Қисқартирилган номлар


РУДАНИ ТОЗАЛАНГАН БЎШЛИҚДАН ТО РУДАНИ ТУШИРИШ ПУНКИТИГАЧА ЕТКАЗИШ


Download 0.86 Mb.
bet33/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

РУДАНИ ТОЗАЛАНГАН БЎШЛИҚДАН ТО РУДАНИ ТУШИРИШ ПУНКИТИГАЧА ЕТКАЗИШ
Кон-геологик шароити ва блокларни тайёрлашнинг конструктив шаклланган схемасига боғлиқ равишда етказишнинг қуйидаги усулларини қўллаш мумкин:
а) руда туширгич лахимлари орқали ўзи оқиб тушиши;
б) механизмлар ёрдамида (ўзи юрар жиҳозлар, конвейерлар ва скрепер қурилмалари);
в) гидравлик;
г) механизмсиз (вагонлар ва бошқалар).
Рудани руда туширгич мажмуалари орқали етказиш қалинлиги жуда катта бўлган руда жисмларини қазиб олишнинг турли тизимларида қўлланиши мумкин. Руда туширгичларга руда элаш жиҳозлари орқали тушиши керак.
Осилиб қолишга мойил рудаларни туширганда капитал руда туширгичлар ёнида осилиб қолиш ҳолатларини бартараф этиш ва назорат қилиш учун жойлаштирилиши лойиҳада белгиланган назорат-кузатув лаҳимлари ўтилади.
Рудани скрепер қурилмалари билан етказишда скрепер лаҳими тагида юмшоқ тоғ жинслари ётган бўлса, уни қоплама билан қоплаш тавсия этилади.
Етказишининг узунлиги ўзгармайдиган ҳолатларда скрепер қурилмаларини узоқда туриб ёки автоматик равишда бошқаришни қўллаш керак.
Кўчма скрепер қурилмалари ўрмаловчи ва релсли юришда қўлланиши ёки металл ёки ёғоч кўчиб юрувчи тўсиққа ўрнатилиши мумкин.
Рудани ўзи юрар жиҳозлар билан етказишда лаҳимлар қиялиги юкли машиналар ҳаракати йўналишида, яъни тушириш пункти томон бўлиши керак. Етказишнинг энг кўп узунлиги қўлланиллаётган ўзи юрар жиҳознинг юритма тури ва юриш қисми тизимига боғлиқ ва техник-иқтисодий ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Етказишнинг мақсадга мувофиқ узунлиги қуйидагича ҳисобланади:
Пневмо ғилдиракли юриш Ўрмаловчи юриш
Пневмоюритмада 50 м 30 м
Электроюритмада 150 м 100 м
Ички ёнув дивигателли 500 м 200 м
РУДАНИ ЮКЛАШ
Кон техник шароити ва қўлланаётган қазиб олиш тизимига боғлиқ ҳолда рудани юклашни секторли, занжирли ва бошқа туйник тузилмалари орқали ўзи оқиб тушиши билан ёки механизмлар ёрдамида (скрепер қурилмалари, ўзи юрар ортувчи ва ортувчи-ташувчи машиналар, ковейер ва таъминлагич) амалга ошириш мумкин.
Туйнук тузилмаларини руда тушургичларда ва руда йиғгич идишларда рудани юклаш учун қўллаш мумкин.
Туйнук затворларини бошқариш пневматик, электрик ёки электрогидравлик ва бошқа юритмалар ёрдамида механизацияланган бўлиши керак.
Сувланган тоғ жинсларини юклаганда узоқдан туриб бошқарувчи туйник затворларини қўллаш зарур.
Туйнук тузилмалари жиҳозлари ва улардан фойдаланиш ер ости кончилик иши ягона қоидаларига мос холда бўлиши керак.
Туйнук тешигининг энг кам ўлчами кондаги тоғ жинси бўлагининг қабул қилинган ўлчамидан уч карра катта миқдорига тенг бўлиши керак.
Электровоз ёрдамида ташишда туйнук тузилмалари ва электровозлар узоқдан туриб бошқариш билан жиҳозланиши тавсия этилади.
Рудани скрепер қурилмалари билан транспорт воситаларига юклашни доимий ёки кўчма тўсиқлар орқали амалга оширилади.
Рудани ўзи юрар юкловчи ва юкловчи-ташувчи машиналар билан тозалаб қазиб олиш жойларида ва рудани дучкадан чиқариш ёки юклаш-етказиш лахими ёнида юклаш мумкин.
Рудани транспорт воситаларига таъминлагич билан юклашни дучкалардан, руда туширгичлардан ва руда йиғгич идишлардан амалга ошириш мумкин.
Рудани юклашда конвейерни юкловчи машинадан транспорт воситаларига ёки транспортнинг бир туридан иккинчи турига юклашда қайта юкловчи сифатида қўллаш мумкин.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling