Иш вакти ва дам олиш вактларини хукукий тартибга солиниши Режа


Ижтимоий таътиллар ва уларни бериш асослари


Download 162 Kb.
bet5/6
Sana22.06.2023
Hajmi162 Kb.
#1646909
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Иш вакти

Ижтимоий таътиллар ва уларни бериш асослари
Ижтимоий таътил деганда ходимга оилавий ва бошқа мақсадли сабабларга кўра бериладиган таътиллар тушунилади.
Меҳнат Кодексининг 149-моддасида ижтимоий таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилади:

  • ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари;

  • болаларни парваришлаш таътиллари;

  • ўқиш билан боғлиқ таътиллар;

  • ижодий таътиллар.

Меҳнат Кодексининг 223-моддасига кўра аёлларга туққунга қадар 70 календар кун ва бола туғилгач 56 календар кун (эгизаклар туғилса ёки қийин кечган туғишда – 70 кун) миқдорида таътил берилади. Бу таътилларнинг берилиш шартлари ва тартиби «Давлат ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган8. Ижтимоий таътилнинг бу тури тегишли тиббий муассасалар томонидан берилган вақтинча меҳнатга яроқсизлик варақаси асосида берилади ва бу даврда ходимга ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.
Янги туғилган болаларни бевосита туғуруқхонадан фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга бола фарзандликка олинган (васийлик белгиланган) кундан бошлаб бола туғилган кундан эътиборан эллик олти календар кун (икки ёки ундан ортиқ бола асраб олинган (васийлик белгиланган) тақдирда эса етмиш календар кун) ўтгунга қадар бўлган даврда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлаш шарти билан таътил берилади ва уларнинг хоҳишига кўра бола уч ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун қўшимча таътиллар берилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.
Аёлга, унинг хоҳишига мувофиқ, болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади. Болани парваришлаш учун бериладиган таътилдан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин. Аёл ёки бошқа шахслар ўз хоҳишларига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин. Бунда уларнинг нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади (ушбу модданинг биринчи қисми).
Болани парваришлаш таътили даврида иш жойи (лавозими) сақланади. Болани парваришлаш таътили меҳнат стажига, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига қўшилади. Болани парваришлаш таътилларининг вақти, башарти жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди.
Болани парваришлаш даври учун таътил боланинг онаси ёки бола парвариши билан амалда банд бўлган шахс томонидан (боланинг онаси ишлаётганлиги ёки ўқиётганлигини тақиқловчи ҳужжат билан бирга) берилган аризага кўра иш берувчининг буйруғига кўра берилади. Бола парвариши билан машғул бўлган шахс ўзи истаган пайтда бундай таътилни тўхтатиши ва ишга тушиши мумкин. Бундай ҳолда унинг ўрнида ишлаётган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси муддати тугаши сабабли бекор қилинади. Бола парвариши таътилидан қайтган ходимнинг иш бошлаган куни унинг ўрнига ишга олинган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кун бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган шахслар учун имтиёзларга оид қисмида уларга қўшимча ўқув таътиллари берилиши назарда тутилган.
Жумладан:
Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда умумтаълим мактабларида ўқиётган ходимларга асосий иш жойларида ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда XI (XII) синфда битирув имтиҳонлари топшириш даврида йигирма иш кунидан кам бўлмаган, IX синфда эса саккиз иш кунидан кам бўлмаган таътил берилади.
Мазкур мактабларининг V, VI, VII, VIII, X ва XI синфларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ўқувчилар учун қонун ҳужжатларида синфдан синфга ўтиш имтиҳонларини топшириш вақтида ушбу Кодекснинг 251-моддасига мувофиқ бериладиган кунларнинг умумий миқдорини қисқартириш (саккиз-ўн икки кунга) ҳисобига уларнинг асосий иш жойида ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда тўрт кундан олти кунгача ишдан озод қилиш белгилаб қўйилиши мумкин.
Ҳунар-техника билим юртларида таълим олишнинг кечки шаклида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимлар èìòèҳîíëàðãà тайёрланиш ва уларни топшириш учун асосий иш жойидан ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йил мобайнида камида ўттиз иш кунига ишдан озод қилинадилар.
Кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун 15 календар кун, ўрта махсус ўқув юртларига кириш учун эса, камида ўн календар кун давомида иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, ўқув юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимлар диплом иши лойиҳасини бажариш ёки битирув имтиҳонлари топширишдан олдинги ўн ўқув ойи давомида машғулотларга тайёргарлик кўриш учун олти кунлик иш ҳафтаси бўлганда ҳафтада бир кун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиладилар. Иш ҳафтаси беш кунлик бўлса, ишдан озод этиладиган кунлар миқдори иш сменасиинг муддатига қараб ўзгаради, ишдан озод этилган соатлар эса сақланиб қолади.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида қатнашиш даврида қуйидаги тартибда: биринчи ва иккинчи курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида йигирма календар кун, ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида ўн календар кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида ўттиз календар кун; учинчи ва ундан кейинги курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида ўттиз календар кун, ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида йигирма календар кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида қирқ календар кун; олий ва ўрта махсус ўқув юртларида битирув имтиҳонларини топшириш даврида камида ўттиз календар кун; диплом иши лойиҳасини тайёрлаш ва ёқлаш даврида олий ўқув юрти талабаларига тўрт ой, ўрта махсус ўқув юрти талабаларига эса икки ой муддат билан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилади.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг охирги курсларида ўқиётган ходимларга диплом иши лойиҳасига материаллар тўплаш учун ўттиз календар кун муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади. Мазкур таътил даврида талабалар ва ўқувчиларга умумий асосларда стипендия тайинланади.
Хулоса
Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан муваффақиятли равишда бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга номзодлик ёки докторлик диссертацияларини якунлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ёзиш учун асосий иш жойида ўртача ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилади.
Ижодий таътилларни бериш тартиби ва уларнинг муддатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Меҳнат Кодексининг 150-моддасига кўра:
ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.
қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади:
1941-1945 йилги уруш иштирокчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга – ҳар йили ўн тўрт календар кунга қадар;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига – ҳар йили ўн тўрт календар кунга қадар;
икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга (234-модда);
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга – ҳар йили ўн тўрт календар кунга қадар (232-модда);
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Иш ҳақи тўланмаган ҳолдаги таътил беришнинг қўшимча асослари ва бу соҳадаги қўшимча имтиёзлар (меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи таркибига кириш ва бошқалар) корхонанинг локал норматив ҳужжатларида белгилаб қўйилиши мумкин.



Download 162 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling