Ишлаб чиқариш менежменти


“Ишлаб чиқариш менежменти” фанининг мазмуни


Download 398 Kb.
bet2/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

1.3. “Ишлаб чиқариш менежменти” фанининг мазмуни

“Ишлаб чиқариш менежменти” фанининг мазмуни уч асосий бўлимга ажратилган:


1. Бозор иқтисодиёти шароитларида ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишнинг методологик асослари.
2. Ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни тадқиқ қилиш.
3. Ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни лойиҳалаштириш.
Биринчи бўлимда бозор шаротиларида ишлаб чиқаришга бошқарув объекти сифатида тавсиф берилади, фаннинг моҳияти ва мазмуни, бозор иқтисодиёти шароитларида бошқарув органлари тизими, менежментни ташкил этишни янада такомиллаштиришнинг асосий усуллари кўриб чиқилади. Бу бўлимда шунингдек ишлаб чиқариш менежменти ташкилотини лойиҳалаштириш ва уни такомиллаштиришнинг самарадорлигини баҳолашнинг асосий усуллари ҳам берилади.
Иккинчи бўлимда иқтисодий тадқиқотлар ва ишловларни ўтказишнинг моҳияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади.
Иқтисодий тадқиқотларнинг назарий қоидалари ёритилади ва бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини таҳлил қилиш бўйича амалий тавсиялар берилади, бошқарув аппарати ходимларининг ишини ташкил қилиш, бошқарув жараёнларини реклама ва ахборот билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади, товарларнинг бозорда сотилишини таҳлил қилиш, бошқарув қарорларини асослаш, қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш масалаларига eътибор берилади.
Учинчи бўлим ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишни лойиҳалаштиришга бағишланади. Бу бўлимда бозор иқтисодиёти шароитларида ишлаб чиқариш менежментини ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш тартиби ва унинг мазмуни, бошқарувни ахборот, реклама ва кадрлар билан таъминлашни лойиҳалаштириш масалалари ўрганилади.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар

1. Менежер қандай билимларга эга бўлиши зарур?


2. Ишлаб чиқариш менежменти нимани ўрганади?
3. Ишлаб чиқариш менежментининг мақсади ва асосий вазифалари?
4. Бошқарув муносабатларини сиз қандай тушунасиз?
5. “Ишлаб чиқариш менежменти” фанининг мазмунини гапириб беринг.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling