Қисқартирилган номлар


-боб СУВ ЁКИ ГАЗНИНГ ТЎСАТДАН ЁРИБ ЎТИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ


Download 0.86 Mb.
bet36/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

18-боб
СУВ ЁКИ ГАЗНИНГ ТЎСАТДАН ЁРИБ ЎТИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
Сув ёки газнинг тўсатдан ёриб ўтишидан хавфли фойдали қазилма кон участкаларини ўрнатилган тартибда тасдиқланган махсус лойиҳалар билан қазиб олиш амалга оширилиши керак.
Сув ёки газнинг тўсатдан ёриб ўтишидан хавфли участкаларда кончилик ишлари ер ости ишларида ягона хавфсизлик қоидалари талабларига мос ҳолда амалга оширилиши керак.
Кучли сувланган нотурғун тоғ жинслари ва сузувчи қуйқаларда кон лаҳимларини барпо этиш лойиҳада аниқланган махсус усуллар (сув сатҳини пасайтириш, музлатиш, цементлаш, кимёвий маҳкамлаш, қоқувчи мустаҳкамлагич ўрнатиш ва бошқалар) билан бажарилади.
19-боб
КОН ТРАНСПОРТИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ер ости кон транспортининг қуйидаги турлари қўлланилиши мумкин: релсли, релссиз, конвейер, пневматик, гиравлик ва бошқалар.
Кон транспортини танлаш ҳамда, транспорт иншоатлари, қурилмалари ва жиҳозлари лойиҳада аниқланади.
Кон транспортидан фойдаланиш ер ости ишларида хавфсизлик ягона қоидалари ва фойдаланиш йўриқномаси талабларига мос равишда амалга оширилади.
Ўзи юрар (релссиз) транспортдан фойдаланиш “Ер ости конларида ўзи юрар (релссиз) жиҳозларни қўлланишнинг хавфсиз йўриқномаси” га мос равишда амалга оширилади.
Рудани конвейер билан ташиганда асосий лаҳим кўндаланг кесим ўлчамлари бир вақтда жиҳозлар, материаллар ва одамларни етказиш учун транспорт воситаларини қўллаш имконини бериши керак. Айрим ҳолатларда транспортнинг бошқа турлари ёрдамчи лаҳимларда жойлаштирилиши мумкин.
Транспорт лаҳимлари қиялиги ва бурилиш радиуслари ер ости кончилик ишлари хавфсизлик ягона қоидалари талаблари чегарасида лойиҳалаштирилаётган транспорт воситалари турига боғлиқ ҳолда қабул қилинади.
Кон, шахта бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал асосида ва ер ости кончилик ишлари хавфсизлик ягона қоидаларига мос равишда йўл хўжалиги, йўл сигнал ва белгилар, мустаҳкамлагичлар, лаҳимга кириш ва ўтиш жойлари, электровоз ёрдамида ташиш контакт тармоқлари, сув оқадиган ариқлар, конвейер линияси мунтазам равишда кузатиб борилиши керак.
Релс йўлларини, контакт тармоқларини ва транспорт жиҳозларини сақлаш ва таъмирлаш учун, таркиби ишнинг кўлами ва характери билан аниқланувчи махсус бригада ташкил қилиниши керак.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling