Иш режаси № бажариладиган ишларнинг мазмуни


Психологик диагностика йўналиши бўйича


Download 145 Kb.
bet8/11
Sana15.02.2023
Hajmi145 Kb.
#1201761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Психолог. Янги иш режа

Психологик диагностика йўналиши бўйича
1. Тарбияси қийин болалар билан ишлашга доир психологик методикалар банки.
2. Ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар билан ишлашга доир психологик методикалар банки.
3. Ота-оналар билан ишлаш (тестлар, анкеталар) банки.
4. Олти ёшли болаларни мактабга қабул қилиш бўйича методикалар банки.
5. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича методикалар банки.
6. Иқтидорли болалар билан ишлашга доир методикалар банки.
Психолог ҳар бир воқеа, ҳодиса, жараёнлар ҳолатлари сабабларини, асл сабабини ўрганувчи ва шу асосда таклиф ҳамда мулоҳазаларни тавсия этувчидир. Ҳар бир ҳодиса жараёнларнинг сабабини ўрганиш давомида олиб бориладиган хатти-ҳаракатлари мактаб психологининг психиодиагностик фаолитини ташкил этади.
Психолог ўқувчиларнинг шахсий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланишини, таълим ва тарбиядаги психологик нуқсонларни, , уларнинг қобилиятлари ҳамда касб-ҳунарга мойиллик, қизиқишларини психологик диагностика ёрдамида аниқлайди. Мавжуд камчилик ва бузилишларнинг олдини олиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар бериши лозим.


Психологик коррекция йўналиши бўйича.
1. 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар учун коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар банки.
2. Билиш жараёнларини ривожлантирувчи коррекцион машғулотлар банки.
3. Тарбияси қийин болалар билан психокоррекцион машғулотлар банки.
4. Касб танлашларида муқобил қарорга эга бўлмаган ўқувчилар учун психокоррекцион ишлар банки.
5. Буюртма (ўқувчиларни ўрганиш учун ўқитувчилар ва ота-оналар томонидан берилади ) дафтар.


Психологик маслаҳат йўналиши бўйича.
1. Психологик маслаҳат дафтари.
2. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналар билан олиб бориладиган индивидуал суҳбат.
3. Ўқитувчилар, ўқувчилар, раҳбар ходимлар ва ота-оналар учун индивиуал ва гуруҳий консультациялар олиб бориш.
4. Касбий маслаҳатлар бериш:
а) бошланғич синфларга
б) ўрта синфларга.
в) юқори синфларга



Download 145 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling