Иш режаси № бажариладиган ишларнинг мазмуни


Download 145 Kb.
bet7/11
Sana15.02.2023
Hajmi145 Kb.
#1201761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Психолог. Янги иш режа

ТАШКИЛИЙ УСЛУБИЙ ИШЛАР

43

Психологик хизмат хонасини жиҳозлаш; Психологик хизмат йўналишлари бўйича стендлар тайёрлаш; Психологик хизмат бурчаги ва “Ишонч қутиси”ни ташкил этиш.

Психолог

Ўқув йили бошида

Психологик хизмат йўналишлари бўйича ҳужжатлар тўплами

44

Психологик хизмат йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, Билиш ва психик жараёнларини ривожлантирувчи методикалар банкини яратиш

Психолог, кутубхоначи

Ўқув йили якунида

Тавсиялар

45

Ақлий қобилиятларни ривожлантирувчи методикалар банкини яратиш

Психолог

Ўқув йили якуни

Методикалар жамғармаси

46

Мактаб, шаҳар ва вилоят миқёсидаги семинарларида иштирок этиш

Психолог

Йил давомида






Бажарувчи: __________________________________
Мактаб амалиётчи психологининг иш ҳужжатлари


Психологик профилактика ва психологик маърифат йўналиши бўйича
1. Дарсларни кузатиш юзасидан психологик таҳлил ва тавсиялар.
2. Мактабда психологик муҳитни ўрганиш ва уни барқарорлаштириш юзасидан олиб борилган тадбирлар.
3. Педагогик-психологик консилиумларни ўтказиш ва унинг баённомалари.
4. Психологик маслаҳат папкаси.
5. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш
6. Ўқитувчиларнинг психологик саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилган тадбирлар.
Психологик профилактика йўналиши бўйича олиб бориладиган ишлар мақолалар ёзиш, бюллетень (варақалар), деворий газеталар чиқариш, “Ишонч қути” ҳамда ўқитувчилар ва ўқувчилар учун турли мавзу йўналишлари бўйича баҳс-мунозаралар ташкил этиши, тўгараклар ташкил этиб тадбирлар, психологик-педагогик консилиум (муаммо, вазият, ҳолатларни ўрганиш ва тегишли чоралар ишлаб чиқиш жараёни) лар ўтказиш, дарсларни психологик жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
Психолог мактабда амалга оширган ишлари юзасидан вилоят, туман, шаҳар газета ва журналларига мақолалар билан иштирок этиши, ўқувчилар ўртасида доимий равишда турли хил мавзу (“Эҳтиёт бўлинг стресс!”, “Стрессдан сақланинг!”, “Гиёҳвандлик умр вабоси”, “Келажакда сиз танлаган касб”) ларга оид психопрофилактик, психокоррекцион семинар ва тадбирларни ўтказиши, психологик хизматга оид янгиликлар, ўқитувчилар («Темпераментингизни биласизми?», “Ҳар бир бола бир дунё!”), ўқувчилар (“Мен ва менинг имкониятларим (қобилият, қизиқиш, лаёқатлар ҳақида)”), ота-оналар учун (“Боласи 1-синфга бораётган ота-оналар Сизлар учун!” ва ҳ.зо) маслаҳат ва тавсияларни деворий газетада акс эттириши муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, умумтаълим мактабларида ўқувчи- ўқитувчи, ўқувчи-ўқувчи, фарзанд-ота-она, ўқитувчи – ота-оналар ўртасида шахслараро муносабатларда юзага келадиган низоли ва муаммоли вазиятларни ечимини топиш мақсадида “Ишонч қути”си ташкил қилиш тавсия этилади Қутининг ўлчами бўйи тахминан 20-25 см., эни 15-20 см. дан иборат бўлиб, амалиётчи психолог хонаси ёнига ўрнатилади. “Ишонч қути”ни ташкил этишнинг мақсади амалиётчи психолог томонидан ўқувчиларга тушунтирилади. Саволлар ва муаммолар аноним тарзда берилади. “Ишонч қути”сига тушган саволлар ва муаммоли вазиятларга амалиётчи психолог, қути ёнида ташкил этилган “Психолог маслаҳати” бурчагида тавсиялар сифатида жавоб беради. Саволларга аниқ жавоб олинмаса, берилган жавобга аниқлик киритиш мақсадида амалиётчи психолог билан мулоқот ўрнатилиб борилиши мумкин. “Ишонч қути”га тушган саволлар психолог томонидан қатъий сир сақланиши шарт. Акс ҳолда турли низоли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин.



Download 145 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling