Иш вакти ва дам олиш вактларини хукукий тартибга солиниши Режа


Download 162 Kb.
bet4/6
Sana22.06.2023
Hajmi162 Kb.
#1646909
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Иш вакти

3. Йиллик меҳнат таътили


Меҳнат таътили барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик бўйича ишлаётган ходимларга дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади. Йиллик меҳнат таътилининг энг кам муддати ўн беш иш кунидан иборат. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида узайтирилган ва қўшимча меҳнат таътили беришни назарда тутади. Меҳнат Кодексининг 135-моддасига кўра қуйидагиларга соғлиги ҳолати ва ёшини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:

  • ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга – ўттиз календар кун:

  • ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига – ўттиз календар кун.

Айрим тоифадаги ходимларга меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятлари ҳамда бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади (масалан, ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳ. к.лар).
Меҳнат Кодексининг 136-моддасида қуйидаги ҳолларда йиллик қўшимча таътиллар берилиши назарда тутилган:

  • меҳнат шароити ноқулай ва алоҳида тусга эга бўлган ишларда банд бўлган ходимларга;

  • оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга;

  • Меҳнат тўғрисидаги қонунларда ва бошқа меъёрий ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календар бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Байрам кунлари таътилни ҳисоблашда ҳисобга олинмайди. Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилларга (шу жумладан узайтирилган таътилларга ҳам) қўшиб жамланади. Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати қирқ саккиз иш кунидан ошиб кетмаслиги керак. Меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи меҳнат стажининг турлари Меҳнат Кодексининг 142-моддасида кўрсатилган бўлиб, улар қаторига ҳақиқатда ишланган вақтдан ташқари яна бир қатор вақтлар ҳам киритилган.
Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун ходим камида олти ой ишлаганидан кейин берилиши мумкин. Айрим тоифадаги ходимлар (ҳомиладор ва туғиш таътилига чиқаётган аёллар, I ва II гуруҳ ногиронлари, ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар ва бошқалар)га олти ой ўтмасдан олдин меҳнат таътили берилиши мумкин7. Кейинги иш йиллари учун таътил иш берувчининг ходимлар вакиллик органи билан келишиб тузган таътилларни бериш графигига мувофиқ равишда берилади. Бундай графикни тайёрлаш пайтида ёш болали аёллар, I ва II гуруҳ ногиронлари, уруш қатнашчилари, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар ва бошқа айрим шахслар ёз ойларида ёки улар хоҳлаган пайтда таътилга чиқиш ҳуқуқига эга эканликлари ҳисобга олинмоғи лозим.
Меҳнат таътили ҳар йили берилиши лозим. Агар ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра ходимга жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаса, у ҳолда ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин. Шу йил ундан, албатта, фойдаланилиши лозим. Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга йиллик таътилни, шунингдек меҳнат шароити ноқулай ва алоҳида тусга эга бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.
Ходим вақтинча меҳнатга яроқсиз бўлиб қолгани, давлат ёки жамоат ишларига жалб этилгани туфайли меҳнат таътилидан фойдалана олмаган ҳолларда бу таътил узайтирилиши мумкин. Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар ҳақида иш берувчини хабардор қилиши шарт. Ходимнинг хоҳишига кўра таътил қисмларга бўлиниши мумкин, лекин бунда таътилнинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги лозим. Ходимни таътилдан чақириб олишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан фойдаланилмай қолган қисми кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилади ва натурал ҳолда берилиши лозим. Меҳнат таътилининг пулли компенсацияси билан алмаштиришга камида ўн беш кундан иборат меҳнат таътили натурал ҳолда берилиши шарти билан йўл қўйилиши мумкин.
Ишдан бўшаётган ходимга фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун пулли компенсациялар тўланади. Жамоа шартномасида ёки ходим билан иш берувчининг ўзаро келишувида ходим ишдан бўшаётганида асосий ва қўшимча таътиллар натура ҳолида берилиб, кейин ишдан бўшатиш белгиланиши мумкин. Бунда таътилнинг тамом бўлган куни меҳнат шартномаси бекор бўлган кун ҳисобланади.

Download 162 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling