Иш хақи. Меҳнат бозори, меҳнат таклифи ва меҳнатга бўлган талаб
Иш ҳақи ставкалари дифференциацияси (табақалашуви)
Download 416.51 Kb.
|
19 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий рента.
Иш ҳақи ставкалари дифференциацияси (табақалашуви). Биз юқоридаги мулоҳазалардан иш ҳақини ўзгармас деб қарадик. Амалда ўртача иш ҳақи мутахассисликлар бўйича ҳам, тармоқлар бўйича ҳам, ҳаттоки бир хил ишни бажарувчи ишчилар бўйича ҳам фарқ қилади. Масалан, автомобилсозлик тармоғида ишлайдиган ишчиларнинг ўртача иш ҳақи, қурилиш соҳасида ишлайдиган ишчиларнинг ўртача иш ҳақларидан фарқ қилади, худди шундай кимё тармоғидаги ўртача иш ҳақи ҳам енгил ва озиқ-овқат саноатидаги ўртача иш ҳақидан фарқ қилади. Поликлиникада ишловчи ҳар хил категориядаги врачларнинг иш ҳақи ҳам бир хил эмас. Юқори категорияли врач паст категорияли врачга қараганда кўпроқ маош олади.
Ушбу фарқнинг тагида, инсонлар қобилиятининг хилма-хиллиги, маълумоти, билими, тажрибаси, малакаси ётади. Булардан ташқари, улар бажарадиган ишларнинг тури ҳам, улар оладиган даромадларга ҳар-хил таъсир қилади. Ишнинг мураккаблиги, ишлаб чиқаришнинг инсон ҳаёти учун зарарли бўлиши, ушбу соҳада ишловчиларнинг иш ҳақида ушбу зарарни қоплайдиган қўшимча иш ҳақида ўз ифодасини топади. Қуйидаги 16-расмда ишнинг оғирлиги ва зарарлиги учун тўланадиган қўшимча иш ҳақи кўрсатилган. 16-расм. Ҳар хил иш шароитидаги иш ҳақи. Бу ерда оғир ишни бажарувчи, қўшимча иш ҳақи олади, . Иқтисодий рента. Биз юқорида ресурс қанчалик кўп чекланган бўлса, унинг нархи ҳам шунчалик юқори бўлишини кўрган эдик. Шунинг учун ҳам юқори малакали мутахассис ҳар доим ортиқча иш ҳақи олади. Ушбу ортиқча иш ҳақи иқтисодий рента бўлиб, у ишчининг қобилияти ёки юқори малакаси учун тўланади. Тармоқ меҳнат бозорини кўриб чиқайлик (17-расм). 17-расм. Иқтисодий рента. Мувозанат шароитида ( нуқта) ишчилар иш ҳақи оладилар. Лекин, малакали ишчилар иш ҳақи олиб ишлашга тайёр бўлсалар ҳам иш ҳақи олаяптилар (демак, улар оладиган иқтисодий рента га тенг бўлади). Минимал иш ҳақи (меҳнат нархи) билан бозорда шаклланган иш ҳақи ўртасидаги фарқ иқтисодий рентани ташкил этади. 17-расмда барча ишчилар учун ушбу кўрсаткич учбурчак юзига тенг. Шунинг учун ҳам рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда иқтисодий рентанинг бўлиши, тармоққа янги ишчиларни кириб келишини рағбатлантиради. Рақобатлашувчи тармоқда узоқ муддатли оралиқда меҳнат таклифи чизиғи абсолют эластик (горизонтал) бўлгани учун иқтисодий рента бўлмайди. Лекин, ноёб мутахассисларнинг етишмаслиги, иқтисодий рента узоқ муддатда ҳам сақланиб қолади (амалда ишлаб чиқаришда ноёб мутахассисларни жалб қилиш учун, уларга қўшимча иш ҳақи белгиланади). Эстрада юлдузлари, кино юлдузлари, машҳур спортчилар иқтисодий рента оладилар. Қуйидаги 18-расмда ушбу ҳолат ифодаланган. Бошланғич ишчи кучига талаб , таклиф эса . Таклиф эластик бўмаганда, ишчи кучи нархи фақат талабдан боғлиқ бўлади. Киноактёрнинг обрўи ошиб бориши, унга бўлган талабни дан га кескин оширади. 18-расм. Таклиф чеклангандаги иқтисодий рента. Шундай қилиб, унинг нархи дан га кўтарилади. Расмда тўртбурчак юзи иқтисодий рентани ифодалайди. Download 416.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling