Ишлаб чиқариш менежменти


Замонда ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш


Download 398 Kb.
bet12/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

4.5. Замонда ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш
Замонда ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш. Бундай ташкил этиш замонда асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараёнларни ташкилотнинг “кириш”и ва унинг “чиқиш”ида қайта ишлаш бўйича бирлаштириш услубларини ўз ичига олади. Замонда ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишнинг энг муҳим параметрлари меҳнат предметини тайёрлаш, хизмат кўрсатиш ёки иш бажаришнинг тайёрлов операцияларидан бошлаб тугалланиш қисмига ча бўлган ишлаб чиқариш цикли ҳисобланади. Ишлаб чиқариш циклининг узунлиги иш вақти ва танаффуслар вақтидан иборат.
Ишлаб чиқариш циклининг алоҳида таркибий қисмларининг мазмунини муҳокама қиламиз. Меҳнат предмети тайёрлашнинг иш даври технологик операцияларнинг, транспортомбор операцияларининг ҳамда назорат операцияларининг вақтидан иборатдир.
Ўз навбатида, технологик операцияларнинг вақти тайёрлов-тугатиш вақти ва доналик вақтдан иборат. Тайёрлов-тугатиш вақти иш жойини тайёрлаш, ускуналарни, мосламалар ўрнатиш, воситаларни ўрнатиш ва иш сменаси охирида – мосламаларни, воситаларни ва бошқаларни олишга сарфланади. Бу вақт меҳнат предмети сменаси давомида қайта ишланадиган партияларга сарфланади.
4.6. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш турларининг характеристикаси
Ишлаб чиқариш тури – ташкилий-техник ва иқтисодий характеристикалар ва маҳсулот чиқаришнинг номенклатураси, қамрови ва доимийлиги билан шартлашадиган ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг омиллари ва элементларини бирлаштириш хусусиятларининг йиғиндисидир. Ўз навбатида, чиқарилаётган маҳсулотнинг номенклатураси ва қамрови (дастури) ишлаб чиқаришни концентрациялаш, ихтисослаштириш, кооперациялаш ва комбинациялаш даражасини аниқлайди. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва унинг элементларини ташкил этишнинг санаб ўтилган шаклларини бирлаштиришга боғлиқ ҳолда ишлаб чиқаришнинг қуйидаги турлари бўлади: ягона, серияли (майдасерияли, ўртасерияли, йириксерияли) ва оммавий. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир тури иш жойларнинг маълум бир ортиши, ишчилар малакаси, технология жиҳозлари ва бошқалар билан характерланади. Ягона (индувидуал) ишлаб чиқариш шароитида иш жойлари уларга бириктирилган операцияларга эга бўлмайди ва ҳеч қандай аниқ бир алмашинувсиз ноаниқ вақт оралиғи орқали турли операцияларни бажарадилар. Серияли ишлаб чиқариш жараёнларида иш жойлари маълум бир кетма-кетликда бажариладиган уларга юклатилган бир неча операцияларнинг бажариш учуцн эгалланади. Оммавий ишлаб чиқаришда иш жойлари бир хил деталлар билан бир хилдаги операцияларни бажариш учун мўлжалланади.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling