Ишлаб чиқариш корхоналарининг мақсади ва талаби
Лойиҳани технологик қисмини ишлаб чиқариш учун бошланғгич маълумотлар
Download 92 Kb.
|
лойихалаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи гуруҳга
Лойиҳани технологик қисмини ишлаб чиқариш учун бошланғгич маълумотлар
Нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси корхоналарининг технологик қисмини ишлаб чиқиш комплекс маълумотлар асосида олиб борилади. Бу маълумотлар шартли равишда бир нечта гуруҳларга бўлинади. Биринчи гуруҳга лойиҳаланадиган корхонада ишлатиладиган хом- ашёнинг характеристикаси (таркиби), шу хом- ашёдан олинадиган оралиқ ва тайёр маҳсулотларнинг сифати ва миқдори. Иккинчи гуруҳга тайёр маҳсулотларнинг алоҳида ассортиментини олишда қўлланиладиган технологик жараёнларнинг кўрсаткичлари. Учинчи гуруҳга атроф- муҳитни муҳофаза қилиш учун, сув ва ҳаво ҳавзаларининг тозалигини, заҳарли моддалар сақлаш учун тузилган тадбирлар киради. Лойиҳалашни бошлашдан олдин лойиҳалаш учун керакли маълумотларни бериш учун Бош илмий-тадқиқот институти тайинланиши керак. Бош илмий-тадқиқот институти ўзи ёки бошқа институтларни жалб қилган ҳолда хом-ашёни жуда чуқур ўрганади. Хом ашё ярим-саноат қурилмасида ишлаб чиқариш шароитда синаб кўрилади. Нефтни қайта ишлаш ва нефт-кимё синтези жараёнларнинг асосий кўрсаткичлари ва уларнинг технологик схемадаги ўрни. Тузсизлантириш ва сувсизлантириш ердан қазиб чиқариладиган нефть шу жойнинг ўзида эриган газлардан, лойиҳа сувлардан ва тузлардан тозаланади. Нефтни тайёрланганлик даражасига, таркибидаги сув ва тузнинг миқдорига қараб уни учта гуруҳга бўлинади. Сувнинг миқдори (0,5; 1%) ва хлориднинг миқдори (100 гача, 100-300, 300-1800 мг/л) қайта ишлаш заводига берилаётган нефть сувсизлантирилиши ва 3-5мг/л гача тузсизлантириш керак. Сувсизлантириш ва тузсизлантириш нефтни бирламчи ҳайдовчи қурилмаси таркибига кирувчи алоҳида цехда олиб борилади. Лойиҳалаш бўйича кўрсатма бош илмий-тадқиқот институти томонидан берилиб, бунда жараённинг температураси, босими, ювилгандаги сувнинг миқдори ва деэмульгаторнинг миқдори кўрсатилади. Нефтни бирламчи ҳайдаш тайёр маҳсулотлар компонентларини, кейинги босқичда ишлатиладиган жараён хом-ашёсини олиш мақсадида қўлланилади. Нефтни бирламчи ҳайдаш (АТ) атмосфери трубкали ва АВТ-атмосфера вакуум трубкали қурилмаларида амалга оширилади. Лойиҳалаш техник шартлари. Бу ҳужжатда технологик қурилма қуриладиган корхона тўғрисида умумий маълумотлар келтириши керак. Техник шартлар бир неча қисмдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири лойиҳанинг тегишли бўлимини ёритади. Техник шартларнинг технологик қисмларида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади. 1.Хом-ашёнинг сифати ва унинг ўзгаришлари даражаси, хом-ашёнинг бериш усули (трубопроводлар –ер ости, эстакада, темир йўл ва ҳ.к.). Хом ашёнинг параметрлари (босим, температура). 2.Инерт газнинг таркиби, параметрлари, унинг таркибида мойларнинг бор йўқлига тўғрисидаги маълумот. 3.Назорат ўлчов асбобларига бериладиган ва технологик, ремонт эҳтиёжлари учун бериладиган ҳавонинг таркиби (параметрлари, мойнинг миқдори). 4.Ёқилғи газнинг характеристикаси (энтальпия, зичлиги, параметрлари). 5.Трубали печлар ёқилғиси бўлган мазутнинг характеристикаси. (энтальпия, температура, қовушқоқлиги, босим). 6.Реагентларнинг характеристикаси, қурилмага бериш усуллари (қувурлар орқали, автоцистерналар ёки кичик идишларда), параметрлари. 7.Жараённи автоматлаштириш тизимини лойиҳалаш тўғрисида таклифлар. 8.Жараённи аналитик назорат қилиш кўрсатмалари. 9.Оқава сувларни (кимёвий ва механиқ ифлосланган) тозалаш методлари, чиқинди газларни тозалаш технологик параметрлари. 10.Техника хавфсизлиги, саноат санитарияси, ёнғинга қарши профилактика чоралари. 11.Патент формуляри. Жараённи чет элларда патент тозалигини тасдиқловчи ҳужжат. 12. Жараённи техник-иқтисодий асослаш. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотга истеъмолчилар томонидан талаб ва келажакда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун мавжуд хом-ашё заҳиралари миқдори. Етирли ўрганилган, ўзлаштирилган жараёнларни (нефтни бирламчи ҳайдаш, кататалитик риформнинг ва ҳ.к.) лойиҳалашда технологик регламентдан воз кечиш мумкин. Бу ҳолда илмий – тадқиқот институти жараён бўйича бошланғич маълумотларни беради. 13.Водородли газнинг таркиби (%б) ва унинг параметрлари. 14.Корхонада газни атмосферагаа ҳимоя клапанларидан чиқариб юбориш тизимининг мавжудлиги, улардаги босим. 15.Олинган маҳсулотларнинг қурилмадан чиқишдаги параметрлари. 16.Қурилмадан чиқарилаётган ёндош маҳсулотлар ва чикиндиларни ишлатиш йўллари, параметрлари. 17.Технологик ва буғ қувурларини ҳимоялаш турлари. 18.Атмосфера ҳавосида зарарли моддаларнинг концентрацияси. 19.Корхонада қурилмаларни таъмирлаш ишларини олиб боришда керак бўладиган юк кўтарувчи, ҳаракатланувчи воситаларининг сони. Лойиҳалаш учун техник шартлар генерал лойиҳаловчи ташкилот томонидан тузилади. Зарур ҳолларда бошқа субпудрат (шу қурилмани қураётган) ташкилотлар жалб қилинади. Download 92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling