Ишлаб чиқариш ҳаражатлари режа: Тадбиркорлик фирмаларининг асосий шакллари


Download 486.77 Kb.
bet3/5
Sana09.02.2023
Hajmi486.77 Kb.
#1182089
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5357111535774731826

Узоқ муддатли оралиқ — бу оралиқда фирма ишлаб чиқаришда фойдаланаётган барча ишлаб чиқариш омиллари ҳажмини (ишлаб чиқариш қувватини ҳам) ўзгартиради. Узоқ муддатли оралиқда барча ишлаб чиқариш ресурслари ўзгаради ва бундай ресурсларга ўзгарувчан ресурслар дейилади. Қисқа муддатли оралиқда фирма ишлаб чиқариш кувватини ўзгартира олмайди, лекин ундан фойдаланишни интенсивлаштириши мумкин.
Хар қандай фирманинг асосий мақсади фойдани
максималлаштиришдан иборатдир. Умумий ҳолда фойда ялпи даромаддан умумий харажатларни айириш орқали топилади.
= TR- ТС,
бу ерда - фойда; TR ~ умумий даромад; ТС -
умумий харажат.
Харажатлар фирмага нисбатан ташқи ва ички харажатларга бўлинади.
Ташқи харажатларга ташқи тўловлар, яъни ташқи мол етказиб берувчиларга (хом-ашё, материаллар, электроэнергия, газ) тўловлар киради. Умумий даромаддан ташқи харажатларни айириб ташласак, бухгалтерия фойдасини оламиз. Бухгалтерия фойдаси ички (яширин) харажатларни ҳисобга олмайди.
Ички харажатлар сифатида қуйидагилар қаралади:
1) тадбиркорнинг ўзига тегишли ресурсларга бўлган
харажати; 2) тадбиркорлик қобилиятига тўғри келадиган ва тадбиркорга тегишли бўлган нормал фойда. Бухгалтерия
фойдасидан ички харажатларни айириб ташласак иқтисодий фойдани оламиз.
Қайтарилмайдиган харажатлар.
Қайтарилмайдиган харажатлар олдин қилинган харажатлар бўлиб, уларни қайтадан тиклаш мумкин эмас. Бу харажатлар қайтарилмаслиги учун ҳам фирманинг қарор қабул қилишига таъсир қилмайди. Масалан, фирма 100 минг сўмга
махсус ускуна сотиб олди, лекин фирманинг қарори
ўзгарди ва бу ускуна умуман керак бўлмай қолди, ундан
альтернатив фойдаланиш варианти мавжуд эмас.
Фирма ушбу ускунани 60 минг сумга сотиб, 40 минг
сўм зарар кўрди. 40 минг сўм қайтарилмайдиган харажат ҳисобланади ва фирманинг ҳаракатига таъсир қилмайди.
*Харажатлар классификацияси
Умумий харажатлар (TC)
Ўртача харажатлар
(AC)
Чекли харажатлар
(MC)
Ўзгармас харажатлар ва ўзгарувчи харажатлар йиғиндиси
Ўзгармас харажатлар (FC)
Ўзгарувчан харажатлар
(VC)
TC=FC+VC
Ўртача ўзганмас харажатлар (AFC)
Ўртача ўзгарувчан харажатлар
(AVC)
AC=AFC+AVC
Қўшимча бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган қўшимча умумий харажат
MC=*TC/*Q
*Тарануха Ю.В Микроэкономика.-Учебное поосбие. - М.:Издатель-,«ДелоиСервис»,2002 .-79с.

Download 486.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling