Isbot qilishdan maqsad nima?


Далилларнинг ўзига хос хусусиятлари?


Download 0.92 Mb.
bet56/57
Sana25.06.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1654805
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ

Далилларнинг ўзига хос хусусиятлари?

Далилларнинг хусусиятлари бу – шундай зарур белгиларки, уларсиз далиллардан далил сифатида фойдаланиш мумкин эмас. 54 Бу хусусиятларга қуйидагилар киради: 1) алоқадорлик; 2) мақбуллик; 3) ишончлилик; 4) аҳамиятлилик; 5) етарлилик. Алоқадорлик–бу далилнинг ўз мазмуни билан иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш воситаси сифатида хизмат қила олишидир. Бошқача айтганда, алоқадорлик–далилларнинг мазмунан яроқлилигидир. Далиллар мазмунига қуйидаги маълумотлар кириши мумкин: 1. Исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатларнинг бирортаси. 2. Далилий факт аҳамиятига эга бўлган бошқа ҳолатлар, яъни исбот қилишда аргумент сифатидаги маълумотлар. 3. Бошқа далиллар тўғрисида – уларнинг мавжудлиги, шончлилиги, мақбуллиги тўғрисидаги маълумотлар. Мақбуллик – далилларнинг шакл жиҳатдан яроқлилигидир. Далилларни мақбул деб топиш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт: 1. Манбанинг қонуний бўлиши. 2. Далилни олиш усулининг қонуний бўлиши. 3. Далилнинг процессуал расмийлаштирилиши. 4. Далиллар ваколатли бўлган субъект томонидан олиниши. Далилнинг ишончлилиги деганда, ҳаққонийлиги шубҳа туғдирмайдиган далил тушунилади. Далилнинг аҳамиятлилиги – бу унинг далилий қиммати, аргумент сифатида мантиқий ишончлилигидир. Далиллар етарлилиги деб, далиллар жамланмаси асосида ишончга сазовор хулоса чиқариш мумкин бўлиши ва иш бўйича ҳақиқатга мос келадиган қарор чиқарилишига айтилади

  1. Далиллар қандай мезонларга кўра таснифланади?

Далилларни таснифлаш – бу маълум бир асосларга, мезонларга кўра гуруҳларга, категорияларга бўлиш, ажратишдир. Қуйидагилар мезонлар бўйисча таснифланган.
Айблов предметига нисбатан далиллар айбловчи ва оқловчи далилларга бўлинади
Олиниш манбасига қараб далиллар дастлабки ва ҳосила далилларгабўлинади
Исбот қилинаѐтган тезисга нисбатан далиллар тўғри ва эгри далилларга бўлинади.

  1. Далил манбалари тушунчасини таърифланг?

175-саволда жавоби бор.


  1. Download 0.92 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling