Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet38/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

Эслатма: Доимо музлоқ сочма фойдали қазилма конларини қазиб олишда дарахтнинг баргли турларидан ясалган тўйинтирилмаган шпаллардан фойдаланишга рухсат берилади.
Шпаллар ўлчами ва турлари давлат стандартлари талабларига мос келиши керак.
Ёғоч шпалга релсни костил билан, темир бетон ва метал шпалларга релсни болтлар билан маҳкамланади. Шпал ва релс орасига подкладки ўрнатилади.
Подкладкини, костилларни ва болтларни давлат стандартларига мос равишда танланади.
Релслар бир-бири билан давлат стандартларига мос накладка ва болтлар ёрдамида уланади ёки бир-бирининг учига пайвандланади. Релс излари уланган жойлари бир-бири қаршисида жойлашган бўлиши зарур.
Релслар накладка ёрдамида уланганда релслар орасидаги оралиқ 5 мм дан катта бўлмаслиги керак. Релсларнинг уланган жойлари шпаллар ораси бўлиши ва шпалдан релс уланган жойгача масофа 200мм дан ошмаслиги керак.
Асосий ташиш лаҳимларида ҳаракатнинг жадаллигида стрелкали ўтказгичларни бошқариш автоматлаштирилади. Катта кон, шахталарда стрелкали ўтказгичларни бошқариш марказлаштирилади.
Стрелкали ўтказгичларни давлат стандартига мос равишда қўллаш керак.
Лаҳимларни ўтиш ишларида ва ёрдамчи лаҳимларда вагонларни бир темир йўлдан иккинчи темир йўлга ўтказиш учун қуйидаги мосламалар қўллашга рухсат берилади: кўчма плиталар, бурилиш айланмалари, кўндаланг аравалар (платформалар) қоплама стрелка ва айиргичлар (разминовка). Бу мосламалар ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари талабларига тўлиқ жавоб бериши керак.
Конларда рудани (тоғ жинсини) етказиш (ташиш) учун ўзи юрар жиҳозлар қўлланилганда асосий ташиш ва етказиш лаҳимларида йўллар ташкил қилинади.
Машиналар тури, юк кўтариш қобилияти ва ҳаракатлар жадаллигига мос равишда йўллар бетон, асфалт бетон ва шағаллар билан қопланган бўлиши керак. Лойиҳада машиналарнинг энг кам маневр қилишини ҳисобга олиб йўлнинг тузилиши, қопламаси, лаҳимларнинг бурилиш радиуслари, тўкиш майдончалари ўлчамлари аниқланади.
ЛОКОМОТИВ ВА ВАГОНЛАР
Локомотив ва вагонлар сони ҳар горизонт учун 1,1 заҳира коэффициентини қўллаб ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Тормозлаш йўли миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳар бир локомотив тури ва йўл участка юқори қиялиги учун таркибдаги юкланган ва юксиз вагонлар сонини аниқлаш керак.
Юкли поездлар ҳаракати тезлиги 25 км/соат дан ошмаслиги керак. Релсли йўллар ва ҳаракатланувчи таркибнинг ҳолатига мос ташишнинг ҳар хил участкалари учун кон, шахта бош муҳандиси ҳаракатнинг тезлигини аниқлайди.
Юкни ортиш-тушириш нуқталарида электровозни узоқда туриб бошқариш тавсия этилади.
Ер ости кончилик ишлари хавфсизлик ягона қоидалари талабларига мувофиқ носоз локомотивларда ишлаш таъқиқланади, ундан ташқари электровозлардан фойдаланганда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
а) механик тормоз ишдан чиққан ва фавқулотда ҳолатдан ташқари қарши ток билан электровозни тормозлашга;
б) токоприемникнинг ўчирилган ҳолатини маҳкамлаб қўймасдан ёки аккумулятор батареяларини ўчирмасдан электр жиҳозларини таъмирлашга;
в) релсдан тушган вагон ва электровозларни махсус мосламалар (башмак, самставлар ва бошқалар) ни қўлламасдан релсга қўйишга;
г) машинист ўтирғичи билан электродвигателлар ўртасидаги блокировка бўлмаганда ёки носоз бўлса, электровозда ишлашга, агарда электровоз тузилишида шундай блокировка бўлганда.
Локомотив ва вагонларни кўздан кечириш ва таъмирлаш, лойиҳада кўрсатилгандай жиҳозланган локомотив ва вагон деполарида амалга оширилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling