Қисқартирилган номлар
ҚУЛАТИШ БИЛАН ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАТЛАМЛИ ҚУЛАТИШ ТИЗИМИ
ҚУЛАТИШ БИЛАН ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Агарда ер юзасини қулатиш мумкин бўлса қулатиш билан қазиб олиш тизимларини қўллаш мумкин. Ҳамма ҳолатларда қулатиш тизими қўлланилганда қазиб олишни энг жадал равишда олиб борилиши керак. Ёнғиндан хавфли фойдали қазилма конларида қазиб олиш жадаллиги лойиҳада аниқланади. ҚАТЛАМЛИ ҚУЛАТИШ ТИЗИМИ Қатламли қулатиш тизимини ётиш қиялик бурчаги кескин қия, қалинлиги 3 метрдан юқори, ҳамда қалинлиги 5 метрдан юқори, ётиш қиялик бурчаги ҳар қандай, руда қиймати юқори, руда ва рудани қамраб олган тоғ жинслари нотурғун ва ўртача турғун ва қулатиши енгил бўлган руда жисмларини қазиб олиш учун қўллаш мумкин. Бу тизимни рудани қамраб олган тоғ жинслари мустаҳкам ва турғун бўлганда ва парчаланган тоғ жинсларидан ташкил топган сақловчи “ёстиқ” мавжуд бўлса ёки устида ётган тоғ жинсларини мунтазам равишда мажбурлаб қулатиб борилса, қўллаш мумкин. Тозалаб қазиб олиш ишлари тўшак, эгилувчан темир бетон ёки қалқонсимон тўсиқ бўлганда олиб борилиши мумкин. Жуда қалин руда жисмларини қазиб олишда рудани бир нечта йўлаклар ёки лава билан қазиб олиш мумкин. Юқориловчи лаҳимлар орасидаги масофани лойиҳага мос холда қабул қилинади. Йўлак узунлиги 30 метрдан ошмаслиги керак. Блокни бир вақтда бир нечта қатламлар билан қазиб олиш, қазиб олиш йўналиши бўйича битта қазиб олинаётган қатлам бошқасидан горизонтал йўналишда 10 метрдан кам бўлмаган масофада орқада бўлиши керак. Тозалаб қазиб олиш ишлари ёнма-ён жойлашган блокларда тўшак ёки ажратувчи тўсиқнинг узилиб кетмаслиги учун тиклиги бўйича олдинлашиш баландлиги икки карра қатлам қалинлигидан ошмаслиги керак. Ёнма-ён жойлашган блокларда сатҳи бир хил бўлган битта қатламнинг ўзида ишнинг хавфсизлиги таъминланса, тозалаб қазиб олиш ишлари олиб боришга рухсат берилади. Унда ишчи кавлаш жойи ораси 10 метрдан кам бўлмаскиги керак. Рудани массивдан ажратгандан кейин биринчи навбатда шикастланган мустаҳкамлагичларни тиклаш керак. Мустаҳкамлагич ишларининг ковлаш жойидан орқада қолиши мустаҳкамлагич паспортида белгиланади. Йўлак ёки лавани қазиб олиб бўлгандан кейин лаҳим тагига эгилувчан тўшак, темир бетон ёки қалқонсимон тўсиқ ётқизилади. Лава ёрдамида қазиб олаётганда маҳаллий қулашлар ва тўшак ўйилишларининг олдини олувчи тўсиқли кўчма устунларни тўсиқлар билан биргаликда қўллашга рухсат берилади. Скрепер қурилмаси блокини ўрнатиш учун қулатилган жойга кириш ман этилади. Блокни найзага (стрела) қотирилади. Қатламларда қазиб олинмаган руда целикларини қолдириш ман қилинади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling