Isbot qilishdan maqsad nima?


Далилларнинг «икки ѐқламалик» концепцияси


Download 0.92 Mb.
bet53/57
Sana25.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1654805
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ

Далилларнинг «икки ѐқламалик» концепцияси.

Далилларнинг «икки ѐқламалик» концепцияси. Бу концепция тарафдорлари А.И.Трусов, В.Д.Арсеньевва М.С.Строговичлар бўлиб, далил деб фактларга ва улар олинган манбаларга айтилади

  1. Далилларнинг информацион модели.

Далилларнинг информацион модели. Бу концепция тарафдорлари В.Я.Дорохов, Л.М.Карнеева, А.А.Хмыров, А.Д.Бойков ва И.И.Карпецлар бўлиб, далил деб маълумот (ахборот) ва унинг ташувчиси бирлигига айтилади. Унга 48 кўра, далил тушунчасига фактлар эмас, балки фактлар тўғрисидаги ахборотлар, маълумотлар киритилади.

  1. Далилларнинг аралаш (синтезлашган) концепцияси

Далилларнинг аралаш (синтезлашган) концепцияси. Бу концепция тарафдорлари Ю.К.Орлов, И.И.Мухин, Ф.Н.Фаткуллин, Г.Ф.Горскийлар фикрига кўра, далил деб фактларга ҳам, улар тўғрисидаги маълумотларга ҳам, шунингдек уларнинг манбаларига ҳам айтилади

  1. «Далиллар» ва «фактик маълумотлар» тушунчаларининг ўзаро нисбати

В.Я.Дорохов фикрича, жиноят процессида исбот қилиш предметига кирувчи фактларни далиллар деб аташ мумкин эмас, инсон тафаккурида ашѐлар эмас, нарсалар эмас, балки уларнинг образлари, тушунчалари, улар тўғрисидаги маълумотлар мавжуддир, улар ўзаро муносабатга киришадилар, ҳаракатланадилар... «Фактик маълумотлар» бу фактлар тўғрисида қонуний манбалардан олинган маълумотлардир. А.М.Лариннинг фикрига кўра, маълумотлар ҳиссий билишнинг баъзи натижалари сифатида талқин этилади. Бу инсондан келиб чиқувчисўзлар, рақамлар, шартли белгилар билан ифодаланган белгили шаклдаги далилларга мувофиқ келади. Ашѐвий далилнинг мавжудлиги–бу ҳақиқатдан реал фактдир. Бироқ бу фактнинг ўзи далилий аҳамиятга эга бўлмай, балки шу нарсада мавжуд бўлган ахборот ҳамда нарса турган шароит далилий аҳамиятга эгадир. Нарса ўзи топилган жой ва шарт-шароитларни акс эттирмаса, алоҳида белгиларга эга бўлмаса, ҳеч қандай далилий аҳамиятга эга бўлмайди. С.А.Пашин фикрича, далиллар жиноят судлов иш юритишда процессуал қарор, айниқса, ҳукм чиқаришда ҳисобга олинадиган фактларни аниқлаш учун қонунга мувофиқ фойдаланилиши лозим бўлган процессуал расмийлаштирилган хабарлар, шунингдек, ҳужжатлар ѐки бошқа нарсалардир. Далиллар – бу жиноятсудлов иш юритишда фойдаланиладиган хабарлар, ҳужжатлар тушуниладиган материаллардир. Далилнинг муҳим хусусияти бўлмиш унинг алоқадорлиги бўлиши лозим. Ҳар қандай хабар далил ҳисобланмайди, балки исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларгина далил ҳисобланади.

  1. Келиб чиқиши номаълум бўлган маълумотлар далил деб эътироф этилиши мумкин эмас. Изохланг




  1. Тезкор-қидирув материалларини тақдим этаѐтган шахснинг бу материаллар келиб чиқиши ҳақида гувоҳлик бериши




  1. Далилларнинг хусусиятлари

Dalillarning xususiyatlari - bu shunday zarur belgilarki, ularsiz dalillardan dalil sifatida foydalanish mumkin emas.
Quyidagilar dalillarning xususiyatlariga kiradi:
- aloqadorlik;
- maqbullik;
- ishonchlilik;
- kuchi (ahamiyatlilik);
- yetarlilik.

  1. Далилнинг аҳамиятлилиги

Dalilning kuchi(ahamiyatliligi) – bu uning daliliy qimmati, argument sifatida mantiqiy ishonchliligidir.
Dalillar majmui asosida ishonchga sazovor xulosa chiqarish mumkin boʻlishiga va ish boʻyicha haqiqatga mos keladigan qaror chiqa¬rilishiga dalillarning yetarliligi, deb aytiladi.

  1. Далиллар етарлилиги

Dalillar majmui asosida ishonchga sazovor xulosa chiqarish mumkin boʻlishiga va ish boʻyicha haqiqatga mos keladigan qaror chiqa¬rilishiga dalillarning yetarliligi, deb aytiladi.

  1. Далилларни таснифлаш

Далилларни таснифлаш – бу маълум бир асосларга, мезонларга кўра гуруҳларга, категорияларга бўлиш, ажратишдир. Айблов предметига нисбатан далиллар айбловчи ва оқловчи далилларга бўлинади. Айбловчи далиллар деб – айбланувчининг айбини тасдиқловчи, унинг жавобгарлигини оғирлаштирувчи далилларга айтилади. Бундай далилларга айбловга асос бўлган далиллар ѐки айбловчининг жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар киради. Оқловчи далиллар – бу айбловни инкор қилувчи, айбланувчининг айбсизлигини тасдиқловчи, айбланувчининг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, айбланувчига қўйилган айбловни шубҳа остига олувчи далиллардир.
Олиниш манбасига қараб далиллар дастлабки ва ҳосила далилларгабўлинади. Дастлабки далиллар бу – аниқланиши лозим бўлган ҳолат тўғрисидаги маълумот биринчи манбадан олинган далиллардир. Ҳосила далиллар эса исботланиши лозим бўлган факт тўғрисидаги маълумот биринчи манбадан эмас, балки бошқа манбадан олинган далиллардир.
Исбот қилинаѐтган тезисга нисбатан далиллар тўғри ва эгри далилларга бўлинади. Дастлабки далиллар бу – аниқланиши лозим бўлган ҳолат тўғрисидаги маълумот биринчи манбадан олинган далиллардир. Ҳосила далиллар эса исботланиши лозим бўлган факт тўғрисидаги маълумот биринчи манбадан эмас, балки бошқа манбадан олинган далиллардир. Тўғри далиллар исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи далиллар бўлса, эгри далиллар оралиқ фактлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради.
Шахсий далиллар деб инсондан олинувчи маълумотларни акс эттирувчи далилларга айтилади (мисол учун, гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бошқалардан олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси). Ашѐвий далиллар деганда, моддий дунѐдаги ашѐлардан олинувчи далиллар тушунилади.

  1. Айбловчи далиллар

Айблов предметига нисбатан далиллар айбловчи ва оқловчи далилларга бўлинади. Айбловчи далиллар деб – айбланувчининг айбини тасдиқловчи, унинг жавобгарлигини оғирлаштирувчи далилларга айтилади. Бундай далилларга айбловга асос бўлган далиллар ѐки айбловчининг жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар киради.

  1. Оқловчи далиллар

Оқловчи далиллар – бу айбловни инкор қилувчи, айбланувчининг айбсизлигини тасдиқловчи, айбланувчининг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, айбланувчига қўйилган айбловни шубҳа остига олувчи далиллардир.

  1. Ushlab turilganlarni, qamoqqa olinganlarni saqlash joylarida qonunlarga rioya etilishi ustidan prokuror nazorati.

4-BOB. UShLAB TURILGANLARNI, QAMOQQA OLINGANLARNI SAQLASh JOYLARIDA, JINOIY JAZOLARNI VA JINOYAT-HUQUQIY TA’SIRNING BOShQA ChORALARINI IJRO ETISh ChOG‘IDA QONUNLARGA RIOYA QILINIShI USTIDAN NAZORAT

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling