Ишчи дастур Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йилдаги №32-сонли буйруги билан тасдикланган намунавий ўқув дастури асосида тузилди


Download 0.93 Mb.
bet3/18
Sana10.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1187271
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2 мутахассис ишчи режа

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Бугунги кунда корхоналар томонидан хилма-хил турдаги ва ассортиментдаги товарлар ишлаб чиқарилмоқда. Кўп ҳолларда бозорга чиқиш учун маркетолог маслаҳати керак бўлади.
Шунинг учун корхоналар фирмалар ва ташкилотларга алоҳида талаблар қўйилади. Уларнинг бозорда ўз ўрини топишига, имиджига эга бўлишида маркетинг бўлимига боғлиқ бўлади. Шунинг учун бу фан умумкасбий фан бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида рақобатдаги фирма ташкилотларнинг ажралмас бўғинидир.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва пеждагогик технологиялар
Ўқув жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи ҳолатлар қуйидагилар: юқори илмий-педагогик даражада дарс бериш, муаммоли маърузалар ўқиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мультимедиа воситаларидан фойдаланиш, тингловчиларни ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, эркин мулоқот юритишга, илмий изланишга жалб қилиш.
“Маркетинг” курсини лойиҳалаштиришда қуйидаги асосий концептуал ёндошувлардан фойдаланилади:
Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг тўлақонли ривожланишини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштираётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндашилишни назарда тутади.
Тизимли ёндашув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги.
Фаолиятга йўналтирилган ёндашув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятини активлаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик ёндашув. Бу ёндашув ўқув муносабатларини яратиш заруратини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling