Иш, энегрия, Қувват
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
atmosfera fizikasidan amalij mashgulotlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ ШАМОЛ ТЕЗЛИГИ ВА ЙЎНАЛИШИНИ АНИҚЛАШ Шамол хақида назарий қисм.
Ишнинг мақсади: турли физик-географик шароитларда атмосфера интеграл шаффофлик
характеристикаларининг кунлик ва йиллик ўзгариши хусусиятларини ўрганиш. Ишни бажариш тартиби: 1. Иқлимий маълумотнома бўйича 2-3 пункт учун ҳаво очиқ кунларда алоҳида кузатиш вақтлари (йилнинг 2-3 ойи)да перпендикуляр сиртга тушувчи тўғри қуёш радиацияси ҳамда унинг ойлик миқдорлари танланади (ўқитувчи танлови асосида); 2. Махсус жадвал асосида барча танланган радиация миқдорлари иккига тенг бўлган оптик массага келтирилади; 3. Юқорида кўрсатиб ўтилган атмосферанинг интеграл шаффофлик характеристикалари ҳисобланади; 4. барча шаффофлик характеристикалари учун кунлик ва йиллик ўзгариш графиклари тузилади; 5. Олинган натижалар таҳлил қилинади; 6. Бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрланади. 9 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ ШАМОЛ ТЕЗЛИГИ ВА ЙЎНАЛИШИНИ АНИҚЛАШ Шамол хақида назарий қисм. Шамол тезлигини ва йўналишиии аниқлаш учун метеорологик станцияларида флюгерлар ишлатилади. Унинг тузилиши қуйидагича: устки томони учлик вертикал пўлат стерженга металл трубка кийдирган. Трубка стерженнинг учига таянади ва унинг атрофида эркин айлана олади. Трубканинг пастки қисмида флюгернинг стрелкаси—флюгарка ўрнатилган. Флюгарка бир-бирига 22° бурчак остида бириктирилган иккита куракчадан нборат. Флюгарка горизонтал ўқининг учига уни мувозанатлаб турувчи посанги — металл шар маҳкамланган. Флюгарка вертикал ўқ атрофида эркин айланади ва посангиси ҳар доим шамолга рўпара туради, Шамолнинг йўналишини румбларда аниқлаш учун қўзғалмас асосий стерженга махсус муфта ёрдамида горизонтнинг турли томонларига қаратилган 8 та металл чивиқлар маҳкамланган. Уларнинг орасидан географик шимолга қаратилганига N (ёки С) ҳарфи қўйилган. Шамол тезлигини ўлчаш учун айланувчи трубканинг юқорисига рамка ўрнатилган. Флюгарка айланганда, у билан бирга рамка ҳамда рамкага эркин осилиб турган шамол тезлигини кўрсатувчи металл пластинка (доска ёки тахта) ҳам айланади. Тахта ўлчамлари 15x30 см тўғри бурчакли металл пластинкадан иборат бўлиб, оғирлиги 200 г (енгил тахта) ёки 800 г (оғир тахта) га тент бўлади ва улар ердамида 20 мғсек гача (енгил тахтали флюгерда) ҳамда 40 мғсек гача. (оғир тахтали флюгерда) шамол тезлигини ўлчаш мумкин. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling