Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet45/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ЭЛЕКТР ТЕХНИК ХЎЖАЛИГИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ер юзаси ва ер ости кончилик электротехник ускуна ва тармоқлари, улардан фойдаланиш давлат стандартларига ва “Истемолчилар электр қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари”, “Истемолчилар электр қурилмаларидан фойдаланиш техник хавфсизлик қоидалари”, “Электр станциялари ва тармоқлари техник хавфсизлик қоидалари”, ер ости кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос равишда амалга оширилади.
Газ ва чангдан хавфли бўлмаган шахтанинг ҳамма лаҳимларида кончилик нормал бажарилган электр жиҳозлари қўлланиши керак. Бундай жиҳозларни ишлаб чиқаришини ўзлаштиргунга қадар, вақтинча, умумсаноат ёки портлашдан хавфсиз бажарилганларини қўллаш мумкин.
Ҳар бир кон, шахтада электр энергия билан таъминловчи ташкилот билан келишилган, юклама графиги бўлиши керак. Графикда асосий агрегатларнинг ишлаш вақти, ҳамда тизимда авария ҳолати бўлганда энергия билан таъминловчи ташкилот талабига биноан уларни ўчириш тартиби кўрсатилади.
Ҳар бир кон, шахтада истеъмол қилинаётган фаол ва реактив электр энергияси ҳисоби олиб борилади.
Ҳар бир кон, шахтада ер ости электр ускуналарини электр таъминоти схемаси бўлиши керак. Схемада электр жиҳозлари ўрнатилган жойи, уларнинг тури, кабелларнинг узунлиги ва кўндаланг кесими ўлчами, ҳар бир ускунанинг кучланиши ва қуввати, асосий заминлаш қурилмаларини максимал реле ускунаси токи ва кучли ва ёритувчи аппаратлари сақловчилари плавких вставокни меъёрий токи, ҳамда ҳимоя қилинаётган тармоқнинг энг узоқ нуқтасида қисқа уланиш токи миқдори кўрсатилиши керак.
Кон, шахта электр энергиясини истеъмол этувчи ускуналарни улашни бош пасайтирувчи нимстанция ва тақсимловчи қурилма ва участка нимстанциялари орқали амалга оширилади. Қазиб олиш ишлари кичик чуқурликда олиб борилса, электр энергияси истеъмол қилувчи ускуналарни таъминлашни ер юзаси кўчма нимстанциялари орқали амалга оширилишига рухсат берилади.
Бош пасайтирувчи нимстанция электр энергияси, камида, икки электр узатгич линияси орқали узатилади, хамда бир вақтда икки электр узатгич линиялар ишлайди.
Электр узатгич линиянинг биронтасида авария ҳолати рўй берса, иккинчи линия кон, шахта ускуналарини авария ҳолатида мумкин бўлган кучланиш йўқотилиши билан электр энергияси билан таъминланиши керак.
Бош пасайтирувчи нимстанцияда ҳар қайсиси 100% юкламага ҳисобланган иккита пасайтирувчи трансформатор ўрнатилади.
Марказий тақсимловчи нимстанцияларга ва кончилик биринчи даража ускуналарига электр энергияси камида иккита линия билан узатилади.
Бунда ҳар бир линия 100% юкламани таъминлайди. Икки линия ҳам ишчи ҳолатда бўлиши керак.
Кон, шахта биринчи даражали истеъмолчиларига қуйидагилар киради:
а) бош сув ҳайдагич;
б) бош вентилятор ускуналари;
в) клетли кўтариш ускуналари;
г) оғир иқлим шароитли районлар учун калорифер ускуналари;
д) ёнғинга қарши сув таъминоти насослари;
c) шахтани ствол сигнализатция ва темир йўл транспортида СМБ (сигнализатция, марказлаш, блокировка);
ж) сувсизлантириш тизими бош ускуналари;
Биринчи даражали ускуналарни электр энергияси билан таъминловчи марказий тақсимловчи нимстанцияда икки дона пасайтирувчи трансформатор ўрнатилади. Трансформаторнинг ҳар бири биринчи даражали истеъмолчилар юкламаси 100% ва бошқа ускуналар юкламасининг 50% ни таъминлаши керак.
Ер ости лаҳимларида ўрнатиладиган ҳамма куч ва ёритгич трансформаторлари паст кучланиш (42 вт дан ортиқ) томонида токнинг сизиб камайишидан ҳимояланиш амалга оширилади.
Электр тизимлари, жиҳозлари, қувурларини заминлаш ер ости кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос равишда амалга оширилади.
Электр машиналари ва нимстанциялари учун камералар тузилиши, жиҳозланиши ва шамоллатишини ер ости кончилик ишида ХЯҚ талабларига мос ҳолда бажарилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling