Isbot qilishdan maqsad nima?
Download 0.92 Mb.
|
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эгри далиллар
- Шахсий далиллар
- Ашѐвий далиллар
- Далилларнинг манбалари + 178. Далил манбалари тушунчасини таърифланг +
Тўғри далиллар
Исбот қилинаѐтган тезисга нисбатан далиллар тўғри ва эгри далилларга бўлинади. Тўғри далиллар исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи далиллар бўлса, эгри далиллар оралиқ фактлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради. Тўғри далилда эса хулоса фақат битта бўлади. Масалан: А.да топилган нарса наркотик модда, бу наркотик модда тўғри ашѐвий далил ҳисобланади. Масалан: оѐқ ѐки пойабзал излари, бармоқ ѐки қўл излари фақат эгри далил сифатида кўрилади. Айбланувчининг айбсизлигини тўғридантўғри кўрсатувчи, яъни унинг ҳаракатларида жиноят таркибининг йўқлигини ѐки ижтимоий хавфли қилмишни содир этмаганлигини тўғридан-тўғри кўрсатувчи далиллар – тўғри оқловчи далиллар деб аталади. Айбланувчининг айбсизлигини тўғридан-тўғри кўрсатмайдиган, бироқ айбловни рад этувчи, айбланувчининг фойдасига бўладиган далилий фактни аниқловчи далиллар – эгри оқловчи далиллар ҳисобланади. Тўғри оқловчи далил – «alibi» – «бошқа жойда» деган маънони англатади. Тўғри далилдан фойдаланишда ушбу далил манбасини баҳолаш аҳамиятлидир. Масалан, гувоҳ тўғри кўрсатув бердими, кўрсатувда хато ѐки ѐлғон йўқми. Агар далил тўғри баҳоланса, асосий факт тўғри аниқланган ҳисобланади. Эгри далиллар Исбот қилинаѐтган тезисга нисбатан далиллар тўғри ва эгри далилларга бўлинади. эгри далиллар оралиқ фактлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради. Эгри далиллар асосида бир нечта хулоса чиқариш мумкин. Масалан: ўғирланган нарсалар А.да топилганлиги шу билан изоҳланадики, у бу нарсаларни сотиб олган ѐки ўғирлаб олган ѐки топиб олган. Эгри далиллардан фойдаланиш бошқачароқ бўлади. Бу ҳолда эгри далилнинг манбаси баҳоланиб бўлинганидан сўнг ва далил ишончли деб топилганидан кейин ўша эгри далил воситасида аниқланган далилий факт баҳоланиши, далилий факт билан асосий факт ўртасидаги боғланиш аниқланиши лозим. Шахсий далиллар Шахсий далиллар деб инсондан олинувчи маълумотларни акс эттирувчи далилларга айтилади (мисол учун, гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бошқалардан олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси). Ашѐвий далиллар Ашѐвий далиллар деганда, моддий дунѐдаги ашѐлардан олинувчи далиллар тушунилади. Шахсий далилларда акс этган ахборот дастлаб инсон онгида акс этган ва қайта ишланган бўлади. Шу сабабли бундай далилларда субъектив элементлар мавжуд бўлади. Одамлар бир 58 ахборотни турлича қабул қиладилар ва турлича етказадилар. Ашѐвий далиллардаги ахборот объектив хусусиятга эга бўлади. Шахсий далилларда акс этган ахборот бирор-бир ѐки шартли белгиларда ѐхуд кодларда ифодаланади (баѐнномаларда, схемаларда, фонограммаларда). Ашѐвий далилда эса ахборот табиий ҳолда ифодаланади ва кўргазмали ҳолда қабул қилинади Далилларнинг манбалари + 178.Далил манбалари тушунчасини таърифланг?+ 179.Далил манбалари турларини изоҳланг? 3.3-§. Далилларнинг манбалари Шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган далиллар воситасидагина исботланиши мумкин. Чунки, жиноий ҳодиса исбот қилиш мажбурияти юклатилган суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳамда суд учун ўтмиш ҳодисаси бўлганлиги сабабли, унинг барча ҳолатларини улар фақат исбот қилиш воситаси бўлмиш далиллар ѐрдамида аниқлашлари ва тегишли хулосага келишлари мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт. Шахс ушланган (қўлга олинган) пайтдан бошлаб, гумон қилинувчи ҳисобланади. Айнан шу пайтдан бошлаб, ушлаб турилган шахс гумон қилинувчига берилган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан, ҳимоячи олиш ҳуқуқидан фойдаланади. Шу туфайли, бундай ҳолларда у гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги ҳақидаги қарор унга эълон қилинмасдан ҳамда тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмасдан туриб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиши мумкин эмас. Айбланувчи нафақат содир этган жиноятини, балки жиноятни содир этишга кўрган тайѐргарлиги, жиноятнинг ташкилотчиси, далолатчиси, жиноят содир этилишига ѐрдам берган ѐрдамчилари ва бошқалар тўғрисида жуда кўп маълумотга эга бўлган шахсдир. А.П.Рыжаковнинг фикрича: «...айбланувчининг кўрсатувлари – бу айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган шахснинг, сўроқ қилиш баѐнномаси ѐки юзлаштириш баѐнномасида тўғри акс этганлигини ўз имзоси билан тасдиқлаган ишга алоқадор оғзаки гапидир». Л.Н.Масленников фикрича, «...айбланувчининг кўрсатувлари – бу ҳимоя тарафидан бўлган далилдир. Бироқ, ҳимоя тарафи айбланувчининг айбсизлигини исбот қилиб беришга мажбур эмас. Шунинг учун, айбланувчи кўрсатув бериш ѐки кўрсатув беришдан бош тортиш ҳуқуқига эгадир». Ю.К.Орлов фикрича, «...айбланувчи кўрсатуви – бу унинг жиноят иши бўйича судда ѐки судгача иш юритиш мобайнида амалга оширилган сўроқ қилишда айтган ва қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилган хабаридир. Кўрсатув бериш айбланувчи учун мажбурият эмас, балки ҳуқуқ ҳисобланади. У ѐлғон кўрсатув берганлик ѐки кўрсатув беришдан бош тортганлик учун ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайди, бу эса ҳимояга бўлган ҳуқуқни таъминлашда асосий кафолатлардан бири ҳисобланади. Гумон қилинувчининг у содир этган жиноят ҳақидаги кўрсатувлари ва айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу иқрор бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина, уни айблаш учун асос қилиб олиниши мумкин. Гумон қилинувчи ва айбланувчининг берган кўрсатувлари билан аниқланган ҳолатлар, айбланувчи ўз айбига иқрор бўлган тақдирда ҳам, ўзининг айбдор эканлигини инкор қилган тақдирда ҳам ишнинг ҳамма ҳолатлари билан боғланган ҳолда бошқа далиллар каби текшириб чиқилиши ва баҳоланишилозим. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳамда суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича барча далилларга, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчи (судланувчи) кўрсатувларига баҳо берадилар. Ҳар бир далил, шу жумладан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи кўрсатувлари ҳам ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назариданбаҳоланиши лозим. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳамда суд гумон қилинувчи, айбланувчи (судланувчи) кўрсатувларига баҳо бериш натижасида содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг шахсини, жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда унга нисбатан тегишли эҳтиѐт чораларидан фақат биттасини қўллаши мумкин. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling