Иш хақи. Меҳнат бозори, меҳнат таклифи ва меҳнатга бўлган талаб


Меҳнат бозорида монопсония бўлган ҳол


Download 416.51 Kb.
bet4/10
Sana09.05.2023
Hajmi416.51 Kb.
#1448813
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
19 мавзу

Меҳнат бозорида монопсония бўлган ҳол. Бундай ҳол кўпроқ кичик шаҳарларда учрайди. Шаҳарда ягона ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, у шаҳар аҳолисининг асосий қисмини иш билан таъминлайди.
Шаҳарда бошқа иш жойлари кам бўлгани учун, ушбу вазият монопсоник бозор вазиятига яқин бўлади. Монопол корхона маҳаллий меҳнат бозорида ишчи кучини сотиб олувчи ягона корхона бўлгани учун ҳам у иш ҳақига таъсир қила олади. Корхона ишга ёллайдиган ишчилар сонини қисқартирса, ишга кирувчилар ўртасида рақобат кучаяди ва бу иш ҳақини мувозанат даражасидан пастга туширади (12-расм).


12-расм. Монопсонист меҳнат бозори.


Рақобатлашган меҳнат бозорида мувозанат ҳолат нуқтада ўрнатилади. нуқтада талаб ва таклиф чизиқлари кесишади. Мувозанат ҳолатида ишчи миқдордаги иш ҳақи билан таъминланади. Монопсонист ҳар бир бирлик меҳнат учун бир хил иш ҳақи тўлагани учун таклиф чизиғи ўртача харажат чизиғидан иборат бўлади. Чекли меҳнат харажатлари чизиғи ўртача харажат чизиғидан юқорида ётади. ва чизиқларини кесишган нуқтаси монопсоник ҳолатда қанча ишчи билан банд бўлишини аниқлайди. Бу ерда монопсоник мувозанат ҳолати шарти. Демак, монопсонист ишчилар сонини дан қисқартириб, иш ҳақини дан га қисқартиришга эришади. Шундай қилиб, монопсонист бир вақтнинг ўзида ҳам ишчилар сонини қисқартириб, ҳам иш ҳақини пасайтириб, ўз фойдасини тўртбурчак юзига тенг бўлган миқдорда оширади.


Минимал иш ҳақи. Минимал иш ҳақи давлат томонидан қонун орқали ўрнатилади. Кўп ҳолларда минимал иш ҳақи мувозанат иш ҳақи даражасидан юқори қилиб ўрнатилади.
Бундай ҳолда умумий ўртача иш ҳақи ошади, лекин ишчиларни ишга ёллаш сони қисқаради. Минимал иш ҳақини ўрнатилишини ва уни оширилишини касаба уюшмалари ҳам кўпинча талаб қилиб чиқадилар. Минимал иш ҳақи қандай оқибатлар билан боғлиқлигини кўриб чиқайлик.
Минимал иш ҳақи кўпроқ малакасиз ишчилар ва иш топа олмаган ишчиларга салбий таъсир кўрсатади. Нима учун деганда, малакали ишчиларга талаб ҳар доим мавжуд бўлади, шу сабабли улар минимал иш ҳақининг ошишидан ютадилар. Умуман, минимал иш ҳақининг ортиши, иш билан банд бўлган аҳолининг юқорироқ даромад олишини таъминлайди. Минимал иш ҳақи ошганда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча ставкалари қайтадан кўриб чиқилади ва оширилади.
Қуйидаги 13-расмда минимал иш ҳақининг аҳоли бандлигига таъсири кўрсатилган.



E

13-расм. Минимал иш ҳақи ва бандлик.


Минимал иш ҳақи ўрнатилмаганда ишчиларнинг бандлик даражаси ва иш ҳақи мувозанат ҳолат ( нуқта) орқали аниқланади. Мувозанат ҳолатда иш билан ишчи банд бўлади ва у миқдорда иш ҳақи олади. Минимал иш ҳақини мувозанат иш ҳақидан юқори қилиб белгиланиши , иш билан банд бўлган ишчилар сонини гача қисқартиради (Нима учун деганда, фирма бундай нархда камроқ ишчи ёллайди).



Download 416.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling