Қисқартирилган номлар


КОН ЛАҲИМЛАРИДА ИССИҚЛИК РЕЖИМИНИ


Download 0.86 Mb.
bet30/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

КОН ЛАҲИМЛАРИДА ИССИҚЛИК РЕЖИМИНИ
БОШҚАРИШ (ТАРТИБГА СОЛИШ)
Кўп йиллик музлоқ тоғ жинси ичида барпо этилган кон лаҳимларида иссиқлик режимини бошқариш қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) лаҳимларда ишлайдиган одамлар учун мақбул ҳарорат шароитини;
б) лаҳимни қамраб олган музлоқ тоғ жинсларининг мавсумда энг кам миқдорда эришишини;
в) рудани тозалаб қазиб олган лаҳимлар шипини имком қадар музлоқ ҳолатини сақлашни;
г) лаҳим ва жиҳозларнинг муз билан копланишининг олдини олишни;
д) кон лаҳимларида чанг ҳосил бўлиш жадаллигини камайтиришни таъминловчи об-ҳаво шароитини яратишни;
е) лаҳимлар ҳолатига мавсумда ўзгариб туриш ҳарорат ўзгаришининг зарарли таъсирини йўқотиш ёки камайтиришни.
Музлоқ тагидаги горизонтлар кон лаҳимларида иссиқлик режимини бошқариш қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) лаҳимларда ишлайдиган одамлар учун меъёрий ҳарорат шароитини;
б) лаҳимлар, жиҳозлар ва ташилаётган фойдали қазилмаларни музлашининг олдини олишни;
в) чанг ҳосил бўлиши жадаллигини пасайтириш ва чангни бостириш учун натижа берадиган шароитни яратишни;
г) ер ости сувини юзага чиқариш учун шароит, ҳамда ёнғинга қарши ва техник сув билан таъминланишини.
Кўп йиллик музлоқ доирасида фойдали қазилма конларини қазиб олувчи кон, шахталарда ҳаво ва кон лаҳимлари иссиқлик режими бошқарилиши керак. Одамлар вақти-вақти билан ёки доимий равишда бўладиган лаҳимларда ҳаво ҳарорати (С0) “Маҳаллий санитария” инспекцияси билан келишилган ва корхона бош мухандиси тасдиқлаган йўриқномада кўрсатилган чегаравий ўлчамлардан кам бўлмаслиги керак.
Лаҳимларга кираётган ҳавони йилнинг совуқ мавсумида иситиш ва иссиқ мавсумида совутиш йўли билан иссиқлик режимни бошқариш амалга оширилади.
Ҳавони совутишни кон лаҳимлари тармоқлари иссиқлик ҳисоби натижалари асосида ва конни қазиб олишнинг аниқ кон-техник ва музлоқ-геологик шароити учун техник-иқтисодий солиштириш йўли билан аниқланади.
Кон хавосини буғ ёки электр энергиясида ишлайдиган калорифер қурилмаларида иситилганда лаҳимларда чанг ҳосил бўлишини камайтириш учун сунъий равишда намлаш керак бўлади.
Иссиқлик режимини бошқаришнинг мақбул чегаралари (лаҳимга келаётган ҳаво ҳароратининг иситилиши ва ҳароратини совутилиши) кон, шахта ишлаш муддатини ҳисобга олган ҳолда кон лаҳимлари тармоқлари иссиқлик ҳисоби ва йилнинг ҳар ойида лаҳимларни қамраб олган музлоқ тоғ жинслари эриш доираси тарқалиши асосида аниқланади.
Ер ости лаҳимлари музлоқда жойлашган кон, шахтада ҳавони иситиш ҳарорати музлоқ тоғ жинслари қатлами йиллик ҳарорат ўзгариши амплитудаси нол бўлган ўртача манфий ҳароратга тенг равишда амалга оширилади.
Фойдали қазилма конларини музлоқ таги горизонтлари ёки музлоқ тоғ жинслари “орол” сингари тарқалган тоғ жинсларини қазиб олаётган кон, шахталарда сувли лаҳимларга борадиган ҳаво ҳароратини иситиш ушбу ТФҚ 344-345-параграфларида баён этилган талабларни бажарилишини таъминлаши керак.
Тўлиқ ёки қисман музлоқ тоғ жинсларида жойлашган очувчи ва бошқа лаҳимларнинг турғунлигини сақлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши керак.
Лебедка жойлашган, портлатиш моддасини тарқатувчи, диспетчер камералари, ҳамда кам ҳаракат қиладиган ишчи жойларида ҳавони маҳаллий усулда иситиш керак. Ҳавони маҳаллий иситиш воситаси сифатида ер ости конида ишлаш учун тайёрланган электрокалорифер, инфрақизил нур тарқатувчи чироқ ва бошқа иситиш қурилмаларидан фойдаланилади.
Кўп йиллик музлоқ тоғ жинслари доирасида жойлашган кон, шахта, ер ости лаҳимларининг иссиқлик режимини бошқариш тизими қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) энг кам энергия сарфи ва энг кўп, арзон табиий иссиқлик ва совуқлик ресурслардан фойдаланишни;
б) ташқи ҳаво ўлчамларининг ва куну-тун давомида ҳамда табиий иссиқлик ва совуқлик ташувчининг ҳарорати ва дебитининг кескин ўзгаришида иссиқ ва совуқ ишлаб чиқарувчи қурилмаларни ҳимоя қилиниши ва ростланишини таъминлашни;
в) йилнинг совуқ даврида ҳавони иситиш ва иссиқ даврида ҳавони совутиш учун жиҳозлардан, коммуникация тармоқларидан ва махсус лаҳимлардан тўлиқ фойдаланишни.
Иссиқлик режимини бошқаришнинг мақбул тизимини танлаш, қўлланиши мумкин бўлган ҳавони иситиш ва совутиш вариантларини техник-иқтисодий солиштириш асосида амалга оширилади.
Ойида камида бир марта чанг шамоллатиш хизмати ходимлари ер ости лаҳимларида ҳаво ҳароратини (ҳаво миқдорини ўлчаш жойларда) ўлчашлари керак.
Кўп йиллик музлоқ тоғ жинсларида ер ости лаҳимларига мустаҳкамлагичлар ўрнатилмаган бўлса, ёзги мавсумда лаҳимнинг деворлари ҳаво ҳарорати устидан доимий кузатув олиб бориш. Лаҳимларда ҳаво ҳарорати 20С гача кўтарилганда ва лаҳимлар шипида бузилиш аломатлари пайдо бўлганда, лаҳимларга мустаҳкамлагичлар ўрнатиш керак, ёки шамоллатиш ва кончилик ишларини тўхтатиб қўйиш зарур.
Ҳавони иситиш ёки совутиш режимларини ўзгартириш, ҳамда маҳаллий иситиш пунктини жойлаштириш, маҳаллий иситишнинг жадаллик тадбирлари кон, шахта бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.
Сочма фойдали қазилмаларини қазиб олувчи конларда, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси маҳаллий ташкилотлари билан келишилган ҳолда, қисман ҳаво ҳароратини ўзгартириб, ер ости кон лаҳимларини иссиқлик режимини бошқариш ва чангсизлантиришнинг бир схемаси сифатида шамоллатишнинг мураккаб усулини қўллашга рухсат берилади.
Кўп йиллик музлоқ доирасида фойдали қазилмаларни қазиб олишда ер ости кон лаҳимлари иссиқлик режимини бошқариш (ёзда кириб келаётган ҳаво ҳароратини пасайтириш ва қишда кўтариш) учун илгари қазиб олинган шахта майдонларидан фойдаланишга рухсат берилади.
Қазиб олинган бўшлиқларни иссиқлик режимини бошқариш учун фойдаланишни “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси маҳаллий ташкилотлари билан келишилган ва корхона бош муҳандиси тасдиқлаган йўриқнома асосида амалга оширилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling