Ишлаб чиқариш харажатлари


Download 56.28 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi56.28 Kb.
#1607299
  1   2   3   4
Bog'liq
СИМ М7Word (7)


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ


8.1.Ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш
Ҳар бир корхона маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хомашё ва материаллар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар) ва жонли меҳнат сарфи ишлаб чиқариш харажатларини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иқтисодий ресурсларга сарфлар ишлаб чиқариш харажатлари дейилади.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан ишлаб чиқариш натижаси ўртасида боғлиқлик бор. Ишлаб чиқариш ҳаражатларини асосий сабаби фақат маълум ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат бўлмай, балки ҳар бир ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига ҳаражатларни камайтириш ва фойда олишдан иборатдир.
Ишлаб чиқариш харажатлари корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади.


8.2. Корхона ишлаб чиқариш харажатлари турлари
Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини қуйидагича туркумлаш мумкин:
1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра:
ишлаб чиқариш харажатлари; ноишлаб чиқариш харажатлари.
2. Ишлаб чиқаришда сарф этиладиган ресурслар манбаига кўра:
ички харажатлар; ташқи харажатлар.
3. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига нисбатан:
доимий харажатлар; ўзгарувчан харажатлар.
4. Маҳсулот таннархига олиб борилиши жиҳатидан:
бевосита харажатлар; билвосита харажатлар.
5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган:
маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар; давр харажатлари; молиявий фаолият бўйича харажатлар; фавқулодда зарарлар.
Ишлаб чиқариш харажатларибевосита ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
бевосита моддий харажатлари; бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
ишлаб чиқаришга тааллуқли устама харажатлар.
Бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажат турлари ноишлаб чиқариш харажатлари деб юритилади. Унинг таркибига:
-маҳсулотни сотиш билан боғлиқ харажатлар; бошқарув харажатлари; бошқа операцион харажатлар ва зарарлар; фавқулодда зарарлар киради;






Download 56.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling