Қисқартирилган номлар


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БОШҚАРУВИНИ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ


Download 0.86 Mb.
bet56/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БОШҚАРУВИНИ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ
Корхонада технологик жараёнларни ва ишнинг хавфсизлигини бошқариш ва назорат қилишни таъминловчи техник воситалар мажмуаси бўлиши керак.
Бундай воситаларга қуйидагилар киради:
а) ҳисоблаш техникаси;
б) телефон алоқаси;
в) уяли телефон алоқаси;
г) телебошқариш, телесигнализация, теле ўлчаш;
д) товуш чиқариб қаттиқ гапирадиган алоқа;
е) темир йўл транспортида СЦБ;
ж) кўриниш кузатуви;
з) маҳаллий алоқа;
и) кон қутқарув ва сақловчи сигнализация;
к) ёнғин сигнализацияси;
л) радио алоқаси билан жиҳозланган, юқори ўтувчан енгил автомобиллар;
м) ер ости ишларидаги ишчиларни шахтада ҳалокат содир бўлгани тўғрисида хабар берувчи сигнализация.
Асбобларни ва аппаратураларни ўрнатиш, созлаш ва таъмирлаш учун корхонадан назорат ўлчаш асбоблар ва автоматлаштириш цехи бўлиши керак.
Кон, шахта, карерда ишни бошқариш техник воситалари корхона тузилишига мос равишда мустақил ёки умумий бошқаришнинг ташкилий қисми бўлиши мумкин.
Умумий раҳбарликни, бир-бирини маълумот билан таъминлаш, хавфсизлик ва хўжалик фаолиятини юргизиш учун мўлжалланган маъмурий-хўжалик алоқаси сим орқали, маҳаллий тармоқ ва симсиз алоқа нуқталарига кириш йўли билан амалга оширилиши керак.
Маъмурий-хўжалик телефон алоқасига қайта улаш мосламалари ёрдамида диспетчер алоқа воситалари абонентлари уланади.
Кон, шахта, карер яқинида одамлар яшайдиган қўрғонча ва бир соҳага тааллуқли ишлаб чиқариш участкалари жойлашган бўлса, унда маъмурий-хўжалик телефон алоқаси битта умумий марказий телефон станцияси орқали амалга оширилади.
Диспетчерлик алоқаси қабул қилинган диспетчерлаш тизимига мос равишда ўзининг таркибида қуйидаги турлари бўлиши керак:
а) доимий ишлаб чиқариш пунктлари билан сим орқали телефон алоқаси;
б) кўчма (локомотивлар, автомашиналар) ва ярим кўчма (экскаваторлар, отвал кўприклари ва бошқалар) машина ва агрегатлар билан юқори частотали телефон ва радиотелефон алоқаси.
Эслатма: 1. Доимий қурилмалар, узоқда жойлашган энерготизимлар учун сим орқали телефон алоқа ўрнига энерготармоқлар орқали юқори частотали алоқани қўллаш мумкин.
2. Кўчма ва ярим кўчма обектлар диспетчер алоқасининг фақат бир тури билан жиҳозланиши керак.
Ю Ч (юқори частотали) ёки радио алоқасида бештадан ортиқ диспетчер абонентлари бўлса, унда абонентларни ажратиб чақириш имконияти бўлиши керак.
Корхона диспетчери ўзига тааллуқли обектлари билан бевосита алоқа ўрнатилишидан ташқари кон, шахта, карер диспетчерлари, корхона раҳбарлари ва кон, шахта, карер раҳбарлари ва марказий телефон станцияси билан ҳам алоқаси бўлиши керак.
Агарда узоқда туриб бошқариш ёки машина, ускуналар ишини назорат қилиш талаб қилинса, бунда телебошқариш, телесигнализация ва теленазорат амалга оширилиши керак.
Бошқариш пунктидан бошқарилаётган объектларгача масофа унча узоқ бўлмаса, техник-иқтисодий ҳисоблаш билан аниқланган кўп ўтказгичли (кўп симли) тизим қўлланиши мумкин.
Ҳамма ер ости конлари, шахталари кон қутқариш, ҳалокат ва сақловчи сигнализациялар билан жиҳозланади, карер ва бошқа объектларда эса бу мақсадлар учун мавжуд маъмурий-хўжалик ва диспетчер алоқаларидан фойдаланиш мумкин бўлмаса ва бу ҳолат ишнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлса, жиҳозланади.
Алоқа пункитидан узоқда, карер ҳудудида бўлган ходимларни чақириш учун бир томонлама, қаттиқ овозли, изловчи алоқа ўрнатилади.
Изловчи алоқадан умумий фармойишларни эълон қилиш, портлатиш ишлари тўғрисида огоҳлантириш ва бошқалар учун фойдаланиш ҳам мумкин.
Изловчи алоқанинг юқори овозли асбоблари одатда одамлар ишлайдиган жойларда, айрим ҳолларда ҳудуди катта бўлмаса, барча ҳудудда ўрнатилади.
Назорат қилинадиган обект ва бошқариш пункти ўртасида бошқа оддий назорат воситалари ҳаракатларининг керакли бирдамлигини ёки хавфсизлигини таъминламаса кўриниш кузатувини қўллашга рухсат берилади.
Икки ва ундан ортиқ технологик боғлиқ объектлар ўртасида бирдамлик ҳаракатини амалга ошириш учун барпо этилган маҳаллий алоқа кон, шахта, карерда мавжуд алоқалар турларига уланмаган ҳолда, алоҳида, ишлаши керак.
Маҳаллий алоқа шароитига мос ҳолда симли алоқа, карерларда эса ҳамда радио алоқа билан амалга оширилиши мумкин.
Юқори частотали алоқа канали сифатида карерларда электр контакт тақрмоқлари ёки электр узатгич линияларидан, ер ости конларида линиянинг бу турларига тааллуқли хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда контакт тармоқларидан фойдаланиш керак.
Диспетчер алоқаси, сигнализацияси назорат ва бошқариш, маъмурий-хўжалик алоқаси воситаси кабел ва ҳаво линиялари узатгич воситалари ва бошқа кам кучли линиялар кон, шахта, карернинг ягона кам кучли тармоғини ташкил қилиши ва “Давлат телефон алоқаси линияли иншоотларини қуриш қоидалари” га мос равишда бажарилиши керак.
. Ҳаракатнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ СЦБ линияси, ҳамда темир йўл транспорти алоқа линияси мустақил тармоққа ажратилиши ва “Ҳаво алоқа линиясини қуриш ва таъмирлаш қоидалари” га мос ҳолда юқори кучланиш линияси, контакт тармоқлари, чақмоқ разрядлари ва дайди токларнинг ҳалақит қилиши ва хавфли таъсирларидан ҳимояланиши таъминланиши керак.
. Коннинг ҳамма телефон линиялари камида икки симли ўтказгичлар билан бажарилиши керак.
Ер ости кончилик лаҳимларида ва карернинг бутун ҳудуди бўйлаб тезлик хабарни етказиш учун телефон аппарати ёки бошқа алоқа воситалари (Ю Ч, радио) ўрнатилган яқин пунктига масофаси ва йўналиши тасвирланган аниқ кўрсаткичлар ўрнатилиши керак.
Карерларда қўшни алоқа пунктлари орасидаги масофа 600 метрдан ортиқ бўлганда, улар ўртасида телефон аппарати ўрнатилган бинода, махсус ҳужрада ёки устун ёрдамида гаплашиш пункти ташкил қилинади.
Гаплашиш пунктлари, ўрнатилган жойга қараб маъмурий ёки диспетчер алоқа тизимига қўшилиши керак.
Очиқ ҳавода ёки иситилмайдиган биноларда, ҳамда ер ости лаҳимларида ўрнатилган алоқа аппаратуралари тузилишлари шундай шароитларда нормал ишлашини таъминлаши керак.
Частотанинг ҳар хил диапазонида ишлайдиган радиоалоқа қўлланилганда, алоқа частотасини танлаш Ўзбекистон Республикаси Ахборот Коммуникациялари Вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳамма ишлаб чиқаришни бошқариш техник воситалари, шу жумладан ер ости ва ҳаво алоқа қилиш воситаларига, мукаммал техник ҳужжат тузилиши керак. Ҳар қандай техник бошқариш воситаларига киритилган ўзгаришлар ўн кун муддат ичида техник ҳужжатда акс эттирилиши керак.
Алоқа, сигнализация ва назорат ҳамма иншоотларини олдини олиш кузатувлар ва жорий таъмирлашлар бир ойда камида икки маротаба, ўртача ва капитал таъмирлашлар эса корхона бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал (график) бўйича амалга оширилади.
Катта ҳажмда фойдали қазилмаларни қазиб оладиган очиқ кончилик ишларида ишга оператив раҳбарлик қилиш учун смена назорати радиоалоқа билан жиҳозланган махсус машиналар билан таъминланади.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling