Иш юритувчининг лавозим йўР
II. Лавозим мажбуриятлари
Download 32.74 Kb.
|
иш юритувчи
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Ҳуқуқлари
II. Лавозим мажбуриятлари
Иш юритувчи: 1. Хат ёзишмаларини қабул қилади ва рўйхатга олади, уларни таркибий бўлинмаларга йўналтиради. 2. Корхона раҳбарининг резолюциясига мувофиқ ҳужжатларни ижрога топширади, рўйхатга олиш карточкаларини расмийлаштиради ѐки маълумотлар банкини тузади. 3. Ҳужжатли материаллар ҳаракатини ҳисобга олиш картотекасини юритади, уларнинг бажарилишини назорат қилади, рўйхатга олинган ҳужжатлар бўйича зарур маълумотномалар беради. 4. Ижро этилган ҳужжатларни адресат бўйича жўнатади. 5. Қабул қилинадиган ва жўнатиладиган хат ѐзишмаларининг ҳисобини юритади, жорий архив ҳужжатларини тизимлаштиради ва сақлайди. 6. Ҳужжатлар бўйича маълумот аппаратини ташкил этишга доир ишларни юритади, уларни қулай ва тезкор излашни таъминлайди. 7. Иш юритуви якунланган ҳужжатли материалларни, рўйхатга олиш картотекаси ёки маълумотларнинг компьютерлаштирилган банкини корхона архивига топширади, архивга топшириладиган ишлар рўйхатини тузади. 8. Ҳужжатларни__________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________ (девонхона мудири (ҳужжатлар билан таъминлаш бўлими бошлиғи), бошқа мансабдор шахс) имзолаши учун қабул қилиб олади, уларнинг тўғри тузилганлиги ва расмийлаштирилганлигини текширади. 9. Ҳаракатдаги хизмат ҳужжатларининг бутлигини таъминлайди. 10. Ўзининг бевосита раҳбарининг алоҳида хизмат топшириқларини бажаради. 11. ______________________________________________________________________ III. Ҳуқуқлари Иш юритувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 1. Унинг фаолиятига тегишли бўлган корхона раҳбарининг буйруқлари, корхона ҳайъати, кенгаши ва йиғилиши қарорлари билан танишиб чиқиш. 2. Мазкур йўриқномада назарда тутилган мажбуриятлар билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни раҳбарият кўриб чиқиши учун киритиш. 3. Ўз ваколатлари доирасида_____________________________________________________ ___________________________________________________________________________________га (девонхона мудири (ҳужжатлар билан таъминлаш бўлими бошлиғи), бошқа мансабдор шахс) лавозим мажбуриятларини амалга ошириш жараёнида аниқланган корхона (унинг таркибий бўлинмалари) фаолиятидаги камчиликлар тўғрисида хабар бериш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш. 4. Шахсан (раҳбарият рухсати билан) ёки ўзининг бевосита раҳбарининг топшириғига кўра бўлинма раҳбарлари ва мутахассисларидан ўз лавозим мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган маълумот ҳамда ҳужжатларни талаб қилиш. 5. Корхона раҳбариятидан ўз лавозим мажбуриятлари ва ҳуқуқларини бажаришга кўмаклашишни талаб қилиш. 6. ______________________________________________________________________. Download 32.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling