Ишлаб чиқариш менежменти
Ишлаб чиқариш тузилмалари
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3. Ишлаб чиқариш жараёнларининг кўринишлари
- 4.4. Маконда ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш
4.2. Ишлаб чиқариш тузилмалари
Корхонанинг ишлаб чиқариш тузилмалари – бизнесрежада берилган параметрларга эга бўлган тайёр маҳсулот - тизим “кириш”и ва унинг “чиқиш”ини қайта ишлашни таъминлайдиган корхоналарнинг асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи бўлинмалари йиғиндисидир. Бўлинмаларнинг қурилиши характери, уларнинг миқдори ишлаб чиқаришнинг ихтисослаштириш, концентрациялаш, кооперативлаштириш, комбинациялаш каби шакллари билан аниқланади. Ихтисослаштириш шаклига мувофиқ ҳолда корхонанинг ишлаб чиқвриш бўлинмалари технологик (алоҳида операцияларни ёки иш кўринишларини бажариш), предметли (маҳсулотнинг алоҳида кўриниши ёки унинг таркибий қисмлари) ва аралаш (предметли-технологик) тамойиллар бўйича ташкил этилади. Технологик тамойил бўйича машинасозлик корхоналарида қуйиш, темирчилик, термик, йиғиш цехлари; тўқимачилик корхоналарида – йигирув, тўқув, безаш (бўяш) цехлари; металлургия корхоналарида – домна печкаси, пўлат қуйиш, прокат цехлари ташкил этилган. Техник тамойилдан фойдаланишда ускуналар турли деталларни қайта ишлаш бўйича бир турдаги технологик операцияларни бажаришдан келиб чиққан ҳолда фойдаланиладилади. Ускуналар бир турдаги гуруҳлар бўйича шакллантирилади: масалан, механика цехида бир участкада фақат токарлик станокларигина гуруҳланиши мумкин, бошқасида эса рандалаш, яна бошқасида – фрезерлар. 4.3. Ишлаб чиқариш жараёнларининг кўринишлари Ишлаб чиқариш жараёни – меҳнат предметлари ва қуролларининг , шунингдек, ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондириш учун фаолият юритадиган замон ва макондаги жонли меҳнатнинг бирлашишидир. У қуйидаги хусусий тушунчалар йиғиндисидан иборат бўлган мураккаб тизимли тушунчалардир: меҳнат предмети, меҳнат қуроллари, жонли меҳнат, макон, вақт, эҳтиёжларни қондириш. Материални янада яхзшироқ ўзлаштириш учун “ишлаб чиқариш жараёни” тизимли тушунчасининг алоҳида таркибий қисмларининг моҳиятини кўриб чиқамиз ва фаолиятнинг айрим тармоқлари бўйича бир нечта оддий мисолар келтирамиз 4.4. Маконда ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш Маконда ишлаб чиқариш жаарёнларини ташкил этиш асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жаарёнларни унинг “кириш”ини “чиқиш”да қайта ишлаш бўйича ташкилот ҳудудида бирлаштириш услублаини ўз ичига олади (7.3-расм). Модомики, ташкилотнинг “кириш” ва “чиқиш”и унинг яқин атрофидаги ташқи муҳитига тааллуқли экан, тизимли ёндашувни қўллаш қоидаларга мувофиқ жараённинг “кириш” ва “чиқиши” ни ягона тизимнинг ўзиаро боғлаган компонентлари сифатида муҳокама қилиш лозим. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, “кириш”да тўғри ва айланма алоқаларнинг параметрлари жараёнлар амал қилиши параметрларини аниқлайди, жараёнларнинг параметрлари эса, ўз навбатида “чиқиш” параметрларини аниқлайди. Тизимдаги жаарёнларнинг юқори сифатини таъминлаш учун дастлаб (биринчи босқичда) қуйидагиларни таҳлил қилиш лозим: а) тизим киришида рақобатнинг кучи; б) “чиқиш” прараметрларининг асосланганлиги, улар рақобатбардошлилик талабаларига қанчалик даражада жавоб бера олади; в) параметрлар жараёнларига ташқи муҳит шунингдек, ҳудуд инфратузилмаси қанчалик таъсир кўрсата олади (сиёсий, иқтисодий, техник); г) мажмуали маҳсулотлар, хом ашё материаллар ва бошқаларнинг воситачиларининг рақобатбардошлилиги. Кейин иккинчи босқичда тизимдаги жараёнларнинг параметрлари таҳлил қилинади. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling