Иш хақи. Меҳнат бозори, меҳнат таклифи ва меҳнатга бўлган талаб


Download 416.51 Kb.
bet1/10
Sana09.05.2023
Hajmi416.51 Kb.
#1448813
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
19 мавзу


МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА КОРХОНАЛАРДА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ



  1. Меҳнат муносабатлари ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари.

  2. Иш хақи.

  3. Меҳнат бозори, меҳнат таклифи ва меҳнатга бўлган талаб.

  4. Рақобатлашган, монополистик ва монопсоник меҳнат бозорлари.



1. Меҳнат муносабатлари ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари.

Ишлаб чиқариш омиллари бозори деганда, меҳнат, хом ашё, капитал, ер ва бошқа ишлаб чиқариш ресурслари бозори тушунилади. Ресурслар бозоридаги талаб ва таклиф истеъмол товарлари бозори таъсирида шаклланади. Шунинг учун ҳам ресурсларга бўлган талаб ҳосила талаб бўлиб, фирманинг ишлаб чиқариш ҳажмидан ва унинг харажатларига боғлиқ.


Ишчи кучига бўлган талабни алоҳида фирма учун қараймиз. Бозор (тармоқ) талабини аниқлаш учун тармоққа қарашли фирмалар талаблари йиғиб чиқилади.
Қўшимча ёлланган битта ишчи кучидан олинадиган қўшимча даромад меҳнатнинг чекли даромадлилиги дейилади ва у орқали белгиланади.
Меҳнатнинг чекли даромадлилиги нинг иқтисодий маъноси шундан иборатки, яъни у қўшимча бир бирлик ишчи кучидан фойдаланиб қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини , қўшимча бир бирлик ишлаб чиқарилган маҳсулотдан олинадиган қўшимча даромад га кўпайтириш орқали аниқланади:
, (1)
бу ерда - меҳнатнинг чекли даромадлилиги;
- меҳнатнинг чекли маҳсулоти;
- чекли даромад.
Ушбу муҳим бўлган (1) муносабат истеъмол бозори рақобатлашганми ёки йўқми ҳар қандай рақобатлашган омиллар бозори учун ўринлидир.
Масалан, капитал бозори учун:

бу ерда - капиталнинг чекли даромадлилиги;
- капиталнинг чекли маҳсулоти;
- чекли даромад.
Ер бозори учун:
.
Рақобатлашган бозор шароитида чекли даромад бозор нархига тенг, яъни бўлгани учун, чекли меҳнат даромадлилиги қуйидагича аниқланади:
(2)
Чекли даромаднинг камайиш қонунига кўра, меҳнатнинг чекли маҳсулоти иш вақти узайиши билан камайиб боради. Демак, чизиғи нарх ўзгармаса ҳам пастга қараб йўналган бўлади (1-расм).

1-расм. Чекли меҳнат даромадлилиги графиги


I чизиқ рақобатлашган истеъмол бозоридаги фирманинг чизиғи (бу ерда фирма монопол ҳокимиятга эга эмас). II чизиқ истеъмол бозорида монопол ҳокимиятга эга бўлган фирманинг чизиғи. Монопол ҳокимиятга эга бўлган фирма кўпроқ маҳсулот сотиш учун товар нархини тушириши мумкин. Натижада бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан камайиб боради. Демак, ва чизиқлари пастга ётиқ бўлгани учун чизиғи пастга томон ётиқ бўлади. Агар биз монопол ҳокимиятга эга бўлган фирманинг меҳнатни чекли даромадлилигини монопол бўлмаган фирманинг меҳнатни чекли даромадлилиги билан солиштирсак


,
бу ерда - монопол ҳокимиятга эга бўлган фирманинг меҳнатини чекли даромадлилиги;
- монопол ҳокимиятга эга бўлмаган рақобатлашувчи
фирманинг меҳнатини чекли даромадлилиги.
Бундан келиб чиқадики, ҳар қандай иш ҳақида истеъмол бозорида монопол ҳокимиятга эга бўлган фирма, монопол ҳокимиятга эга бўлмаган фирмага нисбатан камроқ ишчи ёллайди.
Меҳнатни чекли даромадлилиги дан ишчиларни ёллашда фойдаланиши мумкин. Агар фирма ўз фойдасини максималлаштирадиган бўлса, у ишчиларни ёллашни меҳнатни чекли даромадлилиги иш ҳақига тенг бўлгунга қадар давом эттиради.
, (3)
бу ерда - иш ҳақи.
Агар бўлса, фирма қўшимча ишчи кучини ёллаб, ўз фойдасини ошириши мумкин.
Ушбу шарт қуйидаги 2-расмда ифодаланган.


2-расм. Рақобатлашган меҳнат бозорида меҳнат нархининг унинг миқдоридан боғлиқлиги.


Меҳнатга бўлган талаб чизиғи билан устма-уст тушади. талаб чизиғига кўра, меҳнат нархи пасайган сари унга бўлган талаб ҳам ортиб боради ва аксинча. Меҳнат бозорида ишчи кучига талаб - бу фирмаларнинг ишчи кучига талабидир. Таклиф ишчилар томонидан бўлади.
Меҳнат бозори рақобатлашган бўлгани учун меҳнат нархи бозор томонидан шаклланади ва унга бозор субъектлари таъсир қила олмайди (рақобатлашган истеъмол бозоридаги каби). Бу барча ишчилар қайси фирмада ишлашидан қатъий назар, бир хил иш ҳақи олади ва фирмалар бу нархни олдиндан берилган нарх сифатида қабул қиладилар. Шунинг учун ҳам алоҳида фирма учун меҳнат ресурслари таклиф чизиғи горизонтал, яъни у абсолют эластик.
2-расмда рақобатлашган меҳнат бозоридаги мувозанат нуқта Е нуқта билан ифодаланади. Мувозанат иш ҳақи бўлганда фойдани максималлаштирадиган меҳнат ресурслари миқдори га тенг бўлади. Ишчи чекли унумдорлик назариясига кўра, меҳнатнинг тўлиқ маҳсулотини олади. Шунинг учун фирманинг меҳнат учун чекли харажати иш ҳақига тенг.
,
бу ерда - фирманинг меҳнатга бўлган чекли харажати.
Рақобатлашган меҳнат бозорида ҳар бир ишчининг иш ҳақи га тенг бўлгани учун, фирманинг ишчиларга берадиган умумий иш ҳақи харажатлари тўртбурчак юзига тўғри келади (2-расм). Иш ҳақининг ўзгариши ишчи кучига бўлган талабни ўзгартиради. Агар иш ҳақи дан гача ошса (3-расм), ёлланадиган ишчилар сони дан гача қисқаради; агар иш ҳақи гача пасайса, ишдаги ишчилар сони гача ошади.
Меҳнат бозорида фирма фойдасини максималлаштирадиган шарт, яъни меҳнатни чекли даромадлилигининг иш ҳақи ставкасига тенглиги истеъмол бозоридаги шартга ўхшашдир.

3-расм. Ишчи кучига талаб билан иш ҳақи ўртасидаги боғлиқлик.


(1) ва (3) тенгликдан фойдаланиб қуйидаги муносабатни ёзамиз.


тенгликнинг иккала томонини чекли маҳсулот га бўламиз. Натижада қуйидагини оламиз:
. (4)

  1. - муносабатнинг чап томони иш ҳақи ставкасининг бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетган меҳнат сарфига кўпайтирилганига тенг, яъни бу ишлаб чиқаришнинг чекли харажатидир.

Тармоқ бўйича меҳнат бозорини кўриб чиқамиз. Умумий бозор талаби тармоқдаги фирмалар талаблари йиғиндиси билан аниқланади (4-расм).

4-расм. Тармоқ меҳнат бозори.



Умумий таклиф таклифлар йиғиндисидан иборатдир.

Буерда -ишчиучунсарфланадиганқўшимчахаражат, яъни, ишҳақи.

Download 416.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling