Иш режаси № бажариладиган ишларнинг мазмуни
Касб-ҳунарга йўналтиришга оид иш ҳужжатлари
Download 145 Kb.
|
Психолог. Янги иш режа
Касб-ҳунарга йўналтиришга оид иш ҳужжатлари:
1. 9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган касбга йўналтириш юзасидан олиб бориладиган психодиагностик методикалар таҳлили ва тавсиялар. 2. Ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш, ўзлаштирмовчиликнинг сабабини аниқлаш. 3. 9-синф битувчиларига тавсияномалар берилишига доир мактаб учун ҳисобот дафтари. 4. Тавсияномаларни қайд қилиш журнали. 5. Касб-ҳунарга йўналтириш бўйича олиб борилган тадбирлар банки. Психолог мактабда ўқитувчиларнинг психологик саводхонлигини ошириш учун болалар ва педагогика-психология фанининг энг янги ютуқларини мактабнинг амалий фаолиятига узлуксиз тадбиқ қилиб бориши, мактаб жамоаси учун ўқув-тарбия ишида самарали усул ва йўлларни белгилашда ёрдам бериши лозим. Ўқув йили бошида (2-3 сентябрь кунлари) мактаб директори психологни педагогика жамоасига таништириши ва психолог ўз иш фаолияти тўғрисида гапириши учун 5-10 минут вақт ажратиши керак. Мактабнинг йиллик иш режаси ва педагогика кенгаши иш режасига психологик хизмат йўналиши бўйича масалалар киритилиши лозим. Психолог мактабнинг ўқув тарбия ишлари бўйича директор муовини билан келишган ҳолда, ҳар ойнинг охирида педагогларнинг психологик саводхонлигини ошириш учун бир кунлик психологик ўқув кунларини ташкил қилиши керак. Ўқув кунларининг тўлиқ сценарийси тузиб чиқилади. Эрталабдан мактаб радиоси орқали ёки мактабда радио бўлмаган тақдирда, ҳеч бўлмаганда магнитафон тасмасига ёзиб олинган маърузалар билан чиқиши, уни ўқитувчилар хонасига қўйиб эшиттириши керак. Психолог доимий равишда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг психологик саводхонлигини оширувчи янгиликлар, маслаҳат ва тавсияларни акс эттирувчи деворий газета ташкил қилиши мақсадга мувофиқ. Ўқув кунларида эса, деворий газета янгиланиши, фан ўқитувчилари дарсларининг психологик таҳлиллари бериб борилади. Ота-оналар йиғилишларида қатнашиб,ўқувчилар билан олиб борилган психодиагностик ишлар натижаларини уларга маълум қилиши ва бошланғич синф ўқувчиларининг мактаб шароитига мослашувлари ҳамда кун тартибларини тўғри ташкил этиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар бериши лозим. Шунингдек, ўқитувчилар билан “Янги ўқув йили давомида Сизни қизиқтирган қандай мавзулар бўйича маслаҳат олишни истардингиз?” мавзусида саволнома (ёзма) ўтказилиши керак. Шунингдек, таълим муассасаларида психологик хизмат гуруҳи ташкил этилиши мумкин. Бу гуруҳ психологияга қизиқадиган фан ўқитувчиларидан иборат бўлади. Амалиётчи психолог гуруҳ аъзолари билан ойида 1-2 марта тўпланиб, доимий ҳаракатдаги ўқиш, давра суҳбатлари, психологик тренинглар ҳамда турли мавзу йўналишлари (“Тарбияси қийин бўлишликнинг психологик асослари”, “Фанларни бўш ўзлаштиришнинг сабаблари нимада?” ва ҳ.зо) бўйича баҳс-мунозаралар ташкил этилади. Download 145 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling