Ишлаб чиқариш корхоналарининг мақсади ва талаби


Download 92 Kb.
bet1/6
Sana24.03.2023
Hajmi92 Kb.
#1293143
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
лойихалаш


Нефт ва газни қайта ишлаш саноати корхоналарининг ускуналари ва лойиҳалаш асослари. Технологик чизмалар. Иш чизмалари. Лойиҳа учун керакли маълумотлар


Қурилма ва цехларнинг технологик қисмини лойиҳалаш
Ҳозирги замонавий нефтни қайта ишлаш корхоналарида нефт турли схемалар асосида қайта ишланиб кимёвий ва ёқилғи маҳсулотларининг комплекси ишлаб чиқарилади. Корхоналарнинг ташкилий структураси бир нечта қурилмаларни битта ёки бир ишлаб чиқаришга бирлаштиришга қаратилади. Қурилмаларнинг лойиҳалари қурилаётган корхона лойиҳасининг асосини ташкил қилади. 1950-1970 йилларда нефтни қайта ишлаш корхоналари асосан типовой лойиҳалар асосида қурилган. Типовой лойиҳаларни қўллаш лойиҳалаш қийматини камайтиради, қурилишни тезлаштиради ва арзонлаштиради. Лекин типовой лойиҳа асосида қурилган корхонаниннг иш кўрсаткичлари хом-ашёнинг сифати ёки турлари ўзгарганда кўп қийинчиликлар келтириб чиқаради. Бундай қурилмалардан мўлжалланган турдаги ва сифатли маҳсулотни олиб бўлмайди. Бунга мисол қилиб нефтни бирламчи ҳайдаш қурилмалари, газларни фракциялаш (АГФУ) қурилмасини келтириш мумкин. Ҳар бир корхона учун характерли бўлган ўзининг бирламчи ва иккиламчи жараёнлари бўлиб, газлардаги компонентларнинг миқдори ва нисбати ҳар-хилдир. Шунинг учун 1964 йилдан бошлаб АГФУ қурилмаси типовой лойиҳаси асосида қурилмайди.


Нефтни қайта ишлашда қўлланиладиган, 1955 – 1975 йилларда қурилган типовой қурилмалар:





Қурилма -қурилма



Шартли белгилари

Қуввати минг т/йил

1

Электр тузсизлантирувчи ЭЛОУ

10/, 10/6

600 (2000)

2

Атмосфера-вакуум-трубкали (АВТ)

12
12/1
12/2

600
1000
2000

3

АВТ тузсизлантириш блоки билан

А-12/3

3000

4

АВТ бензини иккиламчи ҳайдовчи блоки билан

А-12/6

3000

5

АТ “ЭЛОУ” ва бензинни иккиламчи ҳайдовчи блоки билан

А-12/9

3000

6

АВТ

13/1
11/4

6000
6000

7

Термик крекинг

15/5

450

8

Секин кокслаш

21-10/3

600

9

Каталитик крекинг (сферик катализаторда)

43-102

250

10

Каталитик крекинг (чангсимон катализаторда)

1А/1М

600

11

Каталитик риформинг

Л-35-11/300
Л-35-11/600

300
600

12

Каталитик риформинг, ароматик углеродларни экстракциялаш блоки

Л-35-6

300

13

Дизел ёқилғисини гидротозалаш

Л-24-5
Л-24-6,Л-24-7

200
1200

14

Сульфат кислотаси билан алкиллаш

25-6

90

15

Гудронни деасфальтлаш

36-1

250

16

Мойларни фенол билан селектив тозалаш

37

265

17

Мойларни фурфурол билан селектив тозалаш

Г-37

600

18

Мойларни парафинсизлантириш

39-7

250

19

Гачни мойлантириш

40-2

160

20

Мойларни контакт тозалаш

42-1

330

21

Битум

19-1

125

22

Газни фракциялаш

19-5

250

23

Қуруқ газни S дан тозалаш

30-4

160

Иккиламчи жараёнлар амалга ошириладиган қурилмаларда хом-ашёнинг сифатига юқори талаблар қўйилади. Масалан: каталитик риформинг қурилмаси учун нафтен углеводородларнинг миқдори ортиб кетса, реактор блокининг нормал ишлаши бузилади.


Агарда хом-ашёда кўп миқдорда нафтен углеводородлар бўладиган бўлса, унда каталитик риформинг учун алоҳида, махсус лойиҳа тузилади.
1970 йилдан бошлаб нефтни қайта ишлаш корхоналарида қайта қўлланиладиган қурилмаларни қуриш кенг жорий этилди. Бундай қурилма лойиҳаси бирор-бир буюртмачи томонидан буюртма қилинади ва кейинчалик бошқа жараёнларда қўлланилади. Бунинг учун лойиҳага озгина ўзгартириш киргизилади. Бу ўзгартиришни биринчи лойиҳанинг муаллифи ёки завод қурилишининг генерал лойиҳачиси бажаради.



Download 92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling