Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet49/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМЛАРИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

Сочма фойдали қазилма конларини ер ости усулида қазиб олишда қуйидаги асосий тизимлар қўлланилади:


А. Эриган сочмалар учун.
1. Узун устунсимон қазиб олиш тизими.
2. Калта устунсимон қазиб олиш тизими.
Б. Кўп йиллик музлоқ сочмалар учун.
1. Ёппасига қазиб олиш тизими.
2. Камерали қазиб олиш тизими.
Шахта майдонини қазиб олишни сочманинг ёнидан бош штрекка қараб ва шахта майдони чегарасидан шахта стволига қараб амалга оширилади.
Эслатма: Айрим ҳолатларда кенглиги кичкина сочмаларни ёки унинг алоҳида участкаларини икки ён ораси шипи турғун бўлмаган қиш вақтида ер ости кончилик ишида ХЯҚ талабларига мос ҳолда тўғри тартибда қазиб олишга рухсат берилади.
891. Эриган сочмаларни қазиб олишда тозалаб қазиб олинган бўшлиқ шипини бошқариш, устида ётган тоғ жинсларини қулатиш ёки қисман тўлдиргич билан тўлдириш ёрдамида амалга оширилади.
Шипини қулатишни қўллашга рухсат берилади:
а) ер юзасини сақлаш керак бўлмаса;
б) сочма таркибида катта тошлар жуда кўп бўлмаса;
в) сузиб юрувчи лойлар бўлмаса;
Ер юзасини сақлаш керак бўлса, тозалаб қазиб олинган бўшлиқлар, тўлдиргич билан тўлдирилади.
Кўп йиллик музлоқ сочмаларни қазиб олишда шипини бошқариш жинслар турғунлигига боғлиқ ҳолда қаттиқ целиклар ёки ёнидаги массив билан ушлаб туриш мосланувчан мустаҳкамлагич ёки целикка шипни бир текис тушириш, ўтирадиган мустаҳкамлагич ёки целикка қулатиш билан амалга оширилади.
Тозалаб қазиб олган лаҳимларни мустаҳкамлашни “Доимий музлоқ вилоятларида, сочма фойдали қазилма шахталарида, тозалаб қазиб олиш лаҳимларини мустаҳкамлаш ва шипини бошқариш намунавий паспортлари” асосида ишлаб чиқилган паспорт билан амалга оширилади.
Қатлам қалинлиги 3 метрдан ортиқ бўлса, уни юқоридан пастга қараб қатламма-қатлам қазиб олинади.


УЗУН УСТУНСИМОН ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМИ

Устун узунлиги бош ташиш штрегидан сочманинг ён томонигача бўлган масофа билан аниқланади. Устун кенглиги ва тозалаб қазиб олиш йўлаги ўлчамлари шипни бошқариш усули ва тозалаб қазиб олиш қабул қилинган вариантига мос равишда лойиҳада аниқланади.


Қарама-қарши кавлаш жойлари билан йўлакни қазиб олишда, кавлаш жойларига 2 метр қолганда кавлаш жойининг бири тўхтатилади ва қазиб олишни бир кавлаш жойи билан давом эттиради.
Устунларни йўлаклар билан қазиб олганда, кейинги йўлакни бошлаш учун олдинги йўлак мустаҳкамлагичларини бузиш олдинги йўлак камида 3,5 метр олдинлашгандан кейин амалга оширилади.
Тозалаб қазиб олиш ишларини лавалар ёрдамида олиб борилганда мунтазам равишда лаҳимлар таги тозаланади ва намуналар олинади. Тозалашни кавлаш жойидан 12 метрдан ортиқ орқада қолишига йўл қўйилмайди.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling