Қисқартирилган номлар


МАГАЗИНЛАШТИРИШ ВА РУДАНИ МАССИВДАН ЧУҚУР ҚУДУҚЛАР БИЛАН АЖРАТИШ ТИЗИМИ


Download 0.86 Mb.
bet17/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

МАГАЗИНЛАШТИРИШ ВА РУДАНИ МАССИВДАН ЧУҚУР ҚУДУҚЛАР БИЛАН АЖРАТИШ ТИЗИМИ
196. Магазинлаштириш ва рудани массивдан чуқур қудуқлар билан ажратиш тизимини қалинлиги 3 метрдан ортиқ, ётиш бурчаги кескин қия ва энг қалин, ётиш қиялиги ҳар қандай, ҳамда руда ва уни қамраб олган тоғ жинслари турғун бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун қўллаш мумкин.
Рудани массивдан ажратишни параллел ёки елпиғичсимон жойлаштирилган қудуқлар билан амалга оширилади.
Қудуқлар одатда юқориловчи лаҳимлардан ўтилган махсус бурғилаш камерадан ёки бевосита юқориловчи лаҳимдан бурғиланади. Бурғилаш лаҳимлари целикда ёки камера(блок) чегарасидаги руда массивида жойлаштирилади. Қулай шароитларда ажратиш камера чегарасида барпо этилган юқориловчи лаҳимдан бурғиланган, елпиғичсимон жойлаштирилган қудуқлар билан рудани массивдан ажратишга рухсат берилади.
Руда блокдан чиқаришни узлуксиз ва ажратиш билан параллел олиб боришга рухсат берилади.
РУДАДАН ТОЗАЛАНГАН БЎШЛИҚЛАРНИ ТЎДИРГИЧ БИЛАН ТЎЛДИРИБ ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Тўлдиргич билан тўлдириб қазиб олиш тизимини қалинлиги ва ётиш қиялик бурчаги ҳар қандай бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун қўллаш мумкин. Рудалар қулашга мойил бўлмаган, турғунлиги ўртача турғундан то турғунгача бўлган, рудани қамраб олган тоғ жинслари эса одатда ўрта турғун, лекин сунъий ушлаб туришни талаб қиладиган бўлиши керак.
Тўлдиргич билан тўлдириб қазиб олиш тизимини қимматбаҳо ёки ёнғиндан хавфли рудаларни қазиб олишда, ер юзасини сақлаш зарурияти ҳамда тоғ босими миқдори катта ва тоғ зарбалари хавфи бўлганда хам тўлдиргич билан тўлдириб қазиб олиш тизимини қўллаш мумкин.
Кон-техник шароитига қараб тўлдиргичнинг қуйидаги турларини қўллаш мумкин: қуруқ, боғловчи модда сингдирилган қуруқ, гидравлик, ўзиқотар. Қазиб олиш тизимининг ҳар бирида тўлдиргич материалларининг бир неча турини қўллаш мумкин.
Юпқа руда жисмларини қазиб олишда руда ва тоғ жинсларини алоҳида қазиб олиш тавсия қилинади. Руда ва тоғ жинслари мустаҳкамлиги ва турғунлигига қараб аввало руда кейин тоғ жинси қазиб олиниши ёки тескариси аввало тоғ жинси, кейин руда қазиб олиниши мумкин. Парчаланган тоғ жинсларини хажми бўшлиқ ҳажмидан кўп бўлса унда тоғ жинслари ортиқ қисми блокдан чиқарилади. Агарда парчаланган тоғ жинси ҳажми етарли бўлмаса, ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдириш учун парчаланган тоғ жинси ҳажми кўпайтирилади.
Ётиқ ва қия ётган руда жисмларини қазиб олишда рудадан тозалаб қазиб олиш самарадорлигини ошириш учун, тоғ жинсларини массивдан ажратиш ҳосил бўлган бўшлиққа отиб юборишда портлатиш кучидан фойдаланиш тавсия этилади.
Зарурият туғилганда вақтинча мустаҳкамлагич (устун, мустаҳкамлагич ромлари ва бошқалар) ўранатилиб шипини ушлаб туриш, бўшашган жойларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилади.
Тўлдиргичлар ичидаги руда туширгичларни мустаҳкамлашда руда йўқотилишига йўл қўймаслик керак.
Руда туширгичлар орасидаги масофа лойиҳада белгиланади. Зарурият туғилганда тўлдиргичлар ичида ходимлар юриши учун юқориловчи лаҳим барпо этилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling