Иш ҳақи сақланмайдиган таътил билан боғлиқ масалалар


Иш берувчи ходимни хоҳишисиз мажбуран иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқариши мумкинми?


Download 139.3 Kb.
bet3/7
Sana18.06.2023
Hajmi139.3 Kb.
#1583665
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
241 242 Иш ҳақи сақланмайдиган таътил

Иш берувчи ходимни хоҳишисиз мажбуран иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқариши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. МК 241-моддаси 2-қисмига кўра, ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.
Иш берувчи ходимни мажбуран иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқарса, бу МЖТК 49-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўз навбатида эса, ходим ҳам иш берувчи билан келишмасдан иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқа олмайди, МК 242-моддасидаги ҳолатлар бундан мустасно.
Ходимнинг иш берувчи розилигисиз, ўзбошимчалик билан иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқиб кетиши у томонидан меҳнат мажбуриятларини бузиш деб баҳоланади ва бу ходимга иш берувчи МК 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин.
Бекор туриб қолинган вақтда ходимни иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқариб юбориш тўғрими?
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, иш берувчи ходимни хоҳишига қарши мажбуран иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқариши ғайриқонуний ҳисобланади.
МК 266-моддасига кўра, иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.
Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади.
Қайси ҳолатларда ходимнинг талабига кўра мажбурий тартибда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади?
МК 242-моддасига кўра, ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил қуйидагиларга мажбурий тартибда берилади:
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили 14 календарь кунгача;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — ҳар йили 14 календарь кунгача;
икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига;
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар болани ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онасининг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) — ҳар йили 14 календарь кунгача;
қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимларга.
МК 12-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
жамоа келишувлари;
жамоа шартномалари;
иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатлар;
ички ҳужжатлар, шу жумладан иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар.
Масалан, корхона жамоа шартномасида ходимнинг талабига кўра мажбурий тартибда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериладиган қуйидаги ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин: никоҳ тузилганлиги муносабати билан, бола туғилиши муносабати билан боланинг отасига, ходимнинг яқин қариндоши вафот этганлиги муносабати билан ва бошқалар. Диққат! Биз миcол қилиб келтирган юқоридаги ҳолатлар учун МК 238-моддасига кўра, жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимларга иш ҳақи сақланган ҳолдаги ижтимоий таътилларни бериш ҳам назарда тутилиши мумкин.
Қонунчиликда назарда тутилган иш ҳақи сақланмайдиган таътил мажбурий тартибда бериладиган яна бошқа ҳолатларга айрим мисоллар келтирамиз.
МК 385-моддасига кўра, кириш имтиҳонларида иштирок этишга рухсат берилган ходимларга олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларини топшириш учун камида 15 календарь кун муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, таълим ташкилотлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди.
МК 439-моддасига кўра, асосий иш жойи бўйича йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги ишдаги меҳнат таътилининг давомийлигидан кўп бўлган ҳолларда, иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги ишдаги йиллик меҳнат таътилидан ташқари асосий ишидаги йиллик меҳнат таътили ва ўриндошлик асосидаги ишнинг йиллик меҳнат таътили давомийлиги ўртасидаги фарқни ташкил этувчи кунларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам бериши шарт.
Мисол. Ходимнинг асосий иш жойидаги таътили 36 календарь кун, ўриндошлик асосидаги ишида эса 30 календарь кун. Демак, ўриндошлик жойи ходимга 6 календарь кун иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам бериши шарт.

Download 139.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling