Қўлланиладиган таълим технологиялари:диалогик ёндашув, муаммоли таълим, бинго, блиц-сўров, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А2; А3; Қ1; Қ4; Қ5.
Бозор конъюнктураси ва уни башорат килиш
Бозор конъюнктураси ҳақида тушунча. Конъюнктурани шакллантирувчи омиллар. Бозор конъюнктурасини намоён бўлишини асосий шакллари. Конъюнктура кузатишлари мазмуни ва вазифалари. Тезкорлик ва хаққонийликни таъминлаш. Бозор конъюнктураси ҳолати ва истиқболдаги ривожланиш кўрсаткичлари ҳамда баҳолаш услублари. Конъюнктурани башорат қилиш. Умумиқтисодий, тармоқ ва бозор башоратлари. Қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли конъюнктура башоратлари. Бозор конъюнктурасини башорат қилиш услублари.
Қўлланиладиган таълим технологиялари:диалогик ёндашув, муаммоли таълим, бинго, блиц-сўров, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А2; А3; Қ1; Қ3; Қ5.
Бозор сегментацияси ва харидорлар турлари
Бозор сегментацияси моҳияти ва уни аҳамияти. Бозор сегментацияси хусусиятлари. Бозор сегментацияси турлари. Бозорни сегментлаштиришни асосий тамойиллари. (географик, психографик, хулкий, демографик ва бошқалар). Мақсадли сегмент бозорларини танлаш. Бозордаги энг керакли сегментларини аниқлаш. Товарни бозордаги жойлаштириш позицияси.
Қўлланиладиган таълим технологиялари:диалогик ёндашув, муаммоли таълим, бинго, блиц-сўров, мунозара, ўз-ўзини назорат.
Адабиётлар: А1; А3; Қ2; Қ5; Қ6.
Маркетингда товар ва товар сиёсати
Товар ёки хизмат – эҳтиёжини қондириш қуролидир. Товарни ўрганиш ассортимент сиёсатининг асосидир. Товарни истеъмол хусусиятларини аҳоли эҳтиёжларига мослаштириш бўйича талаблар. Товарлар ассортименти ва сифати маркетинг тизимида. Товарлар гуруҳи ва туркумлари. Рақобат ва товарлар рақобатбардошлиги ҳақида тушунча. Товарларни рақобатбардошлигини белгилайдиган кўрсаткичлар тизими (техник даражаси, сифати, фойдалилиги, ишлатишдаги қулайлиги, нархи, харажатлари ва бошқалар). Товарни рақобатбардошлигини баҳолаш услублари. Товарларни «хаётий даври» ва уларни асосий бўғимлари. Товарларни «ҳаётий даврини» узайтириш услублари. Товар ассортиментини режалаштириш. Режалаштириш услублари. Янги товар тушунчаси. Янги товарларни баҳолаш мезонлари (бозор, товар, сотув, ишлаб чиқариш). Янги товарларни ишлаб чиқиш. Товарни бозорга самарали қилиб бориш элементлари (сифати, упаковкаси, сифат гарантияси, гарантияли хизмат кўрсатиш, транспортабеллиги ва сервис хизмат). Фирма «имиджи». Товар белгиси ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |