Иш ҳақи сақланмайдиган таътил билан боғлиқ масалалар


Ходимни иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан чақириб олиш мумкинми?


Download 139.3 Kb.
bet5/7
Sana18.06.2023
Hajmi139.3 Kb.
#1583665
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
241 242 Иш ҳақи сақланмайдиган таътил

Ходимни иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан чақириб олиш мумкинми?
Эътибор беринг, ходимни таътилдан чақириб олиш қоидалари ҳар йилги меҳнат таътилига нисбатан татбиқ қилинади. МК 216-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг турлари қуйидагилардан иборат:
асосий меҳнат таътили (ҳар йилги асосий энг кам ёки ҳар йилги асосий узайтирилган);
ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда асосий энг кам ёки асосий узайтирилган таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили.
Диққат! Таътилдан чақириб олиш қоидалари яъни 230, 231, 232-моддалар ижтимоий таътилларга, шу жумладан иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилларга нисбатан қўлланилмайди.
Мисол. Ходимга МК 241-моддаси тартибида, 3 ойга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилди. Лекин ташкилот учун ходим зарур бўлиб қолди. Бу ҳолатда таътилдан чақириб олиш қоидалари татбиқ қилинмайди. Унда қандай йўл тутилади? Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланган қоида, келишувга кўра ҳал этилади. Яъни агар ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан чиқишга ариза ёзса, иш берувчи ҳам бунга рози бўлса, ходим ишга қайтиши мумкин. Агар ҳодим рози бўлмаса, уни иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан қайтариб олиб бўлмайди.
Ходим уни иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан қайтариб олишларини талаб қилишга ҳақлими?
Ўз навбатида ходим ҳам иш берувчидан уни муддатидан аввал иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан қайтариб олишни талаб қила олмайди.
Мисол. 3 ой муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилган ходим 1 ойдан кейин ишга чиқмоқчи бўлса, иш берувчининг розилиги керак. Агар иш берувчи рози бўлмаса, ходим 3 ойлик муддат тугагандан сўнг ишга чиқиши керак.
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига кирадими?
МК 226-моддасига кўра, ходимнинг илтимосига кўра бериладиган, иш йили давомида 2 ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига киради.
Демак, 2 ҳафтадан ошадиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига кирмайди.
Диққат! МК 13-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин. Демак, жамоа шартномасида, бошқа ички локал ҳужжат ёки меҳнат шартномасида 2 ҳафтадан ошадиган иш ҳақи сақланмайдиган таътилни ҳам навбатдаги меҳнат таътилини олишга ҳуқуқ берувчи иш стажига ва тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилиши мумкинлиги назарда тутилиши мумкин.

Download 139.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling