Қисқартирилган номлар


РУДА УСТИДА ЁТГАН ТОҒ ЖИНСЛАРНИ ҚУЛАТИШ УСТУНСИМОН ТИЗИМИ


Download 0.86 Mb.
bet22/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

РУДА УСТИДА ЁТГАН ТОҒ ЖИНСЛАРНИ ҚУЛАТИШ УСТУНСИМОН ТИЗИМИ
Устида ётган тоғ жинсларини қулатиш устунсимон тизимини руда ва устида ётган тоғ жинслари турғунлиги ўртача ва нотурғун, руда жисми қалинлиги 3,5 метр, ётиш қиялик бурчаги 35 градусгача, ҳамда устида ётган тоғ жинслари ўртача турғун, руда қалинлиги 7 метргача, ётиш қиялик бурчаги 35 градусгача, ўртача турғун руда жисмлари қазиб олиш учун қўллаш мумкин.
Руда қалинлиги 7 метргача, руда устидаги тоғ жинслари етарли турғун бўлган камбағал рудаларни вақтинча целиклар қолдириб, бутун қалинлиги бўйича қазиб олишга рухсат берилади. Керакли ҳолларда шипи мустаҳкамланади. Руда устидаги тоғ жинсларини қулатиш целикларни бузиш хисобига амалга оширилади.
Узун ёки калта устунлар билан панел (қават) қазиб олиниши керак. Тозалаб қазиб олиш ишларини йўналиши руда жисми чўзилган томони бўйлаб, руда жисми ётиғи юқори томони бўйлаб ёки пастки томони бўйлаб олиб борилиши мумкин. Устун ва тозалаб қазиб олиш бўшлиқ ўлчамлари лойиҳада аниқланади.
Тозалаб ковлаш жойи чизиғининг ёнма-ён жойлашган устунлар учун бир-биридан олдинлаш масофаси лойиҳада белгиланади.
Устунларни қазиб олишда рудани массивдан шпур ёки қудуқлар ёрдамида ажратиб, йўлак ёки лавалар билан қазиб олинади.
Керак бўлган ҳолларда устунлар орасида целиклар қолдирилади.
Қалинлиги 7 метргача бўлган мустаҳкам руда жисмларини қазиб олишда рудани массивдан ажратишда чуқур қудуқлар қўлланилади. Бундай ҳолатларда қудуқлар диаметри катта бўлмаслиги керак.
НИМҚАВАТ ҚУЛАТИШ ТИЗИМИ
Нимқават қулатиш тизимини руда жисми қалинлиги 3 метр, бурчаги ҳар қандай руда ва рудани қамраб олган тоғ жинслари нотурғун ва ўртача турғун ва рудани қазиб олиш ортидан осон қулайдиган камбағал рудаларни қазиб олиш учун қўллаш мумкин. Нимқават қулатиш тизимини руда ва уни қамраб олган тоғ жинслари турғун ва мустаҳкам бўлган вақтда ҳам агарда қулатилган тоғ жинсларидан “сунъий ёстиқлар” ташкил қилинган шароитда қўллаш мумкин.
Нимқават қулатиш тизимини эгилувчан ажратувчи тўсиқлар билан ҳам қўллаш мумкин.
Нимқават баландлиги, руда ва уни қамраб олган тоғ жинслари физик-механик хусусиятлари, рудани блокдан чиқариш усуллари, руданинг сифати ва қўлланаётган жиҳозлар ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳада белгиланади.
Нимқават қулатиш тизимида нимқаватни қазиб олиш тартиби бир ва икки босқичдан иборат бўлиши мумкин.
Нимқават руда заҳирасини икки босқичда, яъни аввало компенсацион камерасини ташкил қилиш, кейин қолган руда заҳирасини қазиб олиш ёки руда заҳирасини “сиқилган” ҳолда ажратиб, бир босқичда қазиб олиш мумкин. Қазиб олиш усули техник-иқтисодий солиштириш йўли билан танланади. Агарда руда жисмлари нотурғун ва дарзликлари кўп бўлса, нимқават қулатиш тизими бир босқич варианти афзалроқдир. Агарда нимқават қулатиш тизимида икки босқичли вариант қўлланилса, компенсацион камераси ҳажми рудани массивдан ажратилганда руданинг юмшатувчанлик коэффициентини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш лозим.
Қудуқларда жойлаштирилган зарядни портлатиш усули билан руда массивидан қатламма-қатлам ажратилса, рудани блокдан чиқариш блок ёнидан ёки рудани қабул қилиш ва чиқариш лаҳимлари орқали амалга оширилади.
Ёнма-ён жойлашган йўлаклар рудасини қазиб олишда ҳар қайси кейинги йўлакнинг рудаси қазиб олишни илгариги йўлак рудаси қазиб олингандан ва шипи тўлиқ қулатилгандан кейин бошлаш мумкин.
Целиклар қолдирилиб йўлаклар ёрдамида қазиб олинганда целиклар тескари, яни орқага қайтаётган ҳолда қулатилади. Биринчи навбатда ён томондаги целиклар портлатилади, рудадан тозалангандан кейин эса шип целиги қулатилади.
Йўлакларни ўтишда ва целикларни қазиб олиш пайтида уларни мустаҳкамлаш заруриятини лойиҳада турғунлигига боғлиқ ҳолда белгиланади. Шип целигини бурғилашни мустаҳкамлагич ўрнатилган йўлаклардан амалга оширилади. Йўлакнинг шикастланган мустаҳкамлагичлари биринчи навбатда қайта тикланади.
Нимқават қулатиш тизимларига ушбу ТФҚ 163, 254, 255, 260, 267-параграфларида баён қилинган талаблар жорий қилинади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling