Иш, энегрия, Қувват
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
atmosfera fizikasidan amalij mashgulotlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқ 4
- Топшириқ 6.
- Ишни бажариш тартиби
Топшириқ 2. Психрометрик будка баландлигидаги ҳаво ҳароратининг суткалик ва йиллик
ўзгаришларини ўрганиш. Топшириқ 3. Сув буғи парциал босими (эластиклиги) ва ҳаво нисбий намлигининг суткалик ва йиллик ўзгаришларини ўрганиш. Топшириқ 4. Ҳаво босимининг суткалик ва йиллик ўзгаришларини ўрганиш. Топшириқ 5. Ёғинларнинг йиллик ўзгаришини ўрганиш. 42 Топшириқ 6. Шамол тезлигининг суткалик ва йиллик ўзгаришларини ўрганиш. Топшириқ 7. Шамол йўналишининг такрорланувчанлигини ўрганиш. Ишни бажариш тартиби: 1. Ўқитувчи таклиф этган материаллар асосида санаб ўтилган метеорологик катталикларнинг муддатли ўлчаш маълумотларини танлаш. 2. Бу маълумотлар асосида суткалик ўзгариш графигини тузиш. 3. Суткалик ўзгаришда экстремумларга, метеорологик катталикларнинг суткалик амплитудаларига эътибор қаратган ҳолда ҳосил қилинган графикларни таҳлил қилиш. Олинган натижаларни тушинтириб бериш. 4. Ўқитувчи таклиф этган материаллар асосида метеорологик катталикларнинг ўртача ойлик қийматлари тўғрисида маълумотларни танлаш. 5. Танланган маълумотлар асосида бу катталикларнинг йиллик ўзгариш графикларини тузиш. Ёғинларнинг йиллик ўзгаришини диаграмма кўринишида тузиш тавсия этилади. 6. Шамол йўналиши такрорланувчанлигини шамол гули кўринишида тасвирлаш. 7. Ҳосил қилинган графикларни таҳлил қилиш ва йиллик ўзгариш хусусиятларини тушинтириб бериш. 8. Олинган натижалар юзасидан ҳисобот тайёрлаш. Эслатма: Барча лаборатория ишларининг натижаларини битта дафтарга ёзиб бориш тавсия этилади. Шунинг учун ундай натижаларни охиригача ҳисоблашни ва назарий қисмни тўла ўзлаштиришни талаб қилиб кўп вақт банд қилмаслик керак. Шу мақсадда талаба олган натижалар ёрдамида якунловчи натижалардан бирортаси охиригача текширилиб кўрилса кифоя. Шундан сўнг тажриба керакли миқдорда такрорланиб натижалари махсус жадвалга ёзиб олиниши ва келгуси ҳисоблашлар уйда бажарилиши лозим. Талаба лаборатория ишини тугатганда ўқитувчи унга бошқа иш беришдан ёки унинг ҳисоботини қабул қилишдан олдин талаба томонидан лабораториядан олинган керакли асбоб ва техник воситаларни жой-жойига қўйилишини, иш жойини аввалгидек тартибга келтириб қўйилишини кузатади. Шундан сўнг талабага янги иш бериш ёки унинг ҳисоботини қабул қилиш мумкин. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling