Ишлаб чиқариш менежменти


ТБТНИНГ МАҚСАДЛИ ТИЗИМЧАСИ


Download 398 Kb.
bet9/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

3.4. ТБТНИНГ МАҚСАДЛИ ТИЗИМЧАСИ
Мақсадли тизимча қуйидаги компонентлардан (мақсадчалардан) иборат:

  1. чиқарилган маҳсулотлар ва бажарилган ишлар сифатини ошириш;

  2. чиқарилаётган товарларнинг ҳаётийлик даври босқичлари бўйича ресурс таъминоти;

  3. товарлар савдо бозорини кенгайтириш;

  4. ишлаб чиқаришни ташкилий-техник ривожлантириш;

  5. товарлар сервиси сифатини ошириш;

  6. жамоанинг ижтимоий ривожланиши ва атрофдаги табиий муҳитни ҳимоя қилиш (ОПС).

3.5. ТБТНИНГ ТАЪМИНЛОВЧИ ТИЗИМЧАСИ
Тизимчани таъминлайдиган компонентлар қуйидагилар ҳисобланади: услубий таъминот; ресурс таъминоти; ахборот таъминоти; ҳуқуқий таъминот. Қуйидаги бу компонентларнинг қисқача мазмуни келтирилган.
Аввало, ТБТ тизимчасини таъминлайдиган компонент сифатида услубий таъминотни кўриб чиқамиз.
Менежмент тизимини ишлаб чиқиш, фаолият юритиши ва ривожланиши бўйича барча назарий услубий ва амалий масалалар асосланган бўлиши ва барча давлатлараро, миллий, республика, ҳудудий ёки фирма даражасидаги мувофиқ меъёрий-услубий хужжатларда баён этилиши лозим. Давлатлараро хужжатларда Ер сайёрасини, дунёни, экологиянитовар ва хизматлар хавфсизлигини, инсон ҳуқуқларини сақлаш, стандартлаштириш ва бошқалар акс этиши лозим. Миллий меъёрий услубий хужжатлар келажакда давлатлараро хужжатларга йўналтирилган масалаларни ҳам ривожлантириши лозим. Лекин қуйи даражадаги хужжатлар қайсидир маънода юқори даражадаги хужжатларга зид бўлмаслиги керак.
Халқаро ҳамжамият доирасида гормонлаштирилмаган иқтисодиётни бошқаришнинг умумий масалалари (бу сўз кенг маънода) ни ҳар бир мамлакат мустақил равишда ҳал қилишига тўғри келади. чунки улар қўшимча харажатларни келтириб чиқариш билан бирга муаммони ҳал қилишнинг юқори сифатини таъминламайди ва мамлакатлар ўртасидаги интеграцияни қийинлаштиради. Агар миллий даражада глобал тизимни бошқаришнинг баъзи масалаларига тўхталинилмаса, унда ҳар бир ҳудуд мустақил равишда уни ўзинча катта харажатлар эвазига ҳал қилади, худди фирма даражасида каби.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling