Ишлаб чиқариш корхоналарининг мақсади ва талаби
Ёндош мутахассисларига технологик топшириқлар
Download 92 Kb.
|
лойихалаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иссиқлик билан таъминлашга топшириқ
Ёндош мутахассисларига технологик топшириқлар.
Технологик қурилмани лойиҳалашда ҳар хил соҳа мутахассислари иштирок этади. Буларга монтажчилар, теплотехниклар, электриклар, қурувчилар, сув таъминоти ва канализация мутахассислари, иситиш ва вентиляция, автоматизация, ностандарт жиҳозлар конструкторлари, сметачилар киради. Бу мутахассислар лойиҳаловчидан топшириқ олгандан кейин иш бошлайдилар. Монтажчиларга топшириқ. Монтаж ишларни бажарувчи мутахассислар инженер технологдан топшириқни технологик схема ҳолида олади. Бу схемада ҳамма аппаратлар, жиҳозлар кўрсатилган бўлади, шунингдек, аппаратларнинг жойлашиш баландлиги ҳам кўрсатилган бўлади. Схемада трубопроводларнинг характеристикаси (диаметр, ишчи босим, температура) ҳамма запор арматуралар (задвижка, кран, вентиль), бирламчи назорат –ўлчов асбоблари, ростлаш органлари, диаграммалар, счетчиклар ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилади. Технолог ишлаб чиқаришнинг портлаш, портлаш-ёнғин ва ёнғин категориясини СН ва П 11-90-81 орқали аниқлаб беради. Технологик топшириқ асосида жиҳозларнинг компоновкаси (жойлаштирилиши) ва монтаж чизмаси ишлаб чиқилади. Иссиқлик билан таъминлашга топшириқ Бу топшириққа қуйидагилар киради: 1.Иссиқлик алмашлагич номи; 2.Иссиқлик алмашлагичлар сони ва ишлаш вақти; 3.Иссиқлик ташувчининг номи ва параметрлари (босим, температура); 4.Иссиқлик ташувчининг ҳар бир аппаратдаги сарфи; 5.Иситиладиган маҳсулот номи ва параметрлари; Электр билан таъминлаш учун топшириқ. Бу топшириқни тайёрлашда инженер-технолог биринчи навбатда электр билан ишлайдиган механизмларнинг қувватини (насос, компрессор, аралаштирувчи аппаратлар, ҳаво билан совутгичларни) аниқлайди. Шунингдек, топшириқда электр асбоблар ишлайдиган муҳитларнинг характеристикаси (нормал, ўтга хавфли, портловчи, занглатувчи, иссиқ чангли, намлик.) ва шу аппаратлар ишлайдиган иморатларнинг характеристикаси берилади. Канализация ва сув билан таъминлашга топшириқ. Бу топшириқда аппаратларни совутишга кетадиган сувни сарфи ва канализацияга ташланадиган оқава сувлар миқдори кўрсатилади. Топшириқда совутиладиган моддаларнинг характеристикаси, босими, температураси, совуқ ва иссиқ (ишлатилган) сувнинг температуралари кўрсатилади. Айланма сув системасида совуқ сув берилиши керак бўлган аппаратлар кўрсатилади. Download 92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling