Қисқартирилган номлар


КАЛТА УСТУНСИМОН ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМИ


Download 0.86 Mb.
bet50/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

КАЛТА УСТУНСИМОН ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМИ

Энсиз сочма фойдали қазилмаларини қазиб олишда калта устунсимон қазиб олиш тизими қўлланилади. Устун йўлаклар билан қазиб олинади. Аввалги йўлак тўлиқ қазиб олингандан кейин навбатдаги йўлак бошланади.


Йўлакларни қазиб олиш давомида бир қазиб олинган йўлак қолдирилиб, иккинчиси тош билан тўлдирилади. Тошлар етарли бўлмаса, йўлакни ушлаб турувчи қўшалоқ ёки уч баробар кўп устунлар билан мустаҳкамланади.


ЁППАСИГА ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМИ

Сочма фойдали қазилма қатлами қалинлиги 3 метргача бўлганда ёппасига қазиб олиш тизими қўлланилади.


Энсиз сочмаларнинг қазиб олиш жойлари диоганал равишда жойлаштирилиб параллел ёки радиал силжийди.
Лава узунлиги шип тоғ жинслари турғунлигига ва қўлланилаётган жиҳозга мос равишда аниқланади.
. Лавада катта дарзликлар пайдо бўлганда, уни қўшимча мустаҳкамлагичлар билан мустаҳкамланади ёки бурғилаш-портлатиш ишлари ёрдамида йўқотилади.
Портлатиш ишларида, тозалаб қазиб олинган бўшлиққа қум сочилишини бартараф қилиш учун бўшлиқ олдида, тўсиқлар ўрнатиш тавсия этилади.
Тозалаб қазиб олиш ишлари давомида лаҳимлар таги мунтазам равишда тозаланади ва намуналар олинади. Тозалаш ва намуна олиш ишлари кавлаш жойидан орқада қолиши 12 метрдан ошмаслиги керак.


КАМЕРАЛИ ҚАЗИБ ОЛИШ ТИЗИМИ

Ўрнатилган тартибда тасдиқланган “Доимий музлоқ сочма фойдали қазилма конларини қазиб олишда камера-лава қазиб олиш тизмини хавфсиз қўллаш бўйича йўриқнома” га мос ҳолда камера-лава тизими қўлланилади.


Камера узунлигини қўлланаётган жиҳоз унумдорлиги, қумнинг камерадаги заҳираси, қазиб олиш учун белгиланган муддат, лаҳим шипининг очилган юзаси рухсат берилган миқдорига боғлиқ равишда қабул қилинади.
Камера кенглигини устида ётган жинсларнинг турғунлигига мос ҳолда аниқланади.
Тасмасимон целик кенглигини камера ўлчамлари, қамраб олган тоғ жинслари катталигига боғлиқ ҳолда ҳисоблаш билан аниқланади. Устунсимон камералараро целиклар тасмасимон целикларни кесиш натижасида ташкил қилинади. Устунсимон целиклар майдони йиғиндиси тасмасимон целиклар ҳисобланган майдонига тенг бўлиши керак.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling