Иш хақи. Меҳнат бозори, меҳнат таклифи ва меҳнатга бўлган талаб
Даромадларни дифференциациялашуви (хилма-хил бўлиши, табақалашуви)
Download 416.51 Kb.
|
19 мавзу
Даромадларни дифференциациялашуви (хилма-хил бўлиши, табақалашуви). Шахсий даромадларнинг табақалашувининг асосида иш ҳақининг ҳар хил бўлиши ётади. Иш ҳақининг ҳар хил бўлиши эса қуйидаги омилларга боғлиқ: шахслар қобилиятининг ҳар хиллиги, билим даражаси, малакаси, тажрибаси, мулкнинг ва қимматбаҳо қоғозларнинг нотекис тақсимланиши, кўчмас мулкнинг нотекис тақсимланиши, яъни жамғарманинг нотекис тақсимланиши ва ҳоказолар.
Булардан ташқари даромадларнинг нотекис тақсимланишида омад, қимматли ахборотга эга бўлиш, таваккалчилик, шахсий ва оилавий муносабатлар ҳам маълум рол ўйнайди. Ушбу омилларнинг таъсири ҳар-хил, баъзи ҳолларда улар даромадларни тақсимлашга қаратилган бўлса, баъзи ҳолларда нотекисликни кучайтиради. Даромадларни нотекис тақсимланиши даражасини, чуқурлигини аниқлашда Лоренц эгри чизиғидан фойдаланилади. Лоренц эгри чизиғини чизиш учун координата системасини чизамиз. Горизонтал ўқ бўйича аҳолининг ёки оилаларнинг фоизлардаги улуши ифодаланади. Вертикал ўқ бўйича - даромадлар фоизи ифодаланади (1-расм). 1-расм. Лоренц эгри чизиғи. Одатда аҳолини беш қисмга бўлади, яъни беш квинтелга. Ҳар бир квинтелга (бешдан бир қисмига) аҳолининг 20 фоизи киради. Аҳолининг қисмлари координата ўқига энг кам даромадга эга бўлган қисмидан бошлаб то энг кўп даромад оладиган қисмигача бўлган кетма-кетликда жойлаштирилади. Агар аҳолининг барча қисмлари оладиган даромад бир хил бўлса, яъни даромад текис тақсимланган бўлса, у ҳолда 20 фоиз аҳолига 20 фоиз даромад тўғри келади, 40 фоиз аҳолига 40 фоиз даромад тўғри келади ва ҳоказо. Графикдаги 0F чизиғи даромадларни абсолют текис (тенг) тақсимланганлигини ифодалайди. 0EF чизиғи эса абсолют нотекис тақсимланганлигини ифодалайди. Лоренц эгри чизиғи 0ABCDF даромадларни реал, ҳақиқий тақсимланишини ифодалайди. Амалда аҳолининг энг кам таъминланган қисмига даромадни 5-6 фоизи тўғри келса, энг бой аҳоли қисмига 40-45 фоизи тўғри келади. Шунинг учун ҳам Лоренц эгри чизиғи даромадларни абсолют текис ва нотекис тақсимланишини ифодаловчи чизиқлар ўртасида жойлашган. Даромадлар тақсимланиши қанча нотекис бўлса, Лоренц эгри чизиғи шунча E нуқтага томон ботиқ бўлади. Даромадлар тақсимланиши қанча текис бўлса, Лоренц эгри чизиғи тўғриланиб 0F чизиғига шунча яқинлашади. Даромадларни нотекис тақсимланиши даражаси Джини коэффициентини деб белгиласак, у 0ABCDF юзани (1-расмда штрихланган юза) 0FE учбурчак юзасига нисбати билан аниқланади: . Бу ерда биз номинал даромадни тақсимланишини ифодаладик. Номинал даромадга аҳоли томонидан пул шаклида олинган барча даромадлар киради: иш ҳақи, дивидендлар, фоизлар, барча трансферт тўловлари (қайтариб олинмайдиган пул тўловлари). Лекин, бу ерда аҳолини ўз томорқасидан оладиган даромади, уйидаги чорва молларидан тушадиган даромад, давлат томонидан таълимга, медицина хизматига сарфланадиган маблағлар, хайрия, эҳсонлар ҳисобга олинмаган. Барча ривожланган мамлакатларда даромадларни қайта тақсимлаш сиёсати давлат томонидан амалга оширилади. Прогрессив, яъни ўсиб борувчи солиқ тизимига кўра, аҳолининг бой қисмидан юқорироқ фоизда солиқ олинса, аҳолининг кам даромадли қисимдан камроқ фоизда солиқ олинади. Солиқ тўловларидан тушган даромаднинг бир қисми кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга сарфланади. Деярли барча давлатларда аҳолини ижтимоий суғурталаш ва кам таъминланган аҳолига моддий ёрдам бериш дастурлари мавжуд. Ижтимоий суғурталаш дастурига кўра нафақахўрлар, аҳолининг ишга яроқсиз бўлган қисми, боқувчисини йўқотган оила, ногиронлар ижтимоий суғурталанади. Давлатнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастури бўйича кўп болали оилаларга ёрдам берилади, озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилади ва бошқа ҳар хил имтиёзлар белгиланади. Давлатнинг даромадларни қайта тақсимлаш сиёсати натижасида Лоренц эгри чизиғи тўғриланиб 0F чизиғи томонга силжийди, яъни Лоренц эгри чизиғи ҳолатдан ҳолатга силжийди (2-расм). 2-расм. Даромадларни қайта тақсимланиши натижасида Лоренц эгри чизиғининг силжиши. Даромадларни қайта тақсимлаш сиёсати истиқболда ўзини самарасини беради. Нима учун деганда, кам таъминланган аҳоли ўқиш, билим олиш имкониятига эга бўлади ва улар келажакда жамият тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Download 416.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling