Ишчи дастур Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йилдаги №32-сонли буйруги билан тасдикланган намунавий ўқув дастури асосида тузилди


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Download 0.93 Mb.
bet2/18
Sana10.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1187271
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2 мутахассис ишчи режа

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишнинг мақсади – мамлакатимиз иқтисодиётини эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни модернизация қилиш шароитларида хўжалик юритувчи субъектларда маркетинг фаолиятини тўғри ташкил этиш ва уни бошқариш, маркетинг фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.
Фаннинг асосий вазифалари – маркетингнинг моҳияти, маркетингнинг асосий тамойиллари, вазифалари ва турлари, маркетинг фаолиятини ахборот билан таъминлаш, бозор конъюнктурасини ўрганиш ва прогноз қилиш, товар, нарх, тақсимот, коммуникация ва силжитиш сиёсатлари кабиларни ўргатишдир.


Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

«Маркетинг» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:


- маркетинг тушунчаси, маркетингнинг пайдо бўлиш тарихи, мақсад ва вазифалари, маркетинг объектлари, субъектлари, маркетинг турлари, уларнинг бир-биридан фарқ қилиши бўйича тасаввурга эга бўлиши;
- маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ахборот йиғиш, бирламчи ва иккиламчи ахборотлар, уларни йиғиш усуллари бўйича назарий билимларга эга бўлиши;
- бозор ва истеъмолчиларни ўрганиш, товарни бозордаги ўрнини ошириш, бозорни сегментлашни амалда қўллай билиш кўникмаларини эгаллаши;
- товар, унинг ҳаётий даврини аниқлаш, нарх белгилаш, товар тарқатиш тизимини шакллантириш, товарни самарали силжитиш бўйича малакаларини эгаллаши;
- маркетинг фаолиятини режалаштириш, маркетинг бюджетини шакллантириш, маркетинг назорати бўйича компетенцияларга эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетмакетлиги
Бу фанни тўлиқ ўрганиш учун талабалар “Статистика”, “Менежмент”, “Микроикгисодиёт”, “Иктисодиёт назарияси” фанларидан етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим. «Маркетинг» фани «Маркетинг тадқиқотлари», «Маркетингни бошқариш», «Стратегик маркетинг», «Реклама фаолиятини ташкил этиш» фанлари ва бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро боғлиқликда ўрганилади.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling