқотиш учун тўлдиргич юзасига тўшама ёки бетон қатлами ётқизилиши керак. Лойиҳада аниқланган айрим ҳолатларда ётқизиқсиз ишлашга рухсат берилади. Ёнма-ён жойлашган блок ёки целикни қазиб олаётганда ҳосил бўлган бўшлиққа тўлдиргичнинг тўкилишига йўл қўймаслик учун тўлдиргич массиви целиклар томонидан ажратилган бўлиши керак. Ўзи юрар жиҳозлар қўлланилганда тозалаб қазиб олинган бўшлиқни баландлиги (кенглиги) қўлланилган жиҳозлар тури ва тозаланган бўшлиқ ҳолатини назорат қилиш воситаларига мос равишда лойиҳада белгиланади. Тозалаб олинган бўшлиқлар тўлдиргичлар билан тўдирилганда блок (камера) ларнинг охирги қатламини қазиб олишда тозалаб ковлаб олиш жойи шипининг қулашига йўл қўймаслик учун мустаҳкамлагич ўрнатилиши керак. Руда турғунлиги ўртача бўлганда охирги қатламни блокнинг чўзилган томонига перпендикуляр жойлаштирилган тик қисмлар (прирезка) ёрдамида, тўлдиргич билан тўлдириб ва мустаҳкамлагич ўрнатиб қазиб олиниши керак. Руда турғун бўлганда юқори қатламларни блок узунлиги бўйича орқага чекиниш тартиби билан қазиб олиш мумкин. Блокда охирги қатламни қазиб олишда юқорида жойлашган рудаси тозалаб қазиб олинган блок тўлдиргичини ушлаб турган тўшамани ишчи бўшлиқларга тўлдиргичлар оқиб тушмаслигини таъминлаш учун мустаҳкамлагичлар ўрнатиш ёрдамида мустаҳкамланиши керак. Тўлдиргичларни юқорида жойлашган блоклардан пастга тушираётганда руданинг пуч тоғ жинслари билан аралашишига йўл қўймаслик керак. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling