Иш хақи. Меҳнат бозори, меҳнат таклифи ва меҳнатга бўлган талаб


Меҳнат қилиш ва дам олиш ўртасидаги боғлиқлик


Download 416.51 Kb.
bet2/10
Sana09.05.2023
Hajmi416.51 Kb.
#1448813
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
19 мавзу

Меҳнат қилиш ва дам олиш ўртасидаги боғлиқлик.Ҳар бир ишчи олдидаги масала, бу қанча ишлаб, қанча дам олиш муаммосидир. Агар суткада 24 соат бўладиган бўлса, ишчи 24 соат ишласа, у сўмга тенг бўлган максимал даромад олиш мумкин (5-расм).


5-расм. Иш вақти ва дам олиш ўртасидаги боғлиқлик


Агар у ишламаса, унинг максимал дам олиши бир суткага, яъни, 24 соатга тенг бўлади. Ишчининг "даромад ва бўш вақти" бюджет чизиғини чизиғи орқали ифодалаш мумкин. Маълумки, ишчи ҳар доим суткасига 24 соат ишлайвермайди. Табиийки, ишчининг иш вақти чегараланган бўлади, у маълум вақт дам олиб, ўзининг ишлаш қобилиятини тиклаш керак бўлади. Бундан ташқари, дам олиш уни маънавий ўсишини таъминлайди. Демак, ишчи маълум вақт ишлаб, маълум миқдорда наф олса (даромад олса), у маълум вақт дам олганда ҳам қандайдир наф олади (маънавий ўсиш, завқланиш). Демак, ишчини қанча вақт ишлаб, қанча вақт дам олиши кераклиги тўғрисидаги масалани қуйидагича қўйиш мумкин:
Ишчининг ишлаш вақти ва дам олиш вақтидан боғлиқ нафлик функциясини қуйидагича ёзамиз:
, (5)
бу ерда - нафлик функцияси; - дам олиш вақти; - иш вақти.
Демак, ишчи суткадаги 24 соатни иш вақтига ва дам олиш вақтига шундай тақсимлаши керакки, натижада у максимал наф олсин:
. (6)
Қуйидаги шарт бажарилганда:
. (7)
Ушбу масаланинг оптимал ечимини график орқали аниқлаймиз (6-расм).

6-расм. Нафлик функциясини максималлаштириш.


Расмдан кўриш мумкинки, масаланинг ечими мувозанат нуқта орқали аниқланиши мумкин. Нафлик функциясининг бефарқлик чизиғи бюджет чизиғини нуқтада кесиб ўтади. Оптимал ечимга кўра, дам олиш вақти соатга тенг, иш вақти . Ишчининг бир соатлик иш ҳақи сўмга тенг бўлса, унинг умумий даромади қуйидагича топилади: (8)
У ҳолда бюджет чизиғи ётиқлиги иш ҳақига тенг бўлади. (9)
Ишчи нафлик функциясини максималлаштиради, агар бўш вақт билан даромадни чекли алмаштириш нормаси иш ҳақи га тенг бўлса, .
Фараз қилайлик, иш ҳақи ставкаси дан га ошди. Бюджет чизиғи ҳолатидан ҳолатга силжийди (7-расм).

7-расм. Ўрнини босиш самараси ва даромад самараси, 0t0, 0t1,


0t2 лар бўш вақт, t0N, t1N ва t1N лар иш вақти.
Агар биз бюджет чизиғига параллел бўлган ва бефарқлик чизиғи билан кесишадиган бюджет чизиғини ўтказсак, даромад ва ўрнини босиш самарасини аниқлашимиз мумкин.
Ўрнини босиш самараси бўш вақтни қисқариши ва иш вақтининг ортиши натижасида даромаднинг ўсиши билан ифодаланади, яъни, маълум миқдордаги бўш вақт иш вақти билан алмаштирилади. 7-расмда бу дан га силжишини ифодалайди, яъни, иш вақти дан гача ошади. Лекин, даромаднинг ортиши билан бирга дам олишнинг - шахснинг маънавий ўсиши учун керак бўладиган бўш вақтнинг ҳам қиммати ошади. Даромад самараси (бўш вақтнинг ортиши) тескари йўналишда бўлиб, у оралиқ билан ифодаланади . Натижавий ўзгариш оралиққа тенг.
Иш ҳақининг бундай ўсишида ўрнини босиш самараси даромад самарасидан юқори бўлади. Бундан шу келиб чиқадики, биринчидан, иш ҳақининг ўсиши, иш вақтини ортишига олиб келади; иккинчидан, индивидуал шахснинг меҳнат таклифи мусбат ётиқликка эга (8-расм).

8-расм. Иш ҳақининг ўсиши натижасида иш вақтининг ўсиши.


Даромаднинг янада ошиб бориши барча шахсларни ҳам дам олиш вақтини қисқартириб, иш вақтини оширишга ундайвермайди. Дам олиш вақтининг қисқариб бориши, уни шахс учун бўлган қимматини оширади. Юқорида эслатиб ўтганимиздек, суткасига 24 соат ишлаш маънога эга эмас. Бўш вақтни қимматини ошиб бориши шунга олиб келадики, даромад самараси, ўрнини босиш самарасидан ошиб кетади (9-расм). Натижада иш вақти дан гача қисқаради.
9-расм. Даромад самараси ўрнини босиш самарасидан ортиқ бўлган ҳол, 0t0, 0t1, 0t2 лар бўш вақт, t0N, t2N ва t1N лар иш вақти.
Шахснинг бўш вақти эса дан га ўсади. Бўш вақт қимматини ортиши, иш ҳақи ошганда индивидуал шахснинг меҳнат таклифи чизиғи манфий ётиқликка эга бўлади (10-расм).

10-расм. Иш ҳақи ошганда иш кунини қисқариш


аклиф чизиғи ётиқлиги.



Download 416.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling