Иш хақи тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари Иш хақининг асосий формалари ва турлари Иш хақи фондлари
Download 48.99 Kb.
|
1 2
Bog'liq17-мавзу. Иш хақи статистикаси-маъруза
Иш хақининг кунлик фонди деб, иш хақининг соатлик фондидан ташқари ишланмаган, лекин мехнат қонунига кўра иш хақи фондидан хақ тўланиши керак бўлган ишчи соатлар учун хам тўланадиган қўшимча хақни хам хисобга олган холдаги иш хақи фондига айтилади.
Иш хақининг кунлик фондига иш хақининг соатлик фондидан ташқари қуйидаги қўшимча хақлар хам киради: 1. Ўсмир болаларнинг имтиёзли соатлари учун тўланадиган қўшимча хақ. 2. Ишчининг айби билан бўлмаган иш сменаси давомидаги бекор туриб қолишлар вақти учун тўланадиган қўшимча хақ. 3. Ишдан ажралмаган холда давлат ва жамоат ишларини бажарган соатлари учун тўланадиган хақ. Иш хақининг ойлик фонди деб, иш хақининг кунлик фондидан ташқари ишланмаган, лекин иш хақи фондидан хақ тўланиши керак бўлган ишчи-кунлар учун хам тўланадиган қўшимча хақларни хисобга олган холдаги иш хақи фондига айтилади. Иш хақининг ойлик фондига иш хақининг кунлик фондидан ташқари қуйидаги қўшимча хақлар киради: 1. Мехнат таътили кунлари учун тўланадиган хақ. 2. Сиртқи бўлимларда таълим олаётган талабаларга ўқув таътили кунлари учун тўланадиган хақ. 3. Ишчининг айби билан бўлмаган бекор туриб қолган кунлар учун тўланадиган хақ. 4. Ишдан ажралмаган холда давлат ва жамоат топшириқларини бажарилган кунлар учун тўланадиган хақ. Иш хақи фондини статистик ўрганганда унинг абсолют жихатдан иқтисод қилиниши ёки ортиқча сарфланишини хам ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бу кўрсаткич хисобот даврида хақиқатда сарфланган иш хақи фонди билан режада кўзда тутилган иш хақи фонди ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади: ИХФ= ИХФ1- ИХФ0 Шу билан бир қаторда иш хақи фондининг нисбий иқтисод қилиниши ёки ортиқча сарфланиши кўрсаткичи хам аниқланади. Бу кўрсаткич махсулот ишлаб чиқариш режа топшириғининг бажарилиш даражасини инобатга олган холда хисобланади. , бу ерда ИХФтк – тузатиш киритилган иш хақи фонди; ИХФр – режалаштирилган иш хақи фонди; Ор – режадан ортиқча ишлаб чиқарилган махсулот хажмининг фоизи; Кт – тузатиш коэффициенти. Иш хақининг ўзгаришига иккита омил, режалаштирилган ишчилар сони ўзгариши, хамда ўртача иш хақининг ўзгариши таъсир кўрсатади. Ўртача иш хақи ўзгаришларининг иш хақи фонди ўзгаришларига таъсири қуйидаги формула орқали аниқланади: , бу ерда ИХФих - иш хақи фондининг ўртача иш хақи ўзгаришлари хисобига ўзгариши (ортиқча сарфланиши ёки иқтисод қилиниши) f1 ва f0 – ишчиларнинг хақиқатдаги ва режадаги ўртача иш хақи; Т1 – ишчиларнинг хақиқатдаги ўртача сони. Ишчилар сони ўзгаришларининг иш хақи фонди ўзгаришларига таъсири қуйидаги формула орқали аниқланади. , бу ерда ИХФис – ишчилар сони ўзгариши хисобига иш хақи фондининг ўзгариши. Т1, Т0 – ишчилар сонинг иш хақи фондига тузатиш киритилгандан кейинги ва режадаги сони; f0 – ишчиларнинг режадаги ўртача иш хақи. Иш хақи статистикасининг мухим масалаларидан бири ўртача иш хақи кўрсаткичларини аниқлашдир. 4. Ишчиларнинг иш хақи фондлари ва иш вақти бирликларига боғлиқ холда ўртача соатлик, ўртача кунлик ва ўртача ойлик иш хақи кўрсаткичлари аниқланади. Ўртача соатлик иш хақи ишчиларнинг хақиқатда ишлаган хар бир соати учун тўланадиган хақни тавсифлаб,иш хақининг соатлик фондини ишланган иш соатларга бўлиш орқали аниқланади. , бу ерда – ўртача соатлик иш хақи; СИХФ – соатлик иш хақи фонди; Тсоат – ишланган иш соатлари Ўртача кунлик иш хақи ишчиларнинг хақиқатда ишлаган хар бир куни учун оладиган хақни тавсифлаб, иш хақининг кунлик фондини ишланган иш кунларига бўлиш орқали аниқланади. , бу ерда – ўртача кунлик иш хақи; КИХФ – кунлик иш хақи фонди; Ткун – ишланган иш кунлари. Ўртача ойлик иш хақи хақиқатда ишланган хар бир ой учун тўланадиган хақни тавсифлаб, иш хақининг ойлик фондини ишчиларнинг рўйхатдаги ойлик ўртача сонига бўлиш орқали аниқланади. , бу ерда – ўртача ойлик иш хақи; ОИХФ – ойлик иш хақи фонди; Т – ишчиларнинг рўйхатдаги ойлик ўртача сони. Ўртача иш хақи кўрсаткичлари ўртасида қуйидаги боғлиқлик бор: , бу ерда Тсм – иш сменасининг давомийлиги, соат , бу ерда Той – ишчи ойнинг давомийлиги, кун. Ўртача иш хақининг ўзгариши иш хақи индекслари орқали аниқланади. Ўртача иш хақи даражасининг ўзгаришига айрим гурух ишчиларининг иш хақи даражаси ва хар хил даражада иш хақи олувчи ходимлар сонидаги нисбатнинг ўзгариши омиллари таъсир кўрсатади. Ушбу икки омилнинг биргаликдаги таъсири ўзгарувчи таркибли иш хақи индекси орқали тавсифланади: бу ерда: F1 ва F0 - хисобот давридаги ва режадаги иш хақи фонди; Т1 ва Т0 - хисобот давридаги ва режадаги ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони; - хисобот давридаги ва режадаги ўртача иш хақи. Хар бир ишчининг иш хақи миқдори ўзгаришининг ўртача иш хақи ўзгаришларига таъсири ўзгармас, доимий таркибли иш хақи индекси орқали аниқланади: Хар хил даражада иш хақи олувчи ходимлар сонидаги нисбий ўзгаришнинг ўртача иш хақи ўзгаришларига таъсири тузилмавий силжишлар индекси орқали аниқланади: МАСАЛА. Корхона ишчиларининг иш хақи таркиби бўйича маълумотлар берилган: минг. сўм. 1. Ишбай иш хақи ........................................................................... 1303 2. Тариф бўйича вақтбай иш хақи ................................................. 1086 3. Иш хақи фондидан мукофот........................................................... 80 4. ўспиринларга бериладиган имтиёзли хақ ..................................... 10 5. Давлат ишларини бажарган кунларга тўланадиган хақ.................. 7 6. Сменаларда бекор туриб қолган вақтларга тўланадиган хақ.......... 5 7. Касаллик варақалари бўйича тўловлар .......................................... 18 8. Кечки сменаларда ишлаганлик учун тўланадиган қўшимча хақ........ 48 9. Бир йўла берилган мукофотлар...................................................... 35 10. Навбатдаги мехнат таътили учун бериладиган хақ ................... 250 11. Армия хизматига чақирилганларга бериладиган нафақа ........... 20 12. Иш юзасидан бошқа жойларга боришга бериладиган тўловлар...... 8 Аниқланг: 1. Иш хақининг соатлик, кунлик ва ойлик фондларини. 2. Иш хақининг соатлик ва кунлик фондлари салмоғини. ЕЧИШ: Иш хақи фондларини аниқлаймиз. а) Иш хақининг соатлик фонди=1303+1086+80+48=2517 млн. сўм б) Иш хақининг кунлик фонди=2517+10+7+5=2539 млн. сўм в) Иш хақининг ойлик фонди=2539+250+20+8=2817 млн. сўм Иш хақи соатлик фондининг ойлик фондига нисбатан салмоғи=(2517*100)/2817=89,35 % Иш хақи кунлик фондининг ойлик фондига нисбатан салмоғи=(2539*100)/2817 =90,13 % МАСАЛА. Жадвалда берилган маълумотлар асосида иш хақи фондининг абсолют ва нисбий ўзгарганлик кўрсаткичларини аниқланг.
Иш хақи фондининг тузатиш коэффиценти - 0,8 ЕЧИШ: 1. Иш хақи фондининг нисбий иқтисод қилиниши қуйидаги формула орқали топилади. Орежа- режадан ортиқча ишлаб чиқарилган махсулот хажмининг фоизи Мисолимизда Иш хақи фондининг нисбий иқтисод қилиниши ёки ортиқча сарфланиши=ИХФТК-ИХФрежа =9889,6-8280=1609,6 минг сўм тежалган.Назорат саволлари: Иш хақи статистикасининг асосий вазифаларига нималар киради. Ишбай иш хақи қандай аниқланади? Вақтбай иш хақи қандай аниқланади? Ўртача иш хақи кўрсаткичлари қандай аниқланади? Иш хақи фондининг абсалют ва нисбий иқтисод қилиниши қандай аниқланади? Download 48.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling