Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet53/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

САНОАТ САНИТАРИЯСИ

Кончилик қазиб олиш корхоналарида ер ости кончилик ва очиқ усул билан қазиб олиш ишларида ХЯҚ талабларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган қоидаларга мос ҳолда ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш ташкил қилинади.


Ҳамма ишчи ва муҳандис-техник ходимлар кончилик ишларига юборилишидан олдин тиббий кўрикдан ўтишдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан белгиланган муддатда мажбурий даврий олдини олиш тиббий кўригидан ўтказилади.
Ҳамма ишчи, муҳандис-техник ходим ва хизматчилар саноат санитарияси шахсий гигиена ва бахтсиз ҳолатда жабрланувчиларга жойида тез ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқномадан ўтишлари керак.
Барча ишчи ва муҳандис-техник ходимлар нафас олиш органлар узоқ давом этаётган касалликлар аниқланганда, ҳамда вибрацион ва бошқа касбий касалликларга чалинганлиги гумон қилинса, улар ҳисобга олиниши ва мунтазам тиббий кузатишда бўлиши керак.
Тиббий кўрикда илгари бажараётган ишини қила олмайдиган касалликлари аниқланган кишилар, шифокорлар хулосасига мувофиқ бошқа ишга ўтказилиши керак.
Ҳар бир кон, шахта ер ости лаҳимларида, карерда давлат санитар инспекцияси талабларига мос жиҳозланган овқат қабул қилиш жойлари ташкил қилинади.
Ер ости лаҳимларида, одамларни ер ости транспорт воситаларига ўтқизиладиган жойларда кириш ва чиқиш йўлакли кутиш камералари ташкил қилинади. Камералар ичимлик суви, шамоллатиш ва ёритиш билан таъминланади.
Ҳар бир конда санитар-маиший бино, ассинизацион (ер юзаси ва ер ости) ва бошқа қурилмалари билан маъмурий-маиший қурилмалари бўлиши керак. Биноларни ер ости кончилик ишларида ХЯҚ ва очиқ кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос равишда жиҳозлаш ва сақлаш керак.
Конларда фойдаланиш муддати оз бўлган кончилик участкалари кўчма санитар-маиший бинолар (вагонлар) билан таъминланади.
Кон, шахта саноат майдонларида асфалт ётқизилиши ва кўкаламлаштирилиши керак.
Кон қазиб олиш корхонасида ишлайдиган ходимларига махсус кийим, махсус оёқ кийими ва бошқа сақловчи мосламалар ўрнатилган тартибда тасдиқланган меъёрлар асосида берилади.
Санитар-маиший комбинатларда махсус кийимларни мунтазам равишда чангсизлантириш керак. Махсус кийим ва оёқ кийимларини сақлаш ва таъмирлаш ер ости кончилик ишларида ХЯҚ ва очиқ кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос ҳолда амалга оширилади.
Ҳар қайси корхонада ишчи жойларда ҳаво чанглиги чегаравий миқдорини таъминловчи чангга қарши кураш тадбир режалари мажмуаси бўлиши керак. Ҳаво чангланиши назоратини ер ости кончилик ишларида ХЯҚ ва очиқ кончилик ишларида ХЯҚ талаблари мос равишда амалга оширилиши керак.
Ҳар йили ҳар бир корхона вибратция ва шовқиннинг зарарли таъсирини камайтирувчи режаларни тузиши ва бажариши керак.
Вибратция ва шовқин манбаи бўлувчи барча машиналар, механизмлар ва асбоблар вибратцияни ва шовқинни санитар меъёрларигача камайтирадиган виброўчиргичлар ва шовқин ўчирувчилар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бу қурилмаларини тадбиқ этиш тартиби ва муддати юқори хўжалик ташкилот томонидан давлат санитар инспекцияси билан келишилган ҳолда аниқланади.
Санитар меъёрларидан юқори вибратция ва шовқиндан ишчилар ҳимояланишининг индивидуал воситалри билан таъминланади.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling