Ишлаб чиқариш менежменти


Ишга қобилиятли жамоани яратишнинг маънавий психологик жиҳатларини ўрганиш


Download 398 Kb.
bet38/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

14.2. Ишга қобилиятли жамоани яратишнинг маънавий психологик жиҳатларини ўрганиш.
Ишга қобилиятли жамоани яратишнинг маънавий-психологик жиҳатларига шахснинг психологик портретини ва жамоадаги маънавий-психологик иқлимни ўрганиш киради.
Жамоа самарали ишининг омилларидан бири унда меъёрий маънавий-психологик иқлимни таъминлаш ҳисобланади. Кишиларнинг ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаши, улар ўртасида домимй мунозараларнинг йўқлиги, турли қарашларнинг ва бошқа қийин масалаларнинг очиқдан-очиқ муҳокама қилиниши янги жойга ўтиш истагининг йўқлиги унинг мавжудлигидан далолат беради. Бу кўп жиҳатдан ҳаётий ёндашувлар ва ишдаги қарашларнинг бир-бирига ўхшашлиги билан таъминланади. Яхшиси, жамоа турли-туман бўлганлиги ва бир-бирига ўхшамаган кишилардан ташкил топганлиги маъқул.
Ишга қобилиятли жамоа мақбул ҳажмга эга бўлиши лозим. Кишилар қанчалик кўп бўлса, уларнинг бир-бирлари билан муомала қилиш ва таянч масалалар бўйича келишувга эришиш шунчалик қийин бўлади. Шунинг учун ҳам катта гуруҳлар беш кишидан иборат бўлган кичик гуруҳларга ажратилиши шубҳасиз.
Жамоа иши самарадорлигини таъминлашда унда меъёрий маънавий психологик иқлимни сақлаш муҳим аҳамият касб этади. Қулай меъёрий маънавий психологик иқлимнинг асосий белгилари қуйидагилар:

    1. гуруҳ аъзоларининг бир-бирига нисбатан юқори талабчанлиги ва ишончи;

    2. тўғри ва тадбиркорлик танқиди;

    3. бутун жамоага тегишли бўлган масалаларни муҳокама қилишда шахсий фикрларни эркин ифодалаш;

    4. раҳбарларнинг қўл остидагиларга босим ўтказишининг йўқлиги ва гуруҳ учун аҳамиятли қарорлар қабул қилишда уларнинг ҳуқуқларини тан олиш;

    5. жамоа аъзоларининг жамоанинг топшириқлари ва уларнинг бажарилишидаги ишларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотлар билан таъминланганлиги;

    6. жамоага тегишлиликнинг қондирилганлиги;

    7. жамоанинг айрим аъзоларида фрустрация (ёлғон, тартибсизлик, режаларнинг бузилиши) ҳолатини келтириб чиқарадиган ҳолатларда эмоционал ҳиссиёт ва ўзаро ёрдамнинг юқори даражаси;

    8. гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг иши ҳолати устидан масъулиятни ўз зиммасига олиш.


Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling